Дала шароитида қуйидаги ишлар амалга оширилди


Дала шароитида қуйидаги ишлар амалга оширилди



Download 2,3 Mb.
bet7/7
Sana01.04.2022
Hajmi2,3 Mb.
#522476
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
45-сон Xoldorova G

Дала шароитида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
Жиззах ва Сирдарё вилоятлари табиий шароити ва майдони,ташкил топиши ва аҳоли пунктларининг шаклланиши, аҳолисининг хўжалик фаолияти билан ўзаро фарқ қилади.
Мирзачўл иқтисодий райони таркибидаги вилоятлар ҳақида умумий маълумотлар.

Маълумотлар

Жиззах вилояти

Сирдарё вилояти

Ташкил топган санаси

1973 йил 29 декабрь

1963 йил 16 февраль

майдони

21,2 минг км2

4,28 минг км2

Тоғли ҳудудлар

Чумқортоғ, Зоминтоғ, Молгузар, Нурота тоғлари.

Тоғли ҳудудлар йўқ.

текисликлар

Жиззах чўли, Қизилқумолди текислиги, Ғаллаорол ботиғи, Сангзор тоғ оралиғи ботиғи, тоғ олди текисликлари.

Мирзачўл чўли

Табиий сув ҳавзалари

Сангзор, Зоминсув дарёлари ва кўплаб тоғ сойлари, Айдаркўл, Арнасой, Тузкон кўллари.

Сирдарё дарёси.

Сунъий сув ҳавзалари

Жиззах, Зоминсув, Арнасой ва бошқа кичик сув омборлари, Туятортар, Жиззах машина канали, Жанубий Мирзачўл канали.

Жанубий Мирзачўл, Дўстлик канали.

Жадвалдан кўриниб турибдики, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг иқтисодий район таркибидаги ўрни анча фарқ қилади Жиззах вилояти иқтисодий район ҳудудининг 83,2% ини, Сирдарё вилояти 16,8% ини ташкил қилади. Шунингдек ҳудудлар табиий шароити ва табиий географик хусусиятлари жиҳатидан кўриниб турибдики, Сирдарё вилояти ягона ҳудудда, Жиззах вилояти эса турли табиий шароит ва географик хусусиятларга эга ҳудудда жойлашган. Бу иккала вилоятнинг табиий шароити ва хўжаликни ташкил этишга таъсир этувчи омиллари табиий географик ўрни билан боғлиқ равишда шаклланади. Бундай омиллар эса Жиззах вилоятида кенгроқ миқёсдадир. Шу билан бирга ҳар икки вилоят чўл ҳудудларида ташкил этилган хўжалик тизими билан ўзаро ўхшаш ва чамбарчас боғланган. Бу боғланиш умумий сунъий суғориш тизимининг бунёд қилиниши, хўжалик ихтисослашуви билан юзага келади.


Сирдарё ва Жиззах вилоятларида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ўзлаштирилган ерларнинг салмоқли улуши экин экиладиган майдонларига тўғри келади.



туманлар


жами майдони минг га.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар.

Шу жумладан суғориладиган ерлар.





Минг га.

Жами майдонга нисбатан %

Минг га.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларга нисбатан %

Сирдарё вилояти

Боёвут

52,3

37,2

71,1

33,1

88,9

Гулистон

34,9

24,5

70,2

22,9

93,4

Мирзаобод

63,6

43,0

67,6

35,5

82,5

Оқолтин

55,1

42,9

77,8

42,7

99,5

Сардоба

51,8

39,1

75,4

37,1

94,8

Сайхунобод

45,1

30,6

67,8

29,1

95,0

Сирдарё.

53,6

31,3

58,3

29,3

93,6

Ховос.

61,9

42,8

69,1

41,1

96,0

жами

418,4

291,4

69,6

270,8

92,9

Жиззах вилояти

Арнасой

49,3

35,6

72,2

31,8

89,3

Дўстлик

45,8

34,3

74,8

34,3

100

Мирзачўл

48,0

35,1

73,1

31,1

88,6

Зафаробод

52,2

32,9

63,0

27,3

82,9

Пахтакор

37,7

27,2

72,1

27,2

100

Зарбдор

50,7

35,4

69,8

34,1

96,3

Жами

283,7

200,5

70,6

185,5

92,5

Вилоят бўйича жами

2111,4

1168,4

55,3

275,4

23,5

Мирзачўл ҳудудининг ўзлаштирилган ва сунъий суғориш тизимида суғориладиган майдонларининг тупроқлари асосан суғориладиган ўтлоқ- воҳа ва бўз-воҳа тупроқ типларига киритилади. Сирдарё дарёси бўйидаги ҳудудлар ўзлаштирилиши жиҳатидан қадимийроқ бўлиб, энг сўнгги ўзлаштирилган майдонлар Жиззах чўлига мансубдир. Юқорида таъкидланганидек, собиқ Иттифоқ даврида ушбу майдонлар пахта экиладиган ва техник ҳамда кимёвий жиҳатдан юқори даражада ишлов бериладиган ҳудудлар эди. Бу жараён бир неча ўн йиллаб давом этган, суғориш, кимёвий дорилар билан ишлов беришда меъёрларга амал қилинмаган.


Мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга янгича муносабат шаклланди. Ўзлаштирилган майдонларнинг тупроқ бонитети қайта кўриб чиқиб, баҳоланди. Экинлар агротехник талабларга тўла риоя қилинган ҳолда етиштирилиши қатъий қоида бўлиши учун курашилмоқда. Ташкил этилган фермер ва деҳқон хўжаликлари майдонлардаги тупроқлар ҳолатига мос суғориш режимини вужудга келтириши, экин турларини кўпайтириш, ўзлаштирилган ҳудудлар агроиқлимий ресурсларини чуқур ўрганишлари мақсадга мувофиқдир. Бинобарин, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар қаторида ўзлаштирилган ҳудудларга алоҳида ёндашув талаб этилади. Бунинг учун аввало, ўзлаштирилган ҳудудлар, хусусан Мирзачўл ҳудуди тупроқларини тадқиқ этишни кенг кўламда ташкил этиш лозим. Чунки, ушбу ҳудудда ташкил этилаётган қишлоқ хўжалик тизими турли йўналишларни қамраб олмоқда. Ҳар қандай йўналишларни шакллантириш ва ривожлантириш, биринчи ўринда майдонларнинг тупроқ ҳолати билан боғлиқдир. Шунга кўра, Мирзачўл ҳудудида тупроқлар ҳолатини сақлаб қолиш ва яхшилашнинг янги назарий асосларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш долзарб масаладир.
Мирзачўл ҳудуди тупроқ ҳолатига тўла баҳо бериш ва яхшилаш чора тадбирлари, ҳудуд тупроқларининг комплекс ва хусусий мониторинг тизимини яратишдан бошланади. Бундай тизимни яратиш олдинги тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда қуйидаги ишларни амалга оширишни тақозо этади:

  • Мирзачўл ҳудуди тупроқлари бўйича ўтказилган барча тадқиқотлар натижалари ва хулосаларини умумлаштириш;

  • Умумлаштирилган хулосалар асосида комплекс ва алоҳида ҳудудий миқёсдаги амалий тадқиқотларни ташкил этиш;

  • Ҳудуд тупроқларининг хусусиятларини алоҳида ҳамда комплекс тарзда, даврий равишда баҳолаб бориш;

  • Алоҳида хусусиятларни намоён этувчи тупроқлар мавжуд бўлган майдонларни кузатиш тизимини ташкил этиш;

  • Тупроқлар ҳолатини табиий ва қишлоқ хўжалик тизимига хос ишлар таъсири бўйича кузатиш тизимини яратиш;

  • Тупроқларнинг геокимёвий ва геофизикавий хоссаларини узлуксиз ўрганиб бориш ва уларни назорат қилишнинг амалий асосларини шакллантириш;

  • Тадқиқотларга энг янги технологик усулларни жорий этиш ва узлуксиз олиб борилишини таъминлаш;

  • Тадқиқотларни доимий такомиллаштириб боришнинг долзарблигини назарий ва амалий натижалар асосида намоён қилиш.

Фан – техника жадал ривожланаётган, янги технологик имкониятлар миқёси тобора кенгаётган ушбу даврда ҳам, инсоният учун озиқ-овқат ва фаолият асоси бўлган тупроқнинг аҳамияти камаймайди, аксинча янада қадрлироқ бўлиб бораверади. Зеро, тупроқ биз учун тириклигимиз манбаидир. Бинобарин, айни вақтда табиатдан фойдаланишнинг оқилона йўлларини топиш ва амалиётга жорий этиш тўхтовсиз ечимини кутаётган масалалардан биридир. Мамлакатимиз бойлиги бўлган тупроқларни чуқур ўрганиш, ва баҳолаш, уларнинг ҳолатини сақлаб қолиш ҳамда яхшилаб бориш барчамиз учун муҳимдир.
Фойдаланилган адабиётлар.

  1. Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси тўғрисида”қонуни (30.04.1998).

  2. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ер кадастри тўғрисида” қонуни (30.04.1998).

  3. Солиев А., Назаров М., Қурбонов Ш. Монография. - Ўзбекистон ҳудудлари ижтимоий – иқтисодий ривожланиши. Монография. – Т.: “Мумтоз сўз”, 2010.

  4. Ҳакимов Қ., Ғўдалов М. Жиззах вилояти географияси. – Жиззах, 2003.



РАЗМЫШЛЕНИЯ О СОЗДАНИИ СИСТЕМЫ МОНИТОРИНГА ПОЧВЫ В ТЕРРИТОРИИ МИРЗАЧУЛ
В статье рассмотрено территориальная особенность и распределения земель сельскохозяйственного значения Мирзачулського природно-хозяйственного района и приведены размышления о создании системы мониторинга почвы в освоенных территориях.
REFLECTIONS ON THE ESTABLISHMENT OF MONITORING SYSTEM OF SOIL IN THE TERRITORY MYRZACHUL
The article considers the territorial features and distribution of agricultural land values ​​of Myrzachul natural and economic area and provides reflections on the creation of a system for monitoring soil in developed areas.
Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish