Бу вазифани муваффақиятли хал этишда иттифоқдош республикалар ишлаб чиқарувчи кучларини территориал жихатдан ва тааллуқли район бўйича оиқлона жойлаштириш мухим роль ўйнайди



Download 45,52 Kb.
bet4/4
Sana23.02.2022
Hajmi45,52 Kb.
#125199
1   2   3   4
Ипакчилик саноати фақат енгил саноат сохасидагина эмас, балки бутун район саноатидаги энг йирик тармоқ хисобланади. Енгил саноат ялпи махслуотининг – 32.8, саноат ишлаб чиқариши ишчи-ходимлари сонининг – 30.9, асосий фондлар қийматининг эса 38.3 проценти шу тармоқ ҳиссасига тўғри келади.
Бу тармоқнинг юксак ривожланганлиги қулай табиий-иқтисодий хамда мустахкам хом ашё базаси мавжудлиги билан изоҳланади. Район ипакчилик саноати тўла ишлаб чиқариш циклига, яъни ипак йигирув, ипак тўқув хамда газламаларни пардозлаш корхоналарига эга. Бу борадаги энг йирик корхоналар Наманган ва Марғилон шахарларида жойлашган.
Пахта хом ашёси заминида ривожланган тўқимачилик саноати, асосан, Фарғона иқтисодий райони эхтиёжларидан келиб чиқиб ривожлантирилган трикотаж, ип газлама, тикув ва шу каби тармоқлардан иборат.
Фарғона ип-газлама ишлаб чиқариш бирлашмаси республикадаги шу тур махсулотнинг ярмини ишлаб чиқаради. Бирлашма хом бўз газламалар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Унинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 80 миллион квадрат метр галамага тенг.
Саноат хом ашё базасининг ривожланиши кенг истеъмол моллари ишлаб чиқариш имкониятини яхшилади. Агар 1965 йилда 2195 минг жуфт чарм пойабзал ишлаб чиқарилган бўлса, 1983 йилда бу кўрсаткич 13874 мингни ташкил этди. 1965 йилда устки ва ички трикотаж умуман ишлаб чиқарилмагани холда, 1983 йилда 337 минг дона устки трикотаж ва 28506 минг дона ички трикотаж ишлаб чиқарилди.
Озиқ-овқат саноати ун тортиш, нон пишириш, кондитерлик, виночилик, мева-сабзавот ва шу каби тармоқлардаги 816 та корхонага эга. Озиқ-овқат саноатининг юқори суръатда ривожланаётганлиги мева-сабзавотчилик, виночилик, гўшт-сут ва шу сингари тармоқларни ривожлантиришга сарфланаётган капитал маблағларининг ўсиб бораётганлиги билан боғлиқ.
Озиқ-овқат саноати тармоқлари ривожида маълум ютуқларга эришилаётгани холда, бир қатор мухим махсулотларнинг ахоли жон бошига ишлаб чиқарилиши даражаси бўйича район хали республика ва иитифоқдаги ўртача кўрсаткичдан орқада қолмоқда. Масалан, 1983 йилда районда ахоли жон бошига гўшт ишлаб чиқариш республикадаги ўртача кўрсаткичдан – 2.6, сут махсулотлари – 4.2, кондитер махслуотлари эса 1.9 килограмм паст бўлди.
Бугунги кунда озиқ овқат саноати райондаги бошқа тармоқларга нисбатан территориал жихатдан анча мақбул жойлашганлиги билан характерланади. Бу, биринчидан, истеъмол махсулотлари ишлаб чиқарувчи кўплаб тармоқларни ривожлантириш зарурияти, иккинчидан, озиқ-овқат саноати тармоқларини ривожлантириш учун зарур миқдорда хом ашё мавжудлиги билан изохланади.
Мева сабзавотчилик саноати район ихтисослашган мухим тармоқлардан бири хисобланади. Унда район озиқ овқат саноати асосий фондлари қийматининг 12.6 проценти, саноат ишлаб чиқариш ишчи ходимлари сонининг 12.8 проценти тўпланган. 1983 йилда район консерва тайёрлаш корхоналари 258.1 миллион шартли банка мева, томат ва сабзавот консервалари ишлаб чиқарди. Бу шу тур республика ишлаб чиқаришининг 31.8 процентини ташкил қилди. Районда ахоли жон бошига мева сабзавот консервалари ишлаб чиқариш республикадаги кўрсаткичдан икки баробар юқоридир.
Озиқ овқат саноатининг яна бир мухим тармоғи ёғ-мой саноати хисобланади. 1983 йилда тармоқ корхоналари томонидан 135.2 минг тонна ўсимлик мойи ишлаб чиқарилди. Бу республика ишлаб чиқаришининг 36.1 процентини ташкил этди.
Озиқ овқат саноатининг кондитерлик, ликер-ароқ, пиво тайёрлаш ва шу каби бошқа тармоқлари махаллий хом ашё хисобига ишлайдиган саноқли корхоналарнигина ўз ичига олади. Бу тармоқларнинг район саноат махсулотларидаги улуши деярли сезиларсиз даражада. Айни вақтда озиқ овқат саноатининг тармоқ структураси зарур даражада такомиллаштирилмаган, унинг баъзи тармоқлари етарли ривожлантирилмаган.
Район саноати тармоқ ва тармоқлар ички структурасидаги силжиш, тажриба кўрсатганидек, саноат ишлаб чиқариши ривожланиши ва унинг самарадорлиги ошувига жиддий таъсир кўрсатди. 1965-1983 йиллар мобайнида район ялпи саноат махсулоти 3 баробар ўсгани холда, мехнат унумдорлиги 1.7 баробардан зиёдроқ ўсди, фонд самарадорлигини оширишда маълум анъаналар юзага келди. 1965-1983 йиллар ичида фақат структуравий силжиш хисобигагина район саноати ялпи махсулотлари умумий ўсишининг 8.4 процентини ташкил этди. Мехнат унумдорлиги ушбу фактор хисобига 17.5 процент ошди.
Район саноати ишлаб чиқаришининг территориал тузилишидаги ўзгаришлар унинг ўсиш суръатига маълум таъсир кўрсатди. Масалан, Фарғона областининг район саноат ишлаб чиқариши умумий хажмидаги улуши 1965 йилдаги 58.4 процентдан 1983 йилда 53.8 процентга пасайди. Бу Наманган областининг хиссаси 15.9 процентдан 22.7 процентга қадар ўсганлиги хисобига рўй берди. Ушбу структуравий ўзгаришлар областлар саноатнинг жадал ривожланиши натижасида рўй берди. Яъни 1965-1983 йиллар мобайнида саноат ишлаб чиқариши хажми Фарғона областида – 3.0, Андижон областида – 2.9, Наманган областида 4.3 баробар юксалди. Бу областларда саноат ўзига хос тарзда ривожланган.
Фарғона области ишлаб чиқарувчи кучлари, шунингдек саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши даражасига кўра республиканинг бирмунча юқори ривожланган областлари қаторига киради, яъни республика ялпи саноат махсулотининг 13.7 саноат ишлаб чиқариш ишчи ходимлар сонининг 18.1 саноат ишлаб чиқариши асосий фондларининг 28.2 шунингдек бу борадаги мавжуд корхоналарнинг 10.1 проценти ушбу область хиссасига тўғри келади.
Фарғона областининг республика саноат ишлаб чиқаришидаги ўрни, асосан, қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлайдиган ва қазилма бойликларни қазиб оладиган тармоқлар билан белгиланади. Бу ерда енгил ва озиқ овқат саноати анча ривожланган. Область ялпи саноати ишлаб чиқаришининг 65.5 саноат ишлаб чиқариш ишчи ходимлари сонининг 55.1, асосий фондлари қийматининг 20.3 проценти шу тармоқларнинг хиссасига тўғри келади. Ялпи махсулот умуми хажмида машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноати – 5.9, қурилиш материаллари саноати – 3.6, химия саноати эса 5.6 процентни ташкил этади. Фарғона область саноатида ёқилғи, ипакчилик, химия, ёғ мой ва шу кабилар ихтисослашган тармоқлар хисобланади. 1965-1983 йиллар ичида область чиқариши ишчи ходимлари сони – 2.1, асосий фондлари қиймати эса 3.6 баробар ўсди. Область энергия ишлаб чиқариш бўйича республикада бешинчи ўринни эгаллайди ва республика электр энергиясининг 3.6 процентини беради.
Область нефть ва химия саноати яхши ривожланган. Фарғона шахрида фуран бирикмалари химия заводи ва ўғит ишлаб чиқариш заводи ишлаб турибди.
Машинасозлик саноати Газоаппарат, Большевик, Текстильмаш, Электротехника ва шу каби заводларни ўз ичига олган бўлиб, нефтни қайта ишлаш, енгил саноат, газ саноатига асбоб-ускуналар, қишлоқ хўжалик ва тўқимачилик саноатига эхтиёт қисмлар, электр пайвандлаш аппаратлари, газ плиталари ва хоказоларни ишлаб чиқаришга мослашган.
Енгил саноат пахта тозалаш заводларидан ташқари Фарғона тўқимачилик комбинати ва пиллакашлик фабрикаси, республикадаги йирик Марғилон ипакчилик комбинати, Атлас ишлаб чиқариш бирлашмаси пойабзал корхоналари ва шу кабиларни хам ўз ичига олади. Областда озиқ овқат саноати яхши ривожланган. Ёғ мой, узумчилик ва шу сингарилар бу борадаги етакчи тармоқлар хисобланади. Республикада ишлаб чиқариладиган сут махсулотларининг – 11.5, ўсимлик мойининг – 20, консерваларнинг – 10, кондитер махсулотларининг 14 проценти Фарғона области хиссасига иўғри келади.
Андижон области - республикадаги ахолиси энг зич жойлашган областлардан бири. Бу область пахта етиштириш ва пахта толаси ишлаб чиқариш бўйича республикадаги йирик районлардан бири хисобланади. Шу боисдан хам областдан кўп тармоқли индустрия яхши ривожланган.
Фойдали қазилма бойликларини қазиб чиқариш, пахтачилик, ирригация пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлаш билант боғлиқ тармоқлар анча ривожланган.
Андижон области саноати республикада марказдан қочма насосларнинг – 70, ички трикотажнинг – 55.4, пахта толасининг – 10.2, ўсимлик мойининг – 12.6, консерва махслуотларининг - 12.2 ва совуннинг 28 процентини ишлаб чиқаради. Элеткродвигателлар чиқарувчи завод республикамизда фақат Андижон областидагина мавжуд.
Область ялпи саноат махсулоти тармоқ структурасида оғир саноат – 26.2, енгил саноат – 4.9, озиқ овқат саноати 24.8 процентини ташкил этади. Машинасозлик, металлни қайта ишлаш, ип газлама, трикотаж, кўн пойабзал, ёғ мой ва виночилик саноатининг ихтисослашган тармоқлари хисобланади. Улар область саноат махсулотларининг 74 процентини ишлаб чиқаради ва бу борада республикада хам етакчи ўринда туради.
1965-1983 йиллар мобайнида область саноат махсулотлари ялпи хажми – 2.9, саноат ишлаб чиқариш ишчи ходимлари сони -1.9, асосий фондлар қиймати 3.2 баробар ўсди. Область машинасозлиги республикада ирригация машиналари ишлаб чиқарувчи тўнғич заводлардан бири Андижанирмаш шунингдек Электродвигатель заводи, қуйи вольтли аппаратуралар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Электроаппарат заводи, пахта тозалаш саноатига технологик ускуналар етказиб берувчи Коммунар механика заводи ва бошқалардан иборат. Андижанирмаш заводида, шунингдек марказдан қочма насослар, скреперлар, осма ускуналар ва бульдозерлар ишлаб чиқарилади.
Областда пахта тозалаш саноати яхши ривожланган. 1980 йилда тармоқ корхоналари 166.1 минг тонна пахта толаси ишлаб чиқарди. Енгил саноат – трикотаж, пойабзал, ипак газлама ишлаб чиқариш яхши ривожланган.
Озиқ овқат саноати консерва, пиво, ёғ мой корхоналари, гўшт ва нон комбинатларига эга. Андижон ёғ мой комбинати республикадаги энг кекса корхоналардан биридир. У пахта ёғ, совун, глицерин ва бошқа махсулотлар чиқаради. Комбинат чиқити – пахта шелухаси асосида фурфурол, озиқбоп хамиртуруш ва хоказо махсулотлар чиқарувчи гидролиз заводи ишламоқда.
Наманган область санотанининг тармоқ структурасида енгил саноат (65 процент) ва озиқ овқат саноати (17.5 процент) салмоқли хиссани ташкил этади. Уларнинг саноат ялпи махсулоти умумий хажмидаги хисаси 82.5 процентдир. Область саноат махсулоти умумий хажмида машинасозлик ва металлни қайта ишлаш саноати – 8.0, қурилиш материаллари саноати - 5.5, химия саноати 2.3 процентни ташкил этади.
1965-1983 йиллар мобайнида область ялпи саноат махсулоти хажми – 4.4, саноат ишлаб чиқариш ишчи ходимлари сони – 2.5, асосий фондла қиймати 5.9 баробар ўсди.
Область машинасозлиги трансформатор, электротехника, машинасозлик заводларига эга. Улар кучланиш трансформаторлари, электриситгич асбоблари ва бошқа асбоб-ускуналар чиқаради. Химия саноати сохасида Наманган химия заводини тилга олиш мумкин. Область енгил саноати ипак газламалар комбинати, нотўқима материаллар фабрикаси, тикув ишлаб чиқариш бирлашмаси, аврли газламалар фабрикасига, озиқ овқат саноати ёғ экстракция, консерва, виночилик заводларига эга. Ангрен Наманган электр узатиш линияси, Қўқон Наманган газопроводи мавжуд. Мехнат ресурслари миқдорининг катталиги саноатни янада ривожлантириш имконини беради.
Фарғона иқтисодий райони ва ундаги областларнинг бугунги ривожланиш даражасини анализ қилиш шуни кўрсатадики, район территориялари ўзининг хўжалик структураси ва етуклик даражаси, ишлаб чиқаришга ихтисоалашишининг йўналиши, табиий бойликларни ўзлаштириш даражаси ва район ички территориал мехнат тақсимотидаги иштирокига кўра бир биридан фарқ қилади. Шу тариқа Фарғона иқтисодий райони доирасида асосий саноат районлари ва сохалари юзага келди.
Фарғона иқтисодий райони таркибига Фарғона Марғилон саноат райони, Андижон, Наманган ва Қўқон саноат сохалари киради.
Ушбу ажратиб кўрсатилган саноат райони ва саноат сохалари ўзаро территорияларининг хажми ва ахоли сони жихатидан хам, ишлаб чиқаришга ихтисослашишининг йўналиши жихатидан хам фарқ қилади. Масалан, Андижон саноат сохасида енгил ва озиқ овқат, машинасозлик саноати тармоқлари анча ривожланган бўлса, Фарғона Марғилон саноат районида оғир саноат (химия, ёқилғи, машинасозлик ва хоказо) хамда енгил саноат тармоқлари, қолган икки саноат сохасида эса, асосан, енгил ва озиқ овқат саноати ривожланган.
Илғор структуравий силжишлар ва район саноат ишлаб чиқаришининг территориал жихатдан оқилона ташкил этилиши областлар саноат ишлаб чиқариш самарадорлиги ўсишига маълум таъсир кўрсатди. Бу саноат ишлаб чиқаришининг ўсиш суръатларида, мехнат унумдорлигида ўз аксини топди. Махсулот фонд сиғими кўрсаткичи яхшиланди. Хисоб китоблар кўрстаадики, 1970-1983 йиллар мобайнида саноатдаги структуравий силжишлар хисобига ялпи махсулот умумий ўсиши Фарғона областида – 4, Наманган областида – 5.9, Андижон областида эса 5.4 процентни ташкил этди.
Айни ватқда Фарғона иқтисодий райони саноат ишлаб чиқаришининг тармоқ ва территориал тузилишида бир қатор камчиликлар мавжуд. Булар қуйидагилардан иборат:
- қурилиш материаллари, хатто унинг энг оддий турлари (ғишт, охак, ганч, қум, шағал ва хоказоларни) ишлаб чиқариш хам узоқ ватқдан буён нозик масалалигича қолиб келмоқдаки, бу капитал қурилиш программасининг бажарилиши ва асосий фондларни ўстиришга салбий таъсир этмоқда;
- районда ахоли жон бошига республикадаги ўртача кўрсаткичдан 5 баробар кам электр энергия ишлаб чиқарилмоқда
- баъзи тур ўғит, захарли химикат стимуляторларни ишлаб чиқариш районда ё ташкил этилмаган, ё хажми таркиби ва сифати жихатидан район қишлоқ хўжалигининг уларга бўлган эхтиёжини қондирмайди
- қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишловчи корхоналар (пахта тозалаш заводлари, айниқса, ипак тўқув фабрикалари, консерва, сут заводлари ва хоказолар) қувватларининг етарли даражада уйғунлаштирилмаганлиги ва норационал жойлаштирилганлиги сабабли баъзи холларда етиштирилган хом ашё ўз вақтида қайта ишланмайди, натижада хом ашёни қайта ишлаш учун қўшимча харажат эвазига узоқ масофага жўнатишга тўғри келади
- саноатни областлараро жойлаштиришда нотекислик, уларнинг саноат ривожланиши даражасида маълум номутаносибликлар вужудга келмоқда.
Ушбу камчиликларнинг бартараф этилиши ушбу регионда хом ашё ва мехнат ресурсларининг етарли эканлиги мазкур район саноат структурасини жадал ривожлантириш ва янада такомиллаштириш имконини беради.


Download 45,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish