Xo’jalik subyektlarida buxgalteriya hisobi va tahlilni tashkil etish va uning oldiga qo‘yiladigan vazifalar.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президентиниг Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги. ПФ-4161-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон Қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифалари, яъни пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш, молиялаштириш, ҳисобга олиш ва уларнинг тўланиши мониторингини олиб бориш, ушбу мақсадларга йўналтириладиган мақсадли молиявий ресурсларни жамлаш, шунингдек фаолиятни ташкил этишни амалга ошириш бўйича вазифалари, функциялари ва ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2010 й. №30-сонли Низомга мувофиқ белгилаб берилган.
Шунингдек, Низомга мувофиқ Жамғарма идоравий жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қарашли ҳамда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига, Жамғарманинг Кузатув кенгаши раисига ҳисоб беради.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати тузилмаси, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Жамғарманинг Кузатув кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади. Жамғарма Кузатув кенгашининг мажлислари йил чорагида камида бир марта ўтказилади. Жамғарманинг ижро этувчи аппарати Кузатув кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.
Бундан ташқари, Низомга мувофиқ Жамғарманинг ижро этувчи аппаратига Жамғарма Кузатув кенгашининг тақдимномаси бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига (Ўзбекистон Республикаси Президенти розилиги билан) кўра ижро этувчи директор лавозимга тайинланади.
Ижро этувчи директор қуйидагиларга раҳбарлик қилади.1
Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармалари;
Жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари.
Шунингдек, Жамғарма ижро этувчи аппаратининг, унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари хизматлари таъминоти республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Жамғарма ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, шунингдек тегишли муҳр ва штампларга эга ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |