Борлик, унинг фалсафий тахлили


Материя тушунчаси,унинг фалсафий тахлили



Download 90,5 Kb.
bet2/3
Sana22.02.2022
Hajmi90,5 Kb.
#103662
TuriРеферат
1   2   3
Bog'liq
Фалсафа - Бахтиёров Шохрух МБР-56

2. Материя тушунчаси,унинг фалсафий тахлили . Харакат ва харакатсизлик тушунчаси. Матсрия харакатининг асосий шакллари, уларнинг узаро борликлиги.


Моддий оламнинг асосида ётувчи умумий мохиятни ахтариш фалсафада материя хакидаги тасаввурларнинг майдонга келишига ва ривожланишига олиб келади.Материя тушунчаси моддий унсурга нисбатан хам, атомга нисбатан хам, праматерияга нисбатан хам умумий тушунчадир. Материя оламдаги барча моддий объектларни .бутун объектив реалликни ифода этувчи энг умумий тушунчадир. Файласуфлар барча моддий объектларга хос хусусиятларни умумий тарзда ифодалаш учун қўллайдиган тушунча материя деб аталади. Демак материя моддий объектларга мос энг умумий тушунча, фалсафий категориядир.
Бу таърифларни бир ёқлама мутлаклаштириб тушунмаслик лозим. Бу таъриф, тушунчаларда купрок сезги аъзоларимизга бевосита таъсир этиши мумкин булган реаллик назарда тутилган.
ХХ аср урталарига келиб, Квант механикаси, нисбийлик назарияси ва хозирги замон космологияси сохаларидаги илмий ютуклар кишиларнинг объектив олам хакидаги тасаввурларини тубдан узгартириб юборди . Натижада, табиатшунос олимлар сезгиларимизга бевосита таъсир этишининг имкони булмайдиган реалликлар хакида хам тадкикотлар олиб боришмокда.
Материалистлар материяни объектив реаллик деб тарифлашади. Объектив реаллик инсон сезгиларига боглик булмаган холда , ундан ташкарида мавжуд булган воқеликдир. Объектив реалликнинг мавжудлиги намоен булишини, борликнинг ажралмас хусусиятларини урганиш оркали биламиз. Хар кандай жисмнинг ажралмас хусусиятлари лотинча “atribut” сузи билан ифодаланади. Борликнинг хам бир канча атрибутлари мавжуддир. Улар харакат, фазо, вакт, инъикос, онг ва бошкалар.
Хозирги илмий фалсафада материя тушунчаси барча нарса ва ходисаларга хос булган энг умумий хусусиятларни белгилайдиган мавхум тушунчадир. Демак, материя тушунчасини ифодалайдиган дунёдаги хамма нарса ва ходисаларнинг энг умумий белгиси, хусусияти шундан иборатки,улар бизнинг онгимиздан ташкарида мустакил равишда мавжуддир.
Масалан, биз объектив оламда от, эчки, бўри ва бошқаларни учратамиз.Буларни хаммасини (хайвон) умурткалилар номи билан ифодалаймиз (Хайвон) умумий тушунча. Аммо умумий хайвон йук балки алохида эчки, от мавжуд.
Дархакикат хар кандай умумий тушунча аник нарса ёки ходисалар бор булгани учунгина мавжуд булиб, уларнинг хаммасида бор булган умумий сифат ва хусусиятларни ифодалайди. «Дарахт», «уй», «инсон» сингари умумий тушунчалар хам худди шундай.
Демак материя объектив реалликни ифодалайдиган фалсафий категориядир. Хозирги замон фани кашфиётлари материянинг битмас тугамас хусусиятларини очишда катта ахамият касб этаётганлигини таъкидламокда.
Энди борликнинг атрибутлари,яъни ажралмас туб хусусиятлари хакида тухталиб утамиз. Материя мавжудлигининг асосий шаклларидан бири харакатдир. Харакат бу материянинг ҳар кандай узгаришидир. Харакат ва харакатсизлик тушунчалари уртасида узвий богликлик бор ва бир биридан фарк килади. Харакатсизлик бу оламдаги нарса ва ходисаларнинг бир сифат холатидан иккинчи сифат холатига утгунга кадар булган чегараси хисобланади. Харакатнинг куйидаги асосий шакллари мавжуд. 1. Механик харакат (жисмларнинг одции урин алмашинуви). 2. Физик харакат (атом даражасидаги харакат). 3. Кимёвий харакат (молекула даражасидаги узгаришлар). 4. Биологик харакат (тирик организмлардаги турли узгаришлар). 5. Ижтимоий харакат (кишилик жамиятидаги турли узгаришлар).
Бу харакат шакллари узаро узвий боглик. Элементар зарралар ва маидонлар даражасидаги харакатнинг узига хос хусусиятларидан бири бизга электромагнит харакат шаклидир.Унинг моддий асоси электро магнит майдон ва унинг зарраси, фотонлардир.
Электромагнит майдондан ташкари яна физик маидонлар хам мавжуд. Уларнинг хаммасига харакатнинг алохида шакли мувофик келади.



Download 90,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish