Борлиқлик мезонлари


Антик фалсафада борлиқ муаммоси (Классик давр)



Download 60,9 Kb.
bet6/9
Sana26.04.2022
Hajmi60,9 Kb.
#581882
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Саволларга жавоб

Антик фалсафада борлиқ муаммоси (Классик давр)
Биринчи босқич антик фалсафа даврини қамраб олади. Фалсафий тафаккурнинг ривожланиш жараёнида материя ҳақида турли тасаввурлар вужудга келган ва тегишли равишда материалистик онтологиянинг ҳар хил вариантлари яратилган. Қадимги содда материалистлар материяни ўша давр одамларига маълум бўлган у ёки бу конкрет нарсалар билан айнийлаштириб, материянинг табиати ҳақидаги тасаввурни яратганлар.
Фалсафа тарихида материя ҳақидаги дастлабки тасаввурлар «стихияли материализм»деб аталади. Ушбу материализм ўз ривожланишининг биринчи босқичида табиат ҳодисаларининг чексиз ранг-баранглигига асосланган бирликни табиий ҳол деб ҳисоблайди ва унинг сабабларини муайян моддий, ўзига хос нарсадан излайди. Антик қарашларга кўра материя – жисмлар ва нарсаларнинг ўзагини белгиловчи бирламчи материалдир. Масалан, қадимги юнон файласуфи Фалес сув ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамларга зарурлигини қайд этиб, сувни барча нарсаларнинг асоси деб эълон қилган. Гераклит қуёш, юлдузлар ва бошқа жисмларни яратувчи олов ҳамма нарсанинг асоси деб ҳисоблаган.
Ницше бу ҳақда шундай дейди: «Ҳодисаларнинг ранг-баранглигини тушунтириш имконини берувчи биринчи сабаб тўғрисидаги масала юнон натурфалсафасининг бош мавзуи ҳисобланади. Фалеснинг: «Сув барча нарсаларнинг моддий биринчи асосидир», деган машҳур иборасида, у қанчалик ғалати бўлиб туюлмасин, унда уч асосий фалсафий тамойил мужассамлашган. Кейинги ривожланиш жараёнида унинг муҳимлиги тобора аниқроқ аён бўлиб борган. Булар қуйидагилардан иборат бўлган: биринчи - шунга ўхшаган ягона биринчи сабабни излаш керак; иккинчи - фақат бу саволга оқилона, яъни афсоналарга таянмасдан жавоб бериш керак; учинчи – ушбу масаланинг ечимида бу дунёнинг моддий жиҳатлари ҳал қилувчи роль ўйнаши лозим»1. Шундай қилиб, ушбу ҳолда биз монизмнинг ягона биринчи сабабни излаш қоидаси, оқилона фикрлаш талаби ҳамда дунёнинг моддийлигини тан олиш мавзуи билан тўқнаш келамиз.
Оламдаги турли нарсалар бир атама – «материя» тушунчасига бирлаштирилар экан, унинг муҳим сифат хусусиятлари мавҳумлаштирилади. Бунда уларнинг шакли ҳам, намоён бўлиш ва амал қилиш хусусияти ҳам эътиборга олинмайди, балки бошқа нарса муҳим аҳамият касб этади. Хўш, у нима? Бу саволга жавобни «материя» атамасининг маъноси бериши мумкин. Лотинчадан ўгирганда бу сўз «модда» деган маънони англатади. Аммо моддий, жисмоний нарсаларнигина материя билан боғлаш бизни сохта йўлга бошламайдими? Унда электромагнит майдон, гравитация майдони, ёруғлик, нейтрон, микрозарра нима? Улар моддийми ёки бизнинг тасаввуримиз, фантазияларимиз, онгимиз маҳсулими? Материя категориясининг моддий кўринишга асосланган мазмуни қандай? Ушбу саволларга жавоб бизга кўп масалаларни илмий, фалсафий тушуниш имконини беради.
Қадимги юнон файласуфлари орасида Анаксимандр ўзининг материя ҳақидаги фикр-мулоҳазалари билан алоҳида ажралиб туради. Унинг учун материя ёки биринчи модда сезиш мумкин бўлган конкрет жисм эмас, балки айрим номуайян ўзгарувчи моҳиятга эга бўлган апейрондир. Атомистларда материя табақалашган субстракт кўринишини касб этади.
Материянинг биринчи илмий концепциясини милоддан аввалги V асрда қадимги атомистлар (Демокрит ва бошқалар) таклиф қилган.
Демокрит барча нарсалар оддий ажралмас зарралар – атомлардан иборат, деган ғояни илгари сурган. Унинг тасаввурида бу зарралар бир-бири билан тўқнашиб, бир-бирига ёпишиб ва бир-бири билан бирикиб, биз кўрадиган нарсаларни ҳосил қилган. Нарсаларнинг хоссалари пировард натижада уларни ташкил этувчи атомлар шакли, катталиги, ўзаро жойлашуви ва ҳаракатига боғлиқ. Бу барча нарсаларни тавсифлаш ва тушунтиришга асос қилиб ягона умумий схемани – билиш объектининг ҳар қандай объектни атомлар бирикмаси сифатида акс эттирувчи моделини олиш имконини беради. Шундай қилиб, антик файласуфлар нуқтаи назаридан, материя – бу барча нарсалар асоси. Одатда булар қадимги донишмандларнинг фаразлари бўлган ва уларнинг материализми ўта содда хусусият касб этган, чунки назарий хулосалар борлиқни кузатиш натижаси, табиатни экспериментал ўрганиш мавжуд эмаслиги маҳсули бўлган.
Демокрит, Эпикур, Лукреций Карнинг атомистик назариясида барча нарсаларнинг субстрати сифатидаги материя атомлар йиғиндиси кўринишида намоён бўлади. Улар шакли, катта-кичиклиги, оғирлигига кўра ҳар хил, лекин бўлинмас ва йўқ бўлмасдир. Объектларнинг ранг-баранглиги атомлар конфигурациясининг турлилиги билан изоҳланади.

Материя фалсафий категориясини илк бор Платон ишлатган. У hyle атамасини муомалага киритган ва у билан катталиги ва шакл-шамойили ҳар хил жисмлар пайдо бўлишига асос бўлиб хизмат қиладиган сифатлардан маҳрум субстрат (материал)ни ифодалаган. Платон талқинида материя шаклсиз ва номуайян бўлиб, ҳар қандай геометрик шакл кўринишини касб этиши мумкин бўлган макон билан тенглаштирилади. Кейинчалик материя ҳақидаги тасаввурлар асосан унинг муайян хоссалари (масса, энергия, кўлам) билан боғланган ва муайян турлари (модда, атомлар, корпускулалар ва ш.к.) билан тенглаштирилган.
Платоннинг «Тимей» диалоги мазмунидан келиб чиқувчи материя ҳақидаги таълимот қадимги юнон фалсафасида алоҳида ўрин тутади. Биринчидан, Платон «материя» тушунчасини ифодалаш учун махсус атама қўлламаган, бу борада тушуниш анча мушкул бўлган «тур» экани ҳақидаги ишорадан бошқа аниқроқ тушунтиришлар ҳам бермаган. Иккинчидан, у ҳар қандай туғилишнинг «доя»си ва «энага»си бўлиш материянинг доимий вазифасидир, деб ҳисоблаган. Қайсидир маънода бу асос, лекин шаклсиз асосдир. Ҳамма нарсаларни ўз ичига олиши лозим бўлган асос ўзи ҳар қандай шаклдан маҳрум бўлиши лозим бўлганидек, унинг вазифаси абадий яшайдиган барча мавжуд нарсаларнинг шакл-шамойилини ўзида аниқ ва тўлиқ мужассамлаштиришдан иборат бўлганлиги учун табиатан ҳар қандай шаклдан маҳрум бўлмоғи керак.
Платоннинг материя –ҳақидаги машҳур таълимоти ўзининг борлиққа асосланган мустаҳкам негизини йўқотган. Унингча, материя –тушунчаси ақл (демиург) – бирламчи, соф материя (етилиш жойи ва «доя») - иккиламчи соф материя (моддий нарсалар) учлигида оралиқ ўрин эгаллайди2. Платон доимо мавжуд бўлган ва ҳеч қачон шаклланмайдиган нарсаларни ва доимо шаклланувчи ва ҳеч қачон мавжуд бўлмайдиган нарсаларни фарқлашга чақиради. Унинг фикрича, нарсаларнинг улар ичида туғилувчи ва ўлганидан кейин унга қайтувчи моҳиятини «у» ёки «бу» сўз билан ифодалаш, шу тариқа уларга барқарорлик ҳамда муайянлик бахш этиш мумкин3.
Ҳақиқий борлиқни ўзгартириб бўлмайди. У мутлақо бир хил, ўзига тенг моҳият, биринчи намуна ва шаклланиш чегарасидир. У муқаррар ва шак-шубҳасиз устунликка эга. Лекин бу материя эмас. «Давлат» диалогида бу ягоналик шартсиз асос сифатида амал қилади. «Парменид» диалогида у ўзидан бошқа нарсани яратувчи андоза, ғоялар тамойили сифатида мавжуд бўлган «битта кучли борлиқ» сифатида талқин қилинади. «Филеб» диалогида умумий, ягона, битта дунё манзарасини яратувчи ва мифологик шаклда баъзан Зевсга тенглаштирилувчи оламшумул ақл сифатида тавсифланади.
Платон фикрига кўра, борлиқнинг моддий нарсалар дунёси сифатида шаклланиш механизми шундан иборатки, ғоянинг жуда аниқ таърифланган биринчи андозаси моддий борлиқдан ўрин олади ва материяга ғоялар етиладиган жой, уларнинг «доя»си ва вазифаси бўлиш мажбуриятини юклайди. Дунёдаги барча жараёнларнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги тасаввур ғоя ва нарсаларнинг ўзаро боғловчи алоқаси билан асосланади. Ғоя нарсаларнинг чексиз ҳиссий кўринишларининг асосий маъносини белгиловчи асос сифатида ва ҳар қандай якка нарса учун қонун сифатида тушунилади.
Платоннинг муҳим, лекин айни пайтда иккинчи даражали рол ўйновчи материя ҳақидаги таълимоти Аристотелнинг шу мавзудаги фикр-мулоҳазаларига бевосита туртки бўлган. Аристотель бу оламшумул «доя» ва «энага» мақомини асослашнинг мантиқий муаммоларини ечишга ҳаракат қилган. Модомики, сезгилар дунёсида нарсалар юзага келар, ўзгарар, жойдан жойга кўчар ва ҳалок бўлар экан, демак, буларнинг барчасига имконият яратувчи нарса, жуда кўп имкониятларни ўз ичига олган, қарама-қаршиликларни ўзида мужассамлаштирган ва дунё бизга амалда намоён этувчи якка нарсаларнинг ҳаммасидан устун бўлган биринчи асос мавжуд бўлиши керак. Бинобарин, унга муайян сифатни юклаб бўлмайди, у ўз ранг-баранглигини чекловчи бирон-бир таъриф билан боғланиши мумкин эмас. Ҳар хил таърифларни қабул қилишга қодир бу нарса биринчи асос, яъни юзага келувчи, ўзгарувчи ва йўқ бўлувчи нарсалар дунёсининг мумкинлиги ҳамда мавжудлигини белгиловчи материядир. Қадимги юнон мутафаккирларининг материя ҳақидаги таълимотида жуда кўп ўхшаш атамаларга дуч келиш мумкин. Масалан, «архе» – асос – лотинча «принципиум» атамасига мос келади. «Стоихенон» – стихия ёки илдиз – лотинча «элементум»га мос келади. Бироқ айнан «ҳюле» (hyle) атамаси тарихий ривожланиш жараёнида лотинчага ўхшаши орқали «materia»га айланиб, янги категорияга ном берган. «Ҳюле» сўзи дастлаб «ўрмон», «дарахт», яъни ёнилғи, қурилиш материали бўлган нарсалар маъносини англатган. Бу Аристотель «ҳюле» тушунчасини ўз фалсафасининг асосий тушунчаларидан бирига айлантиришига сабаб бўлган. Аммо Аристотель учун материя (hyle) – нарсалар ранг-баранглигининг умумий имконияти, холос. Материянинг шакли ва амалда мавжудлиги фаол маънавий асос – «морфе» ёки шакл билан белгиланади. Аристотелда «ҳюле» тушунчаси «морфе» ёки «эйдос» («morphe» ёки «eydos») тушунчаси билан узвий боғлиқ. Гарчи Аристотелнинг онтологик концепциясида материя ва шаклнинг дуализми аниқ-равшан сезилиб турса-да, у ҳеч қачон «ҳюле»ни мустақил борлиқ сифатида тавсифламаган. Унинг фикрича, амалда материя фақат шакл билан бириккан кўринишда мавжуд бўлади. Материя «ҳюле» ва «морфе» (шакл) билан уйғунликда ҳар қандай юзага келиш ва ўзгаришнинг зарур универсал негизи ҳисобланади.
Аристотелнинг материя ҳақидаги тасаввури ўрта аср фалсафасига анча ўзгарган кўринишда ўтди. Ўрта аср теологлари Аристотелнинг илмий меросидан фойдаланиб, унинг «морфе» (шакл) ҳақидаги ғоясини ўзлаштирдилар. Ушбу ғоя бошқа қарашлардан устун қўйилди, у маънавий асос сифатида қарала бошланди. Мазкур талқин материясиз соф шакллар, чунончи: худолар, руҳлар, фаришталар, одамларнинг ўлмас руҳлари мавжудлигини эълон қилиш имконини берди. Материя доимий, у дунё яралгунга қадар ҳам мавжуд бўлган, деган ғояни илгари сурувчи «даҳрийлар» ҳақида маълумотлар «черков раҳнамолари» ўртасидаги мунозаралар орқали бизгача етиб келган бўлса-да, дунёнинг моддийлигини ўрганиш билан боғлиқ муаммолар бу даврда ҳам тўла-тўкис барҳам топмади. Материянинг табиати ҳақидаги масалада улар бир тўхтамга келмаган бўлсалар-да, уни ечиш фаннинг ривожланишида муҳим рол ўйнашига, зеро билиш қайси йўлдан ривожланиши лозимлигини белгилашига уларнинг ишончи комил бўлган. Улар аввал барча нарсаларнинг асоси саналган материянинг нималигини аниқлаш ва шундан кейингина бунга асосланган ҳолда айрим нарсаларнинг келиб чиқиши ва хоссаларини тушунтириш лозим, деб ҳисоблаганлар. Жумладан, бу хусусда Аристотель шундай деб ёзган: «Аввало биринчи асос ва сабабни билиш керак, зеро улар орқали ва уларга мувофиқ қолган барча нарсалар англаб етилади...».
Борлиқнинг асосий тушунчалари

Download 60,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish