Бозор иқтисодиёти шароитида режалар тизими Кириш Бозор иқтисодиёти ва унинг қоидалари


Режалаштириш турлари ва босқичлари



Download 30,45 Kb.
bet4/5
Sana26.03.2022
Hajmi30,45 Kb.
#511739
1   2   3   4   5
Bog'liq
индустриал иқтисодиёт

3. Режалаштириш турлари ва босқичлари
Бозор обьектлари дейилганда, унда сотиладиган нарсалар, жумладан озиқ – овқат, кийим – кечак, ишлаб чиқариш воситалари, иш кучи ва бошқалар тушунилади, яьни нима сотилса ҳаммаси бозор обьектларига киради. Ҳозирги даврда ривожланган мамлакатлар бозорларида 25 млн. турдан кўп нарсалар сотилади. Бозор обьектлари бўйича, яьни сотиладиган нарсаларнинг турига қараб қуйидаги бозорларга бўлинади:
Халқ истеьмоли товарлари ва хизматлар бозори

  1. Ишлаб чиқариш воситалари ёки ресурслар бозори.

  2. Меҳнат (иш кучи) бозори.

  3. Молия (қимматли қоғозлар) бозори

  4. Интекллектуал товарлар бозори

  5. Ахборотлар бозори.

Халқ истеьмоли товарлари ёки хизматлар бозори аниқ шаклларда ташкил топади. Бунга ярмаркалар, товар биржалари, савдо уйлари ва чакана савдо фирмалари, ҳар-хил магазинлар, дўконлар, экспорт ва импорт ташкилотлари киради. Бу бозор истеьмолчилар олди–сотдисини амалга оширади. Ишлаб чиқариш воситалари ёки ресурслар бозорида ишлаб чиқаришни юргизиш учун зарур бўлган ва товарга айланган меҳнат воситаларидир. Хом ашё материалларининг тўғри ёки воситачилар орқали олди–сотди қилинишидир.
Халқ истеьмоли товарлари ва хизматлари, ишлаб чиқариш воситалари савдо уйлари, савдо ярмаркалари, биржалар орқали сотилади. Бу ердаги товар айирбошлаш фақат шаклан эмас, балки мазмунан ҳам фарқланади. Савдо ярмаркалари маьлум вақтда ўтказиладиган савдо – сотиқ йиғини бўлиб, бу ерда товарлар улгуржи равишда олди-сотди қилинади. Товар муомаласи унинг эгаси билан савдо фирмаси ёки ташкилоти ўртасида юз беради. Ярмарка муомаласида бевосита истеьмолчи қатнашмайди. Биржа товар бозорининг ўзига хос бир кўриниши бўлиб, ривожланган бозор иқтисодиётига хос. Биржа – бу маьлум доирада улгуржи савдо–сотиқ ишларини ўтказувчи тижорат корхонасидир.
Биржа операцияси иштирокчилари ёки янги–янги иштирокчилар қатнашади. Биржада товарларга талаб ва товарлар таклифи жамланади, бу ерда айирбошлаш иштирокчилари иш хусусида битим тузишади, лекин товарни етказиб бериш ва ҳақини тўлаш биржадан ташқарида юз беради. Биржа ишининг оддий савдо – сотиқдан фарқи яна шуки, бу ердаги айирбошлашда товарларнинг ўзи эмас, балки уларнинг намунаси ёки мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қатнашади. Оддий – савдо-сотиқда товарнинг нақд бўлиши, харидор уни кўзи билан кўриши, қўли билан тутиб кўриши ва сифати ҳақида шахсан қаноат ҳосил этиши юз беради. Бу ерда харидор ва сотувчи юзма – юз туради. Биржада ҳолат бошқача: операцияларда товар эгаси ва харидорнинг ўзи қатнашиши шарт эмас. Улар номидан ишни махсус шахслар–брокерлар юритишади. Биржада савдо – сотиқ нақд турган товарлар билан қилинмайди. Товар биржадан жуда узоқ масофада, бошқа мамлакатда турган бўлиши мумкин. Масалан: Ўзбекистондаги пахта Ливерпулдаги, яьни Англиядаги биржада сотилади. Биржа савдо сотиғида товарларнинг нақд бўлмаслиги, ташиш – сақлаш харажатларини тежайди. Биржанинг яна бир белгиси – бу унинг юксак даражада ташкил этилган ва уюшган бўлишидир. Бу ерда чайқов бозоридаги каби тажрибасиз кўр–кўрона, савдо–сотиқ бўлмайди. Биржалар операцияларни белгиланган тартиб қоида асосида ўтказадилар, келишиб белгиланган нарх амал қилади.
Биржа тожирлар жамияти бўлиб, ўз доирасидан ташқари савдо–сотиқда ҳам товарлар баҳосини белгилашда қатнашади. Биржада товарларнинг катта қисми сотилганидан бу ердаги нарх бошқалар учун ҳам мўлжал бўла олади.
Биржалар универсиал ва иқтисослашган бўлади. Универсиал биржаларда ҳар хил товарлар, иқтисослашган биржаларда айрим турдаги ёки бир гуруҳ товарлар сотилади. Бозор кенгайган сари сотиладиган товарлар ғоят кўпаяди, бу махсус иқтисослашган биржаларни талаб қилади, чунк и бозорнинг ўзи табақаланиб сегментларга ажралади. Савдо фирмалари муайян бозор сегментида тижорат ишини юритувчи ва иктисослашган савдо – сотиқ корхоналаридир. Улар товар ишлаб чиқарувчилар билан истеьмолчилар ўртасида воситачилик қилади. Уларнинг асосий вазифаси товарни истеьмолчига етказиш. Меҳнат бозори – иш кучини олди–сотди қилиш муносабатини билдиради. Иш кучи инсонни меҳнат қилиш қобилияти сифатида товарга айланади, олди–сотди орқали ишлаб чиқаришнинг шахсий омили бўла олади. Потенциал меҳнат қобилияти бозордан ўтиб реал – амалда ишлаётган меҳнат қобилиятига айланади. Меҳнат бозорининг бир томонидан иш кучи эгаси турса, иккинчисида иш кучига муҳтож корхона, фирма туради. Улар ўртасида айирбошлаш муносабати юз беради, бу ишга ёлланиш ва ишга ёллаш шаклида юз беради ва товар бўлган иш кучини сотиш ва сотиб олишни билдиради. Меҳнат бозоридаги айирбошлаш оддий товарларни айирбошлашдан икки жиҳати билан фарқ қилади: оддий товарлар айирбошланганда улар бир томоннинг мулкидан бошқа томон мулкига айланади, яьни товарнинг эгаси ўзгаради. Иш кучи пулга айирбошлаганда иш кучи унинг эгаси мулки бўлиб қолаверади, лекин уни ишлатиш сотиб олувчи ихтиёрига ўтади. Бинобарин, иш кучини бозор орқали истеьмол этиш уни эгасидан ажратиб олишни билдирмайди. Унинг пул тушумлари ҳам иш кучи соҳиблари, ҳам ишга ёлловчиларнинг воситачилик хизмати учун тўлайдиган ҳақларидан иборатдир. Меҳнат бозорида биржалардан ташқари ишга ёллаш билан шуғулланувчи хусусий фирмалар ҳам мавжуд. Улардан бири очиқдан–очиқ, расман иш юритса, бошқалари яширин ишлайди. Фирмалар асосан халқаро меҳнат бозорида фаолият кўрсатади, иш кучи экспорти ва импорти билан шуғулланади. Иш кучини импорт этувчи мамлакатдаги фирмалар эса хориждаги талабга биноан иш кучини ёллаб уни иш жойига етказиш билан шуғулланадилар. Улар ўз хизмати учун ҳар икки томондан ҳақ оладилар. Халқаро меҳнат бозорида ғайри қонуний, яширин иш кўрувчи фирмалар ҳам бўлади. Улар арзон иш кучини қолоқ мамлакатларда ёллаб ривожланган мамлакатларга етказиб беришади. Улар бу ишни миграция тўғрисидаги қонунларга зид равишда, яширин бажарадилар, бир қатор мамлакатларда тартибсиз ички меҳнат бозори ҳам мавжуд. Бунга мисол қилиб айрим чет мамлакатларда кишиларни, айниқса, ёшларни яширин ишга ёллаб, бошқа мамлакатларга юборувчи фирмаларни кўрсатиш мумкин. Меҳнат биржалари ва ошкора иш юритувчи фирмалар меҳнат бозорининг уюшган, махсус ташкил этилган шакллари бўлиб, улар фаолияти белгиланган тартиб – қоидаларга биноан юритилади. Мардикор бозори ва яширин ишловчи фирмалар тартибсиз, стихияли меҳнат бозорини ташкил этади, уларнинг ишини тартиблаб турувчи расмий қонун–қоидалар бўлмайди. Цивилизавиялашган бозор иқтисодиётига уюшган меҳнат бозори хосдир.
Молия бозори. Бу бозор тизимининг ғоят муҳим унсури бўлиб, молия ресурслари (пул ва пулга тенглаштирилган қоғозлар) бозоридир. Молия ресурсларининг бир қисми бозорни четлаб, иккинчи қисми бозор орқали ўтади, мана шу иккинчи қисм молия бозорининг обьекти бўлади. Бозор муносабатлари мулкдорлар билан пулга муҳтожлар ўртасида юз беради. Пулнинг бозорга чиқарилиши ва ишлатилиши биринчидан, шахсий истеьмол эҳтиёжларини қондирса, иккинчидан, пулдан пул чиқариб олиш эҳтиёжини кондиради. Шахсий жамғарма бўлган пулни шахсий эҳтиёжни қондириш учун молия бозоридан олиш бир нарса бўлса, уни жамғарилган капитал бўла туриб, тадбиркорлик учун ишлатиши, албатта, тамомила бошқа нарса.
Шу боисдан молия бозори ва капитал бозори. Биринчи бозорга тушган пул ресурси қарзга олиниб, шахсий истеьмол йўлида, масалан, автомашина харид этиш, уй қуриш, саёҳат этиш учун ишлатилади. Иккинчи бозордаги маблағлар қарзга олинганда ёки сотиб юборилганда капитал сифатида ишга солиниб, фойда келтиради. Шуни ҳисобга олиб капитал бозорини икки майда бўғинга ажратиш мумкин. Ссуда капитал бозори ва қимматбаҳо қоғозлар бозори. Ссуда капитал бозори – пул шаклидаги капиталнинг ҳақ тўлаш шарти билан қарзга берилишидир. Унинг асосий кўриниши тижорат банклари қарзга пул беришидир. Бу ерда сотиладиган товар бўш турган пул, унинг нархи эса процент ҳисобланади. Бу бозорда олди–сотди юз берганда пул эгаси мулкдан ажралмайди. Лекин уни пулини вақтича ишлатиш ўзгалар қўлига ўтади. Қимматбаҳо қоғозлар бозорида акция,облигация,вексель, чек,депозит,сертификатлар олди-сотди қилинади ва бозорда амалда фонд биржалари,аукционлар ва банклардан иборат бўлади. Бу бозорда хам сотувчилар ва харидорлар ўртасида брокерлар ва дилерлар воситачилик қилади. Қимматбаҳо қоғозлар келтирилган даромадига қараб ҳар хил нархда сотилади. Қимматбаҳо қоғозлар бозори миллий ва жаҳон бозорларидан иборат. Қимматбаҳо қоғозлар сотилганда, улар сотувчи мулкидан харидор мулкига ўтади, демак мулк эгаси ўзгаради. Молия бозорининг яна бир унсури валюта бозоридир. Бу ерда турли мамлакатлар валютаси олди–сотди қилинади, бозорда корхона, фирма, давлат идоралари ва фуқаролар қатнашади. Улардан бири валюта сотса,иккинчиси уни сотиб олади.
Иқтисодий алоқаларнинг характерига кўра бозорни икки катта турга ажратиш мумкин:
1. Эркин рақобатли бозор;
2. Монополлашган, рақобат чекланган ёки рақобат мутлақо бўлмаган бозор.
Эркин рақобатли бозор дейилганда барча субьектлар ўртасидаги алоқалар ҳеч қандай тазийиқсиз, эркин амалга оширилади, яьни товарларни ишлаб чиқариш, қайси бозорларда, кишиларга сотиш эркин амалга оширилади. Баҳолар эса бозордаги ракобат, талаб ва таклиф асосида вужудга келади.
Монополлашган бозор – бу озчилик сотувчилар ва харидорлар ҳукмронлик қилган, рақобат чекланган ёки умуман рақобат йўқ бозор. Монополлашган бозорнинг ўзи ҳам уч хил бўлиши мумкин:
а) монопол рақобатли бозор – бунда фирмалар рақобатлашадилар, аммо рақобат иштирокчилари миқдоран чекланган бўлади;
б) олигаполистик бозор – саноқли, озчилик фирмалар ва компания-лар ҳукмронлик қилади;
в) соф монополлашган бозор – бунда сотувчи сифатида бир фирма танҳо ҳукмронлик қилади.


Хулоса
Bozor iqtisodiyoti da pul munosabatlari ustun boʻlsada, pul bilan bogʻliq boʻlmagan insoniy munosabatlar: mehrshafqat va xayrehson munosabatlari ham rivoj topadi. Bozor iqtisodiyoti rivoj topgan mamlakatlarda katta xayriya pul fondlari muhtojlarga yordam berish ga xizmat kidali va puldan pul chiqarib olishni koʻzlamaydi. Bozor iqtisodiyoti doimiy rivojlanib, uning yangi shakllari va modellari paydo boʻladi. Tarixan Bozor iqtisodiyoti ning 2 turi boʻlgan: yovvoyi Bozor iqtisodiyoti , madaniylashgan Bozor iqtisodiyoti Ilk Bozor iqtisodiyoti kapitalning jamgʻarilishi davrida tovar-pul munosabatlarining rivojlanishi bilan asov iqtisodiyot sifatida paydo boʻlib, unga xususiy mulkning ozchilik qoʻlida toʻplanishi, iqtisodiyotda beboshlik va tartibsizlikning ustunligi, raqobatning qonunqoidasiz borishi, davlatning iqtisodiyotdan chetlashib qolishi, chuqur iqtisodiy tangliklarning tez-tez yuz berishi, aholining ijtimoiy himoya qilinmasligi, kishilarning oʻta boy va oʻta qashshoq tabaqalarga ajralishi, ijtimoiy ziddiyat kabi belgilar xos boʻlgan. Asov iqtisodiyot rivojlanish orqali maʼrifatli iqgisodiyotga oʻsib oʻtadi. Bunday oʻzgarish Bozor iqtisodiyoti rivojlangan mamlakatlarda 20-asrning 30- yillarida boshlanib, 80- yillarga qadar davom etdi. Hozirgi Bozor iqtisodiyoti madaniylashgan iqtisodiyot boʻlib, unga quyidagi belgilar xos: mulkiy xilmaxillik, tartiblanadigan iqtisodiyot, davlatning iqtisodiyotga aralashuvi, madaniy va xdpol raqobat, kuchli hamkorlik aloqalari, iqtisodiy tangliklarning qisqa davrda va yengil kechishi, ommaviy farovonlik, ijtimoiy tabaqalanishning chuqur boʻlmasligi, oʻziga toʻq va farovon yashovchi oʻrtahol tabaqa mavqeining oshib borishi, ijtimoiy muvozanatning saqlanishi va fuqaroviy toʻqnashuvlarga oʻrin qolmasligi va boshqa Bu belgilar hozirgi Bozor iqtisodiyoti ni harakterlaydi, lekin uning taraqqiyoti shu bilan cheklanmaydi. Madaniy Bozor iqtisodiyoti doirasida uning turli modellari amal qiladi



Download 30,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish