Бозор иқтисодиёти шароитида режалар тизими Кириш Бозор иқтисодиёти ва унинг қоидалари


Бозор иқтисодиётида режалаштиришни моҳияти, мақсади, вазифалари ва аҳамияти



Download 30,45 Kb.
bet3/5
Sana26.03.2022
Hajmi30,45 Kb.
#511739
1   2   3   4   5
Bog'liq
индустриал иқтисодиёт

2. Бозор иқтисодиётида режалаштиришни моҳияти, мақсади, вазифалари ва аҳамияти
Бозор иқтисодиёти шароитида Режалаштириш корхоналар даражасида бизнес режалар тузиш шаклида (ички фирма), ( Бизнес режа), компаниялар гуручлари даражасида корпоратив режалар шаклида амалга оширилади. Бир қатор ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда макродаражада Режалаштириш давлат томонидан тартибга солишнинг муҳим ва кенг тарқалган шакли бўлиб келди. 1950-й. лар ўрталаридан бу мамлакатларда индикатив Режалаштириш, яъни тавсия этиладиган, маслаҳат тарзидаги Режалаштириш амалга оширила бошлади. Бундай Режалаштириш Франция ва Японияда ўтган асрнинг 70-й. ларига қадар, айрим мамлакатлар, Корея Республикаси ва Тайванда 80-й. лар ўрталаригача амал қилди. Индикатив режаларда ичида ва истеъмол ҳажмлари, тузилмаси, ўсиш суръатлари, нархлар динамикаси, экспорт ва импорт, инвестициялар ва б. нинг асосий кўрсаткичлари белгиланади. Шунингдек, бу режаларда бозор субъектларини қўйилган мақсадларни бажариш, режали индикаторлар (кўрсаткичларни амалга ошириш) сари йўналтирилган иқтисодий стимуллар тизими, даромадлар ва бандлик, соликлар бўйича бевосита ва билвосита дастаклари ҳам келтирилади.
Бу умумий режалар тизими, шунингдек, миллий иқтисодиётнинг айрим секторлари ва тармоқларини ривожлантириш режапрогнозларини ҳам ўз ичига олади. Режа бўйича танланган устуворликларни молия ва саноат гуруҳлари, тадбиркорлар уюшмаларикасаба уюшмалари ва б. манфаатли гуруҳдар билан келишиб олиш тартиби индикатив Режалаштиришнинг таркибий унсури ҳисобланади. Худди шу механизмлар муайян давр давомида давлат бошқарувидаги бундай шаклнинг иқтисодий ва ижтимоий самарадорлигини таъминлади. 70-й. ларнинг ўрталаридан бошлаб бошқаришни марказлаштирмаслик жараёнлари таъсирида индикатив Режалаштириш тизими парчаланиб кетди ва унинг ўрнига узоқ муддатли стратегик режалаштириш усули қарор топди.
Давлатнинг Режалаштириш фаолиятида давлат буюртмалари (Давлат буюртмаси), контрактлар тизими воситасида амалга ошириладиган бирон-бир тармоқни ривожлантиришга доир умумий ва махсус давлат дастурлари ҳамда лойиҳалари — дастурлар бўйича бошқариш марказий ўринни эгалайди. Мас, Францияда умуммиллий 5 йиллик режалар аксарият ҳолатда тадқиқот характерига эга. Унинг таркибий қисми шерик ҳамкорлар — тадбиркорлар, марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари, касаба уюшмалари ва б. жамоатчилик интлари томонидан биргаликда молиялаштиришни назарда тутадиган лойиҳалардан иборат. Японияда 5 йиллик режанинг моҳиятини келажак даврда мамлакатни ижтимоийиктисодий ривожлантиришнинг концепцияси ташкил этади
Бозор иқтисодиётида якка тартибда, ўз мулки ва маблағига таянган ҳолда, корпоратив, шерикчилик асосида ер, бино, иншоотлар, машиналарни ижарага олиш, пулни қарзга кўтариб иш юритиш усуллари мавжуд бўлади. Бозор иқтисодиётининг таянчи тадбиркорлик бўлиб, у товар ва хизматларни бозорга етказиб бериш асосида фойда топишга қаратилади. Тадбиркорлар махсус тоифани ташкил этади ва одатда, иқтисодий фаол аҳолининг 7—10% ни ташкил этади. Бозор иқтисодиётида ҳар бир киши ўз манфаатидан келиб чиққан ҳолда, қўлидан келган ишни қилиб, ишлаб топганини ўзи олади. Нимани, қанча и. ч., уни қаерда ва неча пулдан сотилишини бозорда талаб белгилайди. Бозордаги нарх талабдан келиб чиққан ҳолда талаб — таклиф нисбати асосида шаклланади. Бозор иқтисодиёти иқгисодий субъектлар алоҳидалашганидан улар манфаати тўқнашади ва шундай шароитда рақобат пайдо бўлади. Рақобат Бозор иқтисодиётини ҳаракатга солувчи куч, унинг ривожланишини таъминловчи механизм ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти бошқаришнинг иктисодий усулларига таянади. Бозор механизми иқтисодий рағбатлантириш механизми бўлиб, унинг асосий воситаси пулдир. Пул топишга интилиш товар ва хизматларни кўплаб ҳамда сифатли қилиб и. ч. ни таъминлайди. Бозор иқтисодиётида пул бойликнинг умумий ва энг қулай шаклига — ҳаммабоп иқтисодий алоқалар воситасига айланади. Бозор иқтисодиётида бой бўлиш ман этилмайди, аксинча, унга йўл очиб берилади, даромаднинг юқори чегараси бўлмайди, аммо унинг қуйи чегарасини давлат белгилайди ва ишловчилар меҳнатига бериладиган ҳақ белгиланган энг кам иш ҳақилан паст бўлиши мумкин эмас. Бозор иқтисодиёти товар тақчиллиги бўлмаган, товарлар мўлкўллиги таъминланадиган иқтисодиётдир. Бозор иқтисодиётига хос яна бир белги — бу даромадларда адолатли тенгсизликнинг бўлишидир.
Бозор иқтисодиёти тенг имкониятни билдиради, аммо бу имкониятдан фойдаланиш кишиларда бир хил бўлмайди, ҳар бир киши ишлаб топганига қараб даромад кўради. Даромаднинг табақалашуви бойишга ҳавас уйғотиб, кишиларни иқтисодий фаолликка ундайди.
Бозор иқтисодиётида пул муносабатлари устун бўлсада, пул билан боғлиқ бўлмаган инсоний муносабатлар: меҳршафқат ва хайрэҳсон муносабатлари ҳам ривож топади. Бозор иқтисодиёти ривож топган мамлакатларда катта хайрия пул фондлари муҳтожларга ёрдам бериш га хизмат кидали ва пулдан пул чиқариб олишни кўзламайди. Бозор иқтисодиёти доимий ривожланиб, унинг янги шакллари ва моделлари пайдо бўлади. Тарихан Бозор иқтисодиётининг 2 тури бўлган: ёввойи Бозор иқтисодиёти, маданийлашган Бозор иқтисодиёти Илк Бозор иқтисодиёти капиталнинг жамғарилиши даврида товар-пул муносабатларининг ривожланиши билан асов иқтисодиёт сифатида пайдо бўлиб, унга хусусий мулкнинг озчилик қўлида тўпланиши, иқтисодиётда бебошлик ва тартибсизликнинг устунлиги, рақобатнинг қонунқоидасиз бориши, давлатнинг иқтисодиётдан четлашиб қолиши, чуқур иқтисодий тангликларнинг тез-тез юз бериши, аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилинмаслиги, кишиларнинг ўта бой ва ўта қашшоқ табақаларга ажралиши, ижтимоий зиддият каби белгилар хос бўлган. Асов иқтисодиёт ривожланиш орқали маърифатли иқгисодиётга ўсиб ўтади.



Download 30,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish