Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 1



Download 391,5 Kb.
bet1/24
Sana25.02.2022
Hajmi391,5 Kb.
#306860
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
IAS 01 Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш


БҲХС 1

Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 1
Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш

Мақсади
1 Ушбу стандарт умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосини тадбиркорлик субъектининг олдинги даврлардаги молиявий ҳисоботлари ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботлари билан қиёсланувчанликни таъминлаш мақсадида белгилайди. У молиявий ҳисоботларни тақдим этишга нисбатан умумий талабларни, уларнинг тузилишига оид кўрсатмаларни ҳамда уларнинг мазмунига доир минимал талабларни ўрнатади.
Қўллаш доираси
2 Тадбиркорлик субъекти ушбу стандартни умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХСлари) мувофиқ тайёрлашда ва тақдим этишда қўллаши лозим.
3 Бошқа МҲХСлар муайян операциялар ва бошқа ҳодисаларни тан олиш, баҳолаш ва очиб бериш бўйича талабларни белгилайди.
4 Ушбу стандарт БҲХС 34 “Оралиқ молиявий ҳисобот” га мувофиқ тайёрланадиган қисқартирилган оралиқ молиявий ҳисоботларнинг тузилиши ва мазмунига нисбатан қўлланилмайди. Бироқ, 15-35 бандлар бундай молиявий ҳисоботларга нисбатан қўлланилади. Мазкур стандарт барча тадбиркорлик субъектларига, жумладан МҲХС 10 “Жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботлар” га мувофиқ жамланган (консолидациялашган) молиявий ҳисоботларни тақдим этадиган ҳамда БҲХС 27 “Алоҳида молиявий ҳисоботлар” га мувофиқ алоҳида молиявий ҳисоботларни тақдим этадиган тадбиркорлик субъектларига нисбатан бир хил тарзда қўлланилади.
5 Ушбу стандартда фойда олишни кўзлайдиган тадбиркорлик субъектларига, жумладан давлат секторидаги тижорат тадбиркорлик субъектларига, нисбатан тўғри келадиган атамалар қўлланилади. Агар хусусий сектордаги ёки давлат секторидаги нотижорат фаолиятини амалга оширадиган тадбиркорлик субъектлари мазкур стандартни қўлласа, улар томонидан молиявий ҳисоботлардаги маълум моддаларининг ҳамда молиявий ҳисоботларнинг номланиши ўзгартирилиши зарур бўлиши мумкин.
6 Шунингдек, БҲХС 32 “Молиявий инструментлар: тақдим этиш” да таърифланишича, капиталга эга бўлмаган тадбиркорлик субъектлари (масалан, баъзи ўзаро тузилган фондлар) ва ҳиссалардан ташкил топган лекин акциядорлик капитали бўлиб ҳисобланмайдиган капиталга эга тадбиркорлик субъектлари (масалан, баъзи кооператив тадбиркорлик субъектлари) уларнинг аъзолари ёки ҳиссадорларининг улушларини молиявий ҳисоботда қўрсатилишини мослаштириши зарур бўлиши мумкин.

Download 391,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish