Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш



Download 379,5 Kb.
bet31/34
Sana24.02.2022
Hajmi379,5 Kb.
#225719
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 1-мавзу

Тадбиркорлик субектлари юридик шахслар



Рўйхатдан ўтказиш маълумотларининг номи

Амалга ошириш муддати

1.

Жойлашган жойи (почта манзили)нинг ўзгариши

ўзгарган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида

2.

Таъсис ҳужжатлари маълумотларидаги, шу жумладан, таъсис ҳужжатларининг фирма номларидаги, ташкилий-ҳуқуқий шаклларидаги, устав фонди миқдоридаги, муассислар таркибидаги, шунингдек, бошқа ўзгариш (қўшимча)лар

тегишли ўзгаришлар ваколатли шахс томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида

3.

Муассис (иштирокчи)ларнинг устав фондидаги улуш (ҳисса)лари ўзгариши, аксиядорлик жамиятлари бундан мустасно

тегишли битим амалга оширилган пайтдан бошлаб 30 кун мобайнида

4.

Тадбиркорлик субектларининг қайта ташкил этилиши (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, қайта тузиш, бўлиш, ажратиб чиқариш)

қайта ташкил этилган пайтдан бошлаб 30 кун
мобайнида



Қайта рўйхатдан ўтказиш ҳам интернет тармоғи орқали, ҳам ўзи келган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Қуйидаги ҳужжатлар қайта рўйхатдан ўтказиш сўровномасига илова қилинади:

  • тадбиркорлик субекти ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши, улуш (ҳисса)нинг бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;

  • давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;

  • топшириш далолатномаси – қўшиб юборилганда ва қайта тузилганда;

  • тақсимлаш баланси – ажратиб чиқаришда;

  • тадбиркорлик субекти ваколатли органининг таъсис ҳужжатларида эълон қилинган устав фонди миқдори шакллантирилганлиги тўғрисидаги ҳужжат – устав фонди миқдори оширилганда;

  • тадбиркорлик субекти – юридик шахс иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан тўла миқдордаги ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар – устав фонди миқдори оширилганда;

  • улуш (ҳисса)нинг бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат, ҳуқуқий ворислик, мерос, суд қарори ва шу кабилар) – улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтганда.

Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш таъсис ҳужжатларини янги таҳрирда қабул қилиш йўли билан амалга оширилади. Бунда ариза берувчи қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда ўз ихтиёрига кўра таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларидан ёки бошқа шакллардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Давлат божи тўлангандан кейин тизим рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимига тегишли билдиришнома юборади, киритилган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказади ва уларни электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақлайди.
Устав фонди миқдорининг оширилиши, улуш (ҳисса) нинг бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилган тақдирда “ягона дарча” маркази масъул ходими тақдим этилган ҳужжатларни рад этиш учун асослар мавжуд эмаслиги юзасидан кўриб чиқиши ва қайта ишлаши шарт. Умуман олганда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган, бизнесни рўйхатдан ўтказиш тизимини ислоҳ қилишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш давлат хизматининг – бизнесни рўйхатдан ўтказишнинг шаффофлиги ва сифати сезиларли даражада ошди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги фармони билан тасдиқланган Ўзбекистонни 2017–2021 йилларда ривожлантиришга доир “Ҳаракатлар стратегияси”да Жаҳон банкининг
“Доинг Бусинесс – 2018” тадқиқотларидаги мамлакатнинг халқаро рейтингини оширишни таъминлашга оид вазифа қўйилган. Шу сабабли корхоналарни рўйхатдан ўтказишнинг янги механизми Жаҳон банкининг навбатдаги “Доинг Бусинесс–2018” тадқиқотларида бизнесни рўйхатдан ўтказиш мезонига ижобий таъсир қилади.

Download 379,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish