Бўлажак тасвирий санъат ўҚитувчиларини касбий компетентлигини шакллантириш



Download 77,26 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi77,26 Kb.
#259658

БЎЛАЖАК ТАСВИРИЙ САНЪАТ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигини қўлга киритиши билан «Таълим олувчиларга чуқур назарий билим, малакалар ва амалий кўникмалар беришга, шунингдек уларнинг умумтаълим ва касбий билим, малака ҳамда кўникмаларини шакллантиришга, қобилиятини ривожлантиришга қаратилган тизимли жараён»га йўналтирилган Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўрисида»ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида кадрлар тайёрлаш тузилмаси ва мазмунини ташкил қилиш зарурати юзага келди. 
Педагогик кадрларнинг юксак профессионализми кўп жихатдан олий таълим тизимида бадиий таълим муассасаларида шакллантирилган салохият, унинг таълимий эхтиёжларини қондиришда бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий компетентлигини ривожлантириш технологиялари тайёргарлик даражасига бўлганлигидир. Шу нуқтаи назардан бутун бадиий таълим тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш, профессионал билимларни эгаллаш учун имкониятларни кенгайтириш, янги шароитларда, янги замонавий технологияларда ишлашга қодир мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган фаолиятни кучайтириш зарурати юзага келди.
Жамиятнинг янги иқтисодий шароитлари олий таълим тизимининг бадиий таълим йўналишларида, талабалар тарбиясида ижтимоий буюртмани бажара олишга қодир, бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий компетентли кадрларни тайёрлаш тизимининг сифатини ошириб борилишини талаб қилади. Ўзбекистон Республикаси ўзининг ривожланиш йўлида янги италабларни амалга оширишда давом этмоқда. Бадиий таълим тизимида олдимизга қўйилган вазифаларни муваффақиятли амалга ошириб бориш бугунги кун талабидир.
Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий компетентлигини ривожлантириш муаммолари талабаларда эстетик дидни шакллантиришга ва ривожлантиришга, ижодий фаоллиликни такомлаштиришга ва шу билан бирга ижодкорлик ҳамда яратувчанликни амалга оширишга етарли бўлган даражадаги расм чизиш кўникмаларини хар томонлама такомиллаштириб боришга имкон берувчи, юқори даражадаги ихтисослашган билимга эга бўлиши муҳимдир. Бунинг ўз навбатида бадиий таълим тизимида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларни касбий компетентлигини ривожлантириш муаммолари янги ва долзарб масалаларни келтириб чиқаради.
Шу сабабли бугунги кунда долзарб масалаларни бартараф этишда бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини тайёрлаб бориш соҳасида кўплаб илмий изланишлар олиб борилмоқда. Олий таълим муассасалари бадиий таълим йўналишларининг, тасвирий санъат фанларини ўқитилишида, шунингдек, бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларни касбий компетентлигини ривожлантиришда узвийлик ва узлуксизликни йўлга қўйилганлик ҳолатини ўрганиш асосида қуйидаги концептуал асосга эга бўлган муаммоларни ҳал этиш зарур эканлиги ҳақидаги хулосага келинди:
1) Олий таълим тизимида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини тайёрлашда узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш, тасвирий санъат ўқитиш жараёнида бадиий таълим маълумотларини тушунарли, қизиқарли, талабанинг онги ва қалбига чуқур кириб борадиган шакл, метод ва воситаларидан фойдаланиш, ўқув материалларини танлашда индивидуал ва табақалашган ёндашувни қўллаш лозим. Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларни касбий компетентлигини ривожлантириш технологиялари жараёни самарали бўлишига хизмат қилади;
2) Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларни касбий компетентлигини ривожлантиришда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни ташкил этиш самарадорлигини ошириш. Мазкур жараёнда булажак тасвирий санъат ўқитувчиларни касбий компетентлигини ривожлантириш технологияларини ишлаб чиқишга алоҳида эҳтиёж мавжуд. Ҳозиргача республикамизда ўқитувчиларни касбий компетентлигини ривожлантириш технологиялари самарали йўлларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилинаётган бўлса ҳам, мазкур жараённи босқичма-босқич амалга ошириш, ҳар босқичда қўлланиладиган таълим шакл, метод ва воситаларини лойиҳалашнинг яхлит тизими яратилиши лозим;
3) Ўзбекистонда янги маънавий – ғоявий йўналишларнинг шаклланиши ўз навбатида, замонавий санъатнинг барча соҳаларига самарали таъсир этиб ижодий изланишлар доирасини кенгайтириб, бадиий тафаккур ривожини янада жадаллаштирди. Барча шаҳарларимизда улкан қурилишлар амалга оширилди, меъморчилик жадал ривожланди. Бу даврда деворий, маҳобатли рангтасвир, витраж, мозаика меъморлик билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланиб борди. Шу даврда барпо этилган йирик иншоотлар маҳобатли рангтавир усталарининг фаол иштирокида бунёд бўлди.
Ана шу асосдан келиб чиққан ҳолда, булажак тасвирий санъат ўқитувчиларни касбий компетентлигини ривожлантиришда бадиий педагогика имкониятларидан фойдаланиш йўлларининг ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқдир. Юқоридаги фикрлардан маълум бўладики, булажак тасвирий санъат ўқитувчиларни касбий компетентлигини ривожлантириш технологиялари назарий ва амалий жиҳатларини тадбиқ этишда мақоланинг муҳим муаммоларини акс эттиради.
Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий компетентлигини ривожлантириш муаммолари масаласининг мураккаб томонларидан бири энг аввало ушбу соҳанинг ўзига ҳослигида. Инсон юқори тажрибага эга рассом бўлиши мумкин, аммо амалиётда педагогик ва касбий фаолиятини муваффақиятли олиб бориши учун бунинг ўзи етарли эмас. Бошқа томондан эса, юқори даражадаги бадий-педагогик ва соҳавий тайёргарликсиз мактабда сифатли таълим фаолиятини олиб бориш мумкин эмас. Тасвирий санъатга ўргатиш бўйича дастлабки қадамлар ХIV-ХV асрлардан бошланган. Ўтмишнинг буюк рассомлари аниқ фанлар соҳасида эришилган ютуқларни тасвирий санъатда қўллашга интилиб келишган.
Шунингдек, назарий ва амалий изланишлар Л.Альберти, Леонардо да Винчи, Микеланджело, А.Дюрер каби буюк даҳо-рассомларнинг ва педагог-назариётчиларнинг ижодий фаолиятида ўз асосини ва ривожини топган. Шу аснода: Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Халдун, Алишер Навоий, Абдулла Авлоний кабилар ҳамда Ғарбнинг Арасту, Суқрот, Демокрит, Афлотун, Гегел сингари олимларининг илмий йўналишлари асосини ташкил этган.
Тасвирий санъатни ўқитишнинг замонавий методикасининг асосий қонун-қоидалари тасвирий санъат соҳаси усталари ижоди ва уларнинг фикрлари, ҳамда таълим тарбия назарий ва амалий билимлари асосида шаклланган. Ушбу масалага бағишланган илмий тадқиқотлардан: Н.Н.Ростовцев, Г.В.Беда, В.С.Кузин, Е.В.Шорохов, Н.Н.Волков, В.П.Зинченко, Е.И.Игнатьев, В.К.Лебедко, А.Лилов, Л.Г.Медведев, Л.А.Ивахнова, А.П.Ящухин, А.Е.Терентьев ва бошқа қатор бадий-педагогик таълим мутахассисларининг илмий ишлари ва хулосалари алоҳида эътиборга лойиқ.
Олий таълим тизимида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини тайёрлаш масалалари бўйича А.Сулайманов, Б.Бойметов, Р.Ражабов, С.Абдирасилаов, Н.Талипов, У.Нуртаев, Н.Ойдинов, К.Гулямов, Ж.Дарменов, З.Ражабоваларнинг қатор тадқиқотларида кўришимиз мумкин. У.Нуртаевнинг тадқиқотларида, Ўзбекистон шароитида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларни тизимли тайёрлаш масалалари ечими ишлаб чиқилган, шунингдек эстетик дидини тарбиялаш ва халқ ижодиёти дастурларини, урф-одатларини тасвирий санъат ва амалий-безак санъати воситалари кўмагида ўрганиш усуллари алоҳида кўрсатилиб ўтилган, илмий тадқиқот ишида тасвирий санъатнинг тарбиявий имкониятлари санъатнинг бошқа турлари билан (кино, театр, мусиқа ва бошқа) ҳамоҳанг равишда олиб борилиши ҳақида сўз боради. Ушбу таҳлил қуйидаги хулосаларни келтириб чиқаради:
- олий таълим муассасаларида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларни касбий компетентлигини ривожлантириш муаммолари масаласи етарли даражада ўрганилмаган. Тасвирий санъат фанларни ўқитиш жараёнида тасвирий санъат, рангтасвир, қаламтасвир, ҳайкалтарошлик санъат турларини ўрганиш масаласи етарли даражада очиб берилмаган;
- бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларни касбий компетентлигини ривожлантириш муаммоларининг олий таълим тизимидаги бадиий таълим йўналишларида ўрни аниқ белгиланмаган.
Шундай қилиб, қатор адабиётларни таҳлил қилиб амалда қуйидагича объективлик қарама-қаршиликлар аниқланди:
-бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларни касбий компетентлигини ривожлантириш технологиялари мазмуни ва моҳиятини очиб бериш, тасвирий санъатнинг ўзига хослигини аниқлаш, объектив эҳтиёж ҳамда муаммонинг олий таълим тизимида назарий ва амалий жиҳатларининг етарли даражада ўрганилмаганлигини;
-таълим жараёнида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларни касбий компетентлигини ривожлантириш муаммоларининг концептуал масалалари, бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий компетентлигини ривожлантириш муаммолари мазмуни, турлари ва усулларини ишлаб чиқиш зарурати ва бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларнинг самарадорлигини орттириш ва имкон берувчи назарий-методологик йўналишларининг мавжуд эмаслиги.
Ушбу қарама-қаршиликлар тадқиқот муаммолари: олий таълим муассасасининг таълим-тарбия жараёнида бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий компетентлигини ривожлантириш муаммоларига имкон берувчи назарий-услубий асослар ва педагогик самарали шароитларнинг қандай ҳолатда эканлиги каби муаммолар билан ўзаро боғлиқ. Кўрилаётган масаланинг ижтимоий-педагогик аҳамияти ва унинг назарий ҳамда амалий жиҳатдан етарли даражада ўрганилмаганлиги мақоланинг мавзусини белгилашга асос бўлди.
Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларни касбий компетентлигини ривожлантириш технологияларининг дидактик параметрларини аниқлаштириш ҳамда ташкилий-технологик асосларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишдир.
1.Замонавий шароитда бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларни янгича фикрлаш тарзи ва касбий компетентлигини ривожлантириш муаммоларининг ўзаро алоқадорлиги асосланади.
2. Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий компетентлигини ривожлантириш муаммоларининг фалсафий-историографик хусусиятлари ҳамда педагогик-психологик ўзига хосликлари ёритиб берилади.
3. Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий компетентлигини ривожлантириш муаммоларига доир дидактик имкониятлари очиб берилади.
4. Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий компетентлигини ривожлантириш муаммоларининг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш модели яратилади.
5.ББўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий компетентлигини ривожлантириш муаммолари ва уни амалий татбиқ этишнинг методик таъминоти яратилади.
6. Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий компетентлигини ривожлантириш технологияларининг инновацион воситалари ишлаб чиқилади.
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш лозимки, бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини касбий компетентлигини ривожлантиришда янгича фикрлаш тарзи, тасвирий санъат ўқитувчиларни касбий компетентлигини ривожлантириш муаммолари, ўзига хосликлари ёритиб берилди.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Download 77,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish