Бошқарувчи фаолиятида ташқи мотивлар. Бошқарувчи фаолиятида ички мотивлар


Ходимларни мотивациялашнинг Херцберг назарияси



Download 35,64 Kb.
bet5/10
Sana23.02.2022
Hajmi35,64 Kb.
#156495
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Бошқарувчининг фаолият мотивлари ва раҳбар шахси типологияси 1

Ходимларни мотивациялашнинг Херцберг назарияси. Ташкилот ва жамоани бошқариш нуқтаи назаридан Херцбергнинг икки омилли назарияси жуда муҳимдир. Бу назарияга биноан ташкилот миқёсида ходим фаоллигига таъсир этувчи омилларни икки гуруҳга жамлаш мумкин: 1) ташкилотдаги баъзи шароитлар бўлмаган тақдирда ходимда меҳнатдан қониқмаслик кузатилади, бироқ ушбу шароитларнинг яратилиши ходимни фаолликка ундовчи мотивация кучига эга эмас. Бу омиллар гигиеник деб аталиб, улар қаторига қуйидагилар киради: ташкилот ва маъмуриятнинг сиёсати; меҳнатни техник назорат этиш; бевосита раҳбар билан ходимлар ва шунингдек, ҳамкасабалар билан бўлган муносабат; қийин вазиятларда иш жойидаги хавфсизлик шароити; маош; меҳнат шароитлари; гуруҳдаги мавқе; шахсий ҳаёт. 2) лекин шундай шароитлар ҳам борки, уларнинг мавжудлиги ходимда ўз ишига нисбатан кучли мотивацияни юзага келтиради ва ушбу шароитларнинг йўқлиги кучли қониқмасликка олиб келмайди. Буларни мотивацион омиллар деб аталади ва улар қуйидагилардан иборат: ходимнинг фикри билан ҳисоблашиш; масъулият ва мустақиллик бериш; ўз-ўзини такомиллаштириш ва қобилиятларини ривожлантириш учун имконият яратиш. Шуниси аҳамиятлики, ходимлар иккинчи тоифа шароитлардан қониққан пайтида ва меҳнатга юксак мотивация кузатилганда гигиеник омилларга хос камчиликлар таъсирига берилмас эканлар.
Эътибор берилса, Маслоу ва Херцберг таълимотларидаги ўхшаш томонни кўриш қийин эмас: Мотивацион омилларни Маслоу таълимотидаги ўз-ўзини такомиллаштириш ва ҳурмат-эътиборга бўлган эҳтиёжларга қиёслаш мумкин, гигиеник омиллар эса – физиологик, хавфсизлик ва ижтимоий эҳтиёжларга мос келади.
Ходимларни мотивациялашда Мак-Грегор назарияси. Ходимларда мавжуд эҳтиёж ва лаёқатни билишга оид яна бир таълимот муаллифи Д. Мак-Грегор бўлиб, унинг фикрича ходим табиати ҳақида икки хил фикр шаклланган. Шу муносабат билан Мак-Грегор қуйидаги кўринишга эга бўлган икки қутбли тавсифни таклиф этади.
Жадвал 6.2. Мак-Грегорнинг Х ва Y назариялариниг қиёсий тавсифи

X назария

Y назария

1. Одам ишлашни ёқтирмайди ва иложи борича меҳнат қилишдан ўзини олиб қочади.

1. Инсон руҳий комилликка эришиши учун меҳнат қилишга интилади

2. Одам ишлашлари учун уни зўрлаш керак ёки уни “сотиб олиш” керак

2. Одам қилаётган иши ўзига қизиқарли бўлишини хоҳлайди ва тааллуқли вазият юзага келса жон-дили билан бу меҳнатни бажаради

З. Одам уни мақсад сари етаклашларини хоҳлайди ва масъулиятни ўз бўйнига олишдан қочади

З. Одам ўз олдига қўйган мақсадга интилади


4. Мақбул шароитда одам масъулиятли бўлишни истайди ва ўз бўйнига мажбурият олишга қодир


5. Ташкилот томонидан таклиф этилган интизомга нисбатан, ходим ўзи тан олган ва риоя қиладиган интизом анчагина самаралироқ

4. Одам учун асосий мотив пул ва хавфсизлик ҳиссидир

6. Яхши шароитлар яратилганда одам ўз қобилиятини ривожлантириш ва амалга оширишга интилади

5. Кўпчиликнинг ижодий ишга қобилияти кам ва ходим ўз кобилиятини асосан раҳбарият томонидан берилган ишдан бўйин товлаш учун сафарбар этади

7. Ижод қилиш ва кашфиётга мойиллик кенг тарқалган, лекин жуда паст даражада қўлланилади

Замонавий раҳбар учун ушбу тавсифларнинг «Y» бўлимида келтирилган таърифлар долзарб бўлиб ҳисобланади. Демак, раҳбар олдида қўйиладиган асосий вазифа – ходимга ўз-ўзини мотивациялаш шароитини юзага келтиришдир. қийин шароитда, масалан, бир хил маромдаги ва зерикарли меҳнат, юқори маош асосий стимулга айланади, чунки ходим қониқиш мақсадида ишдан бўш вақтда яхши дам олиш истагида бўлади.
Агар “X” назарияга биноан иш юритилса, раҳбар ўз қўл остидаги одамлар ҳақида ҳеч нарса билолмайди ва бундай шароитда доимий назорат, қатъий интизом, ходимларни ишга ундовчи аниқ дастур бўлиш лозим.
“Y” назарияга асосланилса, одамлар ҳақиқатан қандай табиатга эга эканликларини биламиз, ва уларнинг ҳар хиллигини ҳис этамиз, уларга хос ҳам кучли ҳам нозик томонларни инобатга олиб бошқарамиз.

Download 35,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish