Ботаника институти ва ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/33
Sana22.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#98921
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
zarafshon daryosi quji oqimi havzasi algoflorasi

03.00.05 – Ботаника 
БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PhD)
ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ 
 
 
Тошкент – 2019 
 






КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда табиий 
сув манбаларидан турли иқтисодий ва ижтимоий-маиший мақсадларда жадал 
фойдаланиш унинг гидрологик хусусиятларининг ўзгаришига олиб келмоқда. 
Бу ҳолат сув экосистемасининг муҳим компоненти бўлган альгофлора хилма-
хиллигининг ўзгариши, тансформацияси ва сув ҳавзалари биологик 
маҳсулдорлигининг пасайишини келтириб чиқармоқда. Шунинг учун табиий 
сув ҳавзалари биохилма-хиллигини ўрганиш, флоранинг турлар таркибини 
рўйхатга олиш, ҳолатини аниқлаш, ўсимликларнинг тур таркибини сақлаб 
қолиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади. 
Жаҳонда сув экотизимларининг ҳолатини мониторинг қилиш, 
антропоген 
ва 
техноген 
босим 
кучли 
бўлган 
сув 
ҳавзалари 
альгофлораларининг трансформация даражасини баҳолашга катта эътибор 
қаратилмоқда. Бу борада, жумладан, йирик флористик ҳудудлардаги 
турларнинг тарқалиш хусусиятлари аниқланди, сув ҳавзалари санитария 
ҳолатини биологик баҳолашда фойдаланиладиган сапробликка индикатор 
турлар ажратилди ва улар ёрдамида сувнинг органик ифлосланиш 
даражасини баҳолаш тадбирлари йўлга қўйилди. Таъкидлаш лозимки, сув 
экотизимлари орасида трансчегаравий дарёлар тўйиниш манбасининг хилма-
хиллиги ва ўзига хослиги, турли географик ҳудудлардан оқиб ўтиши ва 
асосийси қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа иқтисодиёт тармоқларида сувидан 
кенг фойдаланилиши бундай дарёларда альгофлоранинг оқимлар бўйлаб 
ўзгариб боришига олиб келади. Кўпгина ҳолларда йирик дарёлар ҳудудида 
аҳоли манзилларининг кўпайиши, чорва моллари бош сонининг ошиши ва 
оқава сувларнинг унга ташланиши дарё альгофлорасини тубдан ўзгариши 
ҳамда ҳавза учун янги бўлган флоранинг шаклланишига сабаб бўлмоқда. 
Шунга кўра, дарёлар қуйи оқими ҳавзаси альгофлорасининг замонавий тур 
таркибини аниқлаш, унга таъсир этувчи техноген омилларни асослаш ва 
альгофлора истиқболли турларининг ишлаб чиқариш тармоқларида 
фойдаланиш имкониятларини баҳолаш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга. 
Ҳозирда республикамизда табиий сув экотизимларидан оқилона 
фойдаланиш, сув ҳавзалари альгофлораларининг турлар таркибини аниқлаш, 
ҳамда улардан иқтисодиёт тармоқларида фойдаланиш йўлларини ишлаб 
чиқишга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган 
дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга эришилди, жумладан, 
йирик дарё ва сув омборларининг альгологик таркиби аниқланди, 
сапробликка индикатор сувўтлар ёрдамида сувнинг санитария ҳолатини 
баҳолаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди ва индикатор турлар асосида очиқ 
сув ҳавзалари гидрокимёвий хусусиятларини мониторинг қилиш йўлга 
қўйилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегиясида
1
“... атроф-муҳит ҳолатига зарар етказадиган 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.



муаммоларни олдини олиш, ирригация тармоқлари объектларини 
ривожлантириш” вазифаси белгиланган. Мазкур вазифаларни амалга 
оширишда, жумладан, Зарафшон дарёси қуйи оқими альгофлорасининг 
турлар таркибини аниқлаш, сувнинг экологик-санитария ҳолатини баҳолашда 
флора таркибидаги сапробликка индикатор турларнинг аҳамиятини асослаш 
муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга. 
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон 
“Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги 
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги 
ПҚ-3286-сон “Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада 
такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва 2017 йил 7 
февралдаги 
ПФ-4947-сон 
“Ўзбекистон 
Республикасини 
янада 
ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 ноябрдаги 958-сон “Экология ва 
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида илмий-тадқиқот базасини янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур 
фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган 
вазифаларини амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян 
даражада хизмат қилади. 

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish