Борлиқлик мезонлари


Метафизика тушунчасининг эволюцияси



Download 60,9 Kb.
bet5/9
Sana26.04.2022
Hajmi60,9 Kb.
#581882
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Саволларга жавоб

Метафизика тушунчасининг эволюцияси
Фалсафа тарихида Аристотель антик фалсафани тизимга солувчиси сифатида намоён бўлади. Унинг «Органон» асари ишончли, ҳақиқий билим олиш воситаси сифатида қаралган. («Органон» - лот. orqanum - қурол, асбоб, Аристотель мантиқий асарларининг умумий номи.) Бу асарда Аристотель, хусусан, формал-мантиқий қонунни таърифлаган бўлиб, унга мувофиқ ҳаққоний фикрлаш зиддиятсиз фикрлаш демакдир. Аммо «Метафизика» асарида (лот. metaphisica – бутун борлиқнинг илк асослари ҳақидаги таълимот) Аристотель оламнинг умумий асосларига тавсиф беришга ҳаракат қилади ва фалсафий категориялар материя, шакл, сабаб, зарурият ва бошқалар ҳақида сўз юритади. Мазкур категорияларга Аристотель уларнинг ички қарама-қаршиликларини тушунишни назарда тутувчи онтологик маъно юклайди.
Метафизика диалектиканинг шундай муқобилларидан бири ёки фикрлашнинг метафизик методидир. Шу жиҳатдан метафизика аксилдиалектика сифатида қаралади. «Аксилдиалектика» маъносидаги «метафизика» атамасини фалсафага XIX асрда Георг Гегель киритган.
XVII-XVIII асрларда илмий билимнинг аксарият тармоқлари илмий далиллар йиғиш даражасида бўлган. Аксарият ҳолларда дунё турли-туман ва ўзгармас нарсалар ва такрорланувчи жараёнларнинг механик тўплами сифатида тасаввур қилинган. Бу нарсалар ва жараёнлар ўртасидаги боғланишлар доим ҳам теран асосланавермаган. Оламнинг ичдан зиддиятлилиги ҳақидаги тасаввур кўп жиҳатдан йўқолган, қарама-қаршиликлар ё инсон тафаккурининг норасолиги, ё айрим нарсалар тўқнашуви сифатида англанган. Ривожланиш ўзгармас нарсалар ва жараёнларнинг айланма ҳаракати сифатида тушунилган. Математик билимнинг равнақ топиши олимлар эътиборини табиий ҳодисаларнинг сифат жиҳатидан ўзига хослигига эмас, балки асосан уларнинг миқдор жиҳатига қаратишга даъват этади. Шундай қилиб, қадимгилар диалектикаси ўрнини маълум даражада диалектиканинг муқобили сифатида тушуниладиган «метафизика» эгаллайди. Шуни таъкидлаш лозимки, «метафизика» атамаси одатда ё фалсафа синоними сифатида, ё фалсафа бўлими -онтология сифатида тушунилади.
Марксистик анъанада «метафизика» атамаси салбий маъно касб этди: догматизм, тафаккурнинг торлиги, эски, қотиб қолган қарашларга содиқлик сифатида талқин қилинди. Янги давр фалсафаси ва фанининг мазкур тавсифи ҳақиқатга унча мос келмайди, зеро Янги давр илмий билими фалсафий тафаккур таркибидан унинг ажралмас қисми сифатида ўрин олган тушунчалар аппаратини яратди. Ломоносов – Лавуазье модда ва ҳаракатнинг сақланиши ғояси; Г.Лейбниц таърифлаб берган ривожланиш ғояси; Ньютон классик механикасидаги масса, инерция ва ҳаракат, марказга интилувчи ва марказдан қочувчи кучлар тушунчалари; табиатдаги турли-туман боғланишларнинг ўрганилиши; детерминизм тамойилининг асосланиши; механик ҳаракат диалектикаси; Ер эволюцияси ҳақидаги тасаввур; табиатга нисбатан тарихий ёндашувнинг назарий аҳамиятини намойиш этган қуёш системасининг келиб чиқиши ҳақидаги Кант – Лаплас гипотезаси; организм ва муҳитнинг бирлиги тамойилининг асосланиши – ўша давр фани ютуқларининг тўлиқ бўлмаган рўйхатидир. Шу сабабли Янги давр ва Маърифат даври фалсафаси диалектика тамойилларидан бутунлай воз кечиш даври эмас, балки диалектика ривожланишининг ўзига хос ва анча етук босқичи ҳисобланади.
Диалектика ва метафизиканинг ривожланишнинг икки концепцияси ва билишнинг икки методи сифатида муқобиллиги қуйидагиларда намоён бўлади:
а) нарсалар ва ҳодисаларнинг боғланишларини тушунишда. Диалектика ҳодисаларнинг ўзаро боғланишси ва бир-бирини тақозо этишини тан олади, метафизикага нарсалар ва ҳодисаларнинг айрим элементлари, хоссаларини бир-биридан ажратиш ва уларни алоҳида-алоҳида нарсалар сифатида идрок этиш хос. Шу сабабли метафизикада бевосита, сиртдан аниқ-равшан бўлган ўзаро боғланишларгина акс этади, теран, ички ўзаро боғланишлар эса эътибордан четда қолади;
б) ривожланишнинг манбаи ва ҳаракатлантирувчи кучларини тушунишда. Диалектика ҳаракат ва ривожланишнинг манбаини нарсалар ва ҳодисаларнинг ички зиддиятларида, қарама-қаршиликларнинг бирлиги ва курашида кўради. Метафизика ривожланишнинг ички манбаи – ўз-ўзини ривожлантиришни рад этади. Табиат ва ривожланишнинг сабабини у қандайдир ташқи сабабда кўради, яъни уни нарсалар ва ҳодисалардан ташқарида топади;
в) ривожланишнинг хусусиятини, эски сифатдан янги сифатга ўтиш «механизми»ни тушунишда. Диалектика нуқтаи назаридан, миқдор жиҳатидан аста-секин ва сифат жиҳатидан сакраш йўли билан содир бўладиган ривожланиш ана шундай «механизм»дир. Метафизика ривожланишга ё сифатнинг «сакраши» деб, ё фақат айни бир нарсанинг миқдор жиҳатидан ўсиши деб, фақат камайиш ёки кўпайиш деб, айни бир ҳолатларнинг такрорланиши деб қарайди;
г) ривожланишнинг йўналишини тушунишда: бутун борлиқнинг ривожланиши тўғри чизиқ бўйлаб юз беряптими, айлана бўйлабми ёки бошқа йўлданми? Маълумки, диалектика ривожланиш спиралсимон тарзда юз беришидан келиб чиқади, чунки ривожланиш жараёнида такрорлар, ортга қайтиш, бўлган нарсани юқорироқ даражада гавдалантириш юз беради. Метафизика бу ерда ҳам бир ёқлама позицияни эгаллайди, ҳар қандай ривожланишнинг ё умумий юксалишини, ё умумий таназзули (регресс)ни, ё айланма, турғун хусусиятини мутлақлаштиради ва шу тариқа уни амалда рад этади;
д) билиш методини тушунишда. Диалектика нуқтаи назаридан, нарсани билиш учун унинг барча томонлари ва боғланишларини қамраб олиш, уларни ўрганиш зарур. Нарса унинг ривожланиши, ўз-ўзидан ҳаракатланиши, ўзгариши нуқтаи назаридан қаралиши лозим. Метафизикага бир ёқламалик, юзакилик, англаб етилаётган объектни мутлақлаштириш, уни схемалаштириш хос. Шундай қилиб, метафизика – дунёни шундай бир тушуниш ва фикрлашнинг шундай бир усулики, бунда нарсалар ва ҳодисаларнинг ўзаро боғланишлари ва ўзаро таъсирлари эътиборга олинмайди ёки уларга юзаки қаралади, ривожланиш жараёни эса аввало объектларнинг сифат ўзгаришларисиз, миқдор жиҳатидан кўпайиши сифатида талқин қилинади.
Метафизика – бу, моҳият эътибори билан, жараёнлар ва ҳодисаларда зиддиятларни инкор этиш фалсафасидир. Ушбу фалсафа ўзгаришларнинг мавжуд шакллари ва миқдор жиҳатини мутлақлаштиришни назарда тутади. Шу нуқтаи назардан «метафизика» атамасининг гегелча талқини аристотелча «классик» талқин билан мувофиқ келсак керак. Бу хусусда Аристотель «Айни бир хосса айни бир вақтда айни бир нарса ёки ҳодисага айни бир жиҳатдан хос бўлиши ва бўлмаслиги мумкин эмас», деб таъкидлайди.

Download 60,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish