Бухгалтер учун қўлланма таътил пулини тўҒри ҳисобланг


ТАЪТИЛ ПУЛИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ



Download 48,71 Kb.
bet8/11
Sana16.03.2022
Hajmi48,71 Kb.
#492945
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Бухгалтер учун кулланма ТАЪТИЛ ПУЛИНИ ТЎҒРИ ҲИСОБЛАНГ

ТАЪТИЛ ПУЛИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ:
ҳисоб-китоб санасида тариф (лавозим маоши) бўйича иш ҳақи аниқланади;
12 ой учун (биринчи йил ишлаётганларга - ишланган ойлар сони учун) тарифдан (лавозим маошидан) ортиқча тўловлар қўшилади;
тариф ставкаси (лавозим маоши) ва тарифдан ортиқча маблағнинг 1/12 қисмини (биринчи йил ишлаётганларга - 1/6, 1/7 ва ҳоказо) қўшиш йўли билан ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланади;
ўртача ойлик иш ҳақини 25,4 га бўлиш билан ўртача кунлик иш ҳақи ҳисобланади;
ўртача кунлик иш ҳақини таътил кунлари сонига кўпайтириш йўли билан таътил пули суммаси ҳисобланади.




МИСОЛ. Корхона ходимига 2014 йил 3 мартдан 24 иш куни муддатига (15 кун асосий ва 9 қўшимча кун) навбатдаги йиллик таътил берилган. Таътилга чиқиш олдидан 12 календарь ойдаги иш ҳақи:

Ойлар



Иш ҳақи (минг сўм)



Шу жумладан тариф бўйича (минг сўм)



Тарифдан ортиқча (минг сўм)



2013 йил март



400



370



30



2013 йил апрель



400



370



30



2013 йил май



410



380



30



2013 йил июнь



410



380



30



2013 йил июль



410



380



30



2013 йил август



410



380



30



2013 йил сентябрь



410



380



30



2013 йил октябрь



410



380



30



2013 йил ноябрь



410



380



30



2013 йил декабрь



410



380



30



2014 йил январь



410



380



30



2014 йил февраль



390



390



-



12 ой учун жами



4 880



4 550



330



Ҳисоб-китоб кунида тарификация бўйича иш ҳақи - 390 минг сўм.
Охирги устунда суғурта бадаллари ҳисобланадиган суммалар кўрсатилган.
Мазкур вазиятда ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи:
390 + 330 / 12 = 417,5 минг сўмни ташкил қилади,
бу ерда:
390 - тариф ставкаси;
330 - ундан ошадиган суммалар;
12 - ҳисоб-китоб давридаги ойлар сони.
Ҳисоб-китоб давридаги ўртача кунлик иш ҳақи 16 437 сўмни (417 500 / 25,4); ҳисобланган таътил пуллари суммаси 394 488 сўмни (16 437 х 24) ташкил этади.

Таътил пулига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади, ундан мажбурий суғурта бадаллари ушланади ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоблаб ёзилади. Бундан ташқари, ундан ходимларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига бюджетга тўланадиган ЖШДС суммасини камайтириш ҳисобига 1 фоизлик ажратмалар амалга оширилади.


МУКОФОТЛАРНИ УНУТМАНГ

Таътил пулларини ҳисоб-китоб қилиш чоғида ўртача иш ҳақига мукофотлар киритилади. Бунда фақат ҳисоб-китоб даврида ҳисобланган суммалар, ҳисоблаб ёзиш давридан қатъи назар, ҳисобга олинади.




МИСОЛ. Ходимга 2014 йил 2 январдан бошлаб 24 иш куни давом этадиган навбатдаги меҳнат таътили берилди. Ҳисоб-китоб кунида унинг лавозим маоши (тариф қисми) 850 минг сўмни ташкил қилган.
Иш ҳақи (лавозим маоши)нинг тариф қисмидан ошадиган тўловларни белгилаш учун меҳнат таътили бошланишидан аввалги 12 ойга тенг бўлган давр (2013 йил январь-декабрь) ҳисобга олинади.
Ҳисоб-китоб даврида ходим мукофотлаш тўғрисидаги низомга кўра ойлик мукофот тарзида 4 620 минг сўм олган.
Унинг ўртача ойлик иш ҳақи 1 235 минг сўмни (850 + 4 620 / 12), ўртача кунлик иш ҳақи 48 622 сўмни (1 235 / 25,4) ташкил қилади.
24 иш куни учун таътил пули суммаси 1 166 928 сўмга (48 622 х 24) тенг.

Агар чораклик мукофот ҳисоб-китоб давридан кейин, гарчи унга кирадиган ойлар учун ҳисобланса ҳам, ўртача иш ҳақини ҳисоблашда у ҳисобга олинмайди, балки кейинги ҳисоб-китоб даврига киради (тарифдан ортиқча миқдорнинг 1/12 қисми тарзида). Масалан, жорий йилнинг мартида таътил олган ходимга биринчи чорак учун мукофот апрелда ҳисоблаб ёзилган, майда тўланган. У кейинги таътилларни ҳисоб-китоб қилишда (таътил пули ҳисоб-китобига кирадиган ҳисоб-китоб даврида) ҳисобга олинади.




МИСОЛ. Ходимга 2014 йил 4 апрелдан 24 иш кунига навбатдаги меҳнат таътили берилди. Лавозим маоши 850 минг сўмга тенг. Ҳисоб-китоб даври 12 ойни (2013 йил март - 2014 йил март) ташкил этади. Ушбу даврда маошдан ошадиган тўловлар 2 800 минг сўмни ташкил қилди, шундан 600 минг сўми 2014 йил I чораги учун 31 мартда ҳисоблаб ёзилган мукофотдир.
Меҳнат таътилига ҳақ тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи 1 083,333 минг сўмни (850 + 2 800 / 12); ўртача кунлик иш ҳақи 42 650,9 сўмни (1 083 333 / 25,4); 24 кун учун таътил пули суммаси 1 023 621,6 сўмни (42 650,9 х 24) ташкил қилади.


МИСОЛ. Ходим 2014 йил 4 апрелдан 24 иш кунига таътилга чиқди. Ҳисоб-китоб кунида унинг маоши 850 минг сўмга тенг. Ҳисоб-китоб даврида (2013 йил апрель - 2014 йил март) лавозим маошидан ошадиган тўловлар 2 200 минг сўмни ташкил қилди.
Жорий йилнинг I чораги якунлари бўйича мукофот (600 минг сўм) 2014 йил 22 апрелда, яъни ҳисоб-китоб даврига кирмайдиган пайтда ҳисоблаб ёзилган.
Ўртача ойлик иш ҳақи 1 033,333 минг сўмни (850 + 2 200 / 12); ўртача кунлик иш ҳақи 40 682,4 сўмни (1 033 333 / 25,4); 24 кун учун таътил пули 976 377,6 сўмни (40 682,4 х 24) ташкил этади.

Йиллик иш якунлари бўйича тақдирловларга ("ўн учинчи маош") ва бошқаларга нисбатан таътил пули ҳисоб-китобида худди шундай тартиб қўлланади.


Ишбай меҳнат ҳақи оладиган ходимларга таътил пули ҳисоб-китоби, 133-сон Тартибнинг 1-бандига кўра, ҳисоб-китоб кунидаги иш ҳақидан (тарификация бўйича) келиб чиқиб, ҳисоб-китоб даврида белгиланган тартибда тарифдан ортиқча тўловларга кўпайтирган ҳолда амалга оширилади.
Агар ходимнинг иш ҳақига маош, ишбай иш ҳақи ва мукофотлар кирса (меҳнатга ҳақ тўлашнинг ҳам вақтбай, ҳам ишбай шакллари элементларини ўз ичига олса), таътил пули ҳисоб-китоби чоғида ҳам 133-сон Тартибнинг 1-банди қўлланади. Ҳисоб-китоб ҳисоблаш кунидаги лавозим маоши (тариф ставкаси) бўйича амалга оширилади, ишбай иш ҳақи ва мукофот тарифдан ортиқча қисмга киритилади.


МИСОЛ. Ишчига 2013 йил 1 декабрдан 18 иш кунига меҳнат таътили берилди. Ҳисоб-китоб кунида унинг иш ҳақи тариф бўйича 510 минг сўмни ташкил қилган. Ундан ташқари ҳисоб-китоб даврида (2012 йил декабрь - 2013 йил январь-ноябрь) қуйидаги тўловлар амалга оширилган: февралда - ишлаб чиқариш натижалари учун мукофот - 888 минг сўм; июнда - ишбай иш ҳақи - 660 минг сўм; сентябрда - тунги вақтдаги иш учун қўшимча ҳақ - 25 минг сўм; ноябрда - меъёрлардан ортиқча дала таъминоти - 125 минг сўм.
Ўртача ойлик иш ҳақи 651,5 минг сўмни (510 + (888 + 660 + 25 + 125) / 12), таътил пули эса 461 693 сўмни ташкил қилади.

Download 48,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish