Бу эса жаҳонда ишлаб чиқариш жараёнларига инфор-мацион технологияларни кенг жорий этишга асосланган навбатдаги


таъминот ва ишлаб чиқаришни бошқариш тизимларини жорий қилиш



Download 2,55 Mb.
bet5/8
Sana11.04.2022
Hajmi2,55 Mb.
#542711
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Обзор - Индустрия 4 - 11.05.2021

таъминот ва ишлаб чиқаришни бошқариш тизимларини жорий қилиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида аутсорсинг ёки субконтракт алоқаларини кенгайтириш каби ташкилий инновацияларнинг камайиб бораётганлигини кўрсатмоқда.
“Индустрия 4.0” концепциясини жорий этиш асосан ишлаб чиқаришни рақамлаштириш ва автоматлаштиришни назарда тутса-да, ташкилий инновациялар орқали таъминотчилар, хизмат кўрсатувчилар ва ишлаб чиқарувчилар билан алоқаларни, шу жумладан, қиймат яратишдаги кооперацион алоқаларни горизонтал ва вертикал йўналишларда кенгайтиришни тақозо этади.
Шу сабабли, республикада “Индустрия 4.0” концепциясини жорий этишда ташкилий инновацияларни жорий этишни ривожлантириш муҳим ҳисобланади.
Республикада сўнгги йилларда саноатни автоматлаштириш ва рақамлаштириш ҳамда информацион технологияларни жорий этишни жадаллаштиришга эътибор қаратилиши бошланди. Хусусан, бу борада
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2020 йилдаги “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли фармони;
Фармон билан «Рақамли Ўзбекистон - 2030» стратегияси, 2020-2022 йилларда ҳудудларни ва тармоқларни рақамли трансформация қилиш дастурлари тасдиқланган ҳамда республика бўйлаб жами 29 та намунавий туманларда (шаҳарларда) рақамли трансформация қилиш лойиҳаларини кўзда тутувчи
«йўл харита»лари маъқулланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.02.2021 йилдаги “Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4996-сонли қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2021-2022 йилларда сунъий интеллект технологияларини ўрганиш ва жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳамда устувор тармоқлар ва соҳаларда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича
амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳалар рўйхати тасдиқланган.

Шунингдек, “2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг саноатини ривожлантириш стратегияси” лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб,
бунда “Индустрия 4.0” концепцияси элементларини саноат ишлаб чиқаришга жорий этиш орқали узоқ муддатли истиқболда саноат соҳасининг барқарорлиги ва рақобатбардошлигини таъминлаш мақсади кўзланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.10.2020 йилдаги ПҚ-4851-сонли қарори билан республика меҳнат бозорининг малакали IT-мутахассисларга бўлган талабини қониқтириш мақсадида

  • 2020 йилда информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган 14 та таянч мактабларини ташкил қилиш;

  • 2021 - 2023 йилларда республика туман (шаҳар)ларида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган 205 та мактабларни босқичма-босқич ташкил этиш кўзда тутилган.

Республикада ташкил этилган таянч мактаблари фаолиятини ўрганиш натижасида моддий-техник база ва махсус фан ўқитувчилари етишмаслиги маълум бўлди. Бунда ўқитувчилар учун белгиланган ойлик иш ҳақи миқдори хусусий секторга нисбатан пастлиги информацион технологиялар соҳасида юқори малакага эга бўлган мутахассисларни ўқитувчи сифатида жалб қилишда асосий тўсиқ ҳисобланади.
Шунингдек, мазкур қарор билан 2020 - 2023 йилларда информатика ва ахборот технологиялари йўналишида узлуксиз таълим сифатини ошириш бўйича «Йўл харита» тасдиқланган бўлиб, унда:

  • умумтаълим муассасаларида информатика ва ахборот технологиялари фанларини ўқитиш сифатини ошириш;

  • рақамли технологияларга ўқитиш ҳудудий ўқув марказлари фаолиятини йўлга қўйиш;

  • олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида информатика ва ахборот-коммуникация технологиялари йўналишида ўқитиш сифатини ошириш;

  • информатика ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларида ёшларни илмий тадқиқотга жалб қилиш ва олимларни рағбатлантириш йўналишлар бўйича чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Юқорида келтирилган ҳужжатларда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш механизмлари, молиялаштириш манбаси ва ижроси учун масъуллар белгиланган бўлса-да, молиялаштириш ҳажми ва истиқболда эришиладиган кўрсаткичлар келтирилмаган.


  1. Download 2,55 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish