Бюджет ҳисоби ва давлат жамғармалари факультети



Download 16,51 Kb.
Sana29.04.2022
Hajmi16,51 Kb.
#590038
Bog'liq
04.Ўз.Ёшлар иттифоқи


Тошкент молия институти “Бюджет ҳисоби ва давлат жамғармалари факультети”нинг 4-курс талабаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи факультет етакчиси Умирзоқов Жаъсур Артиқбой ўғлига


ТАВСИЯНОМА

Умирзоқов Жаъсур Артиқбой ўғли 1993 йил 26 январда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. Миллати ўзбек.


У 2012-2015 йилларда Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Самарқанд вилояти Булунғур туман Кенгаши етакчи мутахассиси, “Ёш тадбиркор” консультатив маркази раҳбари сифатида фаолият олиб борган. Умирзоқов Жаъсурга “Ёш тадбиркор” консультатив марказининг фаолияти самарали йўлга қўйилганлиги муносабати билан Самарқанд вилоят ҳокимининг Ташаккурномаси топширилган.
Умирзоқов Жаъсур ҳозирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент молия институти Бюджет ҳисоби ва давлат жамғармалари факультети етакчиси сифатида ҳам фаолият олиб бормоқда.
У билимли, интилувчан, меҳнатсевар, ташаббускор, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотларнинг
мазмун-моҳиятини тез илғайдиган, уни ҳаётга дадиллик билан тадбиқ эта оладиган ташкилотчи ёшлардан бири.
Шу кунга қадар, Умирзоқов Жаъсурнинг 1 монография, 1 илмий рисола, 30 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари республика, халқаро илмий журнал ва конференция тўпламларида чоп этилган.
Бундан ташқари, Ж.Умирзоқов жорий йилнинг апрель ойида Малайзиянинг Байнери (Binary university of management and enterpreneurship) университетида қисқа муддатли ўқишда иштирок этиб, сертификат билан тақдирланди.
Ж.Умирзоқов 2018/2019 ўқув йиллари учун “Навоий” номидаги давлат стипендиясига сазовор бўлди.
Умирзоқов Жаъсур институтдаги ўқиши билан бир қаторда республика, институт ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар, ўқув семинарлар, ёшлар фестиваллари, спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб келмоқда.
Бундан ташқари, унинг ташаббускорлигида “Фахрий устозлар – эъзозда” ижтимоий лойиҳаси, “Президент асарлари билимдонлари” тарғибот гуруҳи, “Энг яхши китобхон талаба” танлови каби кўпгина тадбирлар амалга оширилди. Шу сабабли, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокимлиги томонидан Умирзоқов Жаъсурга тумандаги маънавий-марифий тадбирларни ташкил этишдаги фаоллиги ва ташббускорлиги учун Ташаккурнома берилган.
Умирзоқов Жаъсур ўзининг инновацион ғоялари асосида яратилган ишланмалари билан бир қанча кўзгазма ва ярмаркаларда ҳам иштирок этмоқда. Жумладан, 2018 йилда бўлиб ўтган “Ёшларнинг инновацион ғоялари ва технологияларини қўллаб-қувватлаш ярмаркаси” ва ADWEEK маркетинг ва реклама ҳафталиги доирасидаги “Инновацион ғоялар ва технологиялар” кўрик-танловида ўзининг “Корхоналар банкротлигини башоратлашнинг кўп омилли модели” номли инновацион ишланмаси билан иштирок этиб, сертификат билан тақдирланди.
Ж.Умирзоқов 2018 йил октябрь ойида Европа Иттифоқининг “Erasmus+” дастури доирасидаги “UZDOC 2.0.” лойиҳаси бўйича ўтказилган “Докторлик таълимида саноат, бизнес ва таълим муассасасининг интеграцияси” мавзусида ўтказилган халқаро илмий семинарда фаол иштироки учун сертификат ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Дубай шахридаги “World Sciense” ижодий бирлашмаси томонидан ёшлар ўртасидаги илмий тадқиқотлардаги фаоллиги учун дилпом топширилди.
Бундан ташқари, у республика олий таълим муассасаларидаги
талаба-ёшлар ўртасида ўтказилган “Эртанги кун бизники, марра бизники” шиори остидаги илмий маърузалар танлови ҳамда 2017-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тарғиботи юзасидан ташкил этилган “Макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш” мавзусидаги иқтидорли талабларнинг илмий семинарида фахрий ёрлиқи билан тақдирланди.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, “Туронбанк” АТБ, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган “Энг яхши ҳуқуқ тарғиботчиси” Республика танловининг “Энг ёш ҳуқуқ тарғиботчиси” номинацияси ғолиби бўлган.
У келажакда Ватанимиз равнақи ва ҳалқимиз фаровонлигини оширишдек юксак вазифаларни бажаришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига ишонч билдираман.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, мен Умирзоқов Жаъсур Артиқбой ўғлини “Йил талабаси” танловининг “Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси” номинациясига муносиб номзод сифатида тавсия этаман.


Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг
Тошкент молия институти бошланғич
ташкилоти ёшлар етакчиси К.С.Махмудов
Download 16,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish