Давлат бюджетининг ижроси ва унинг иқтисодий таҳлили
Режа
Кириш
1. Давлат буджети ва унинг ижросини моҳияти
2. Ўзбекистон Республикасида бюджет жараёни
3. Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари тахлили
4. Давлат бюджетини даромадлари ва харажатлари ўртасидаги нисбатни оптималлаштириш ва прогнозлаш
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Давлат бюджети ва унинг тақчиллиги иқтисодиётнинг ажралмас қисми бўлиб, уни чуқур ўрганмасдан туриб, иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мумкин емас. Тақчилликнинг ҳажмларини аниқлаш билан бирга, унинг иқтисодий моҳиятини ҳар томонлама ўрганиш зарур. Чунки, буджетда бундай вазиятнинг юзага келиши меъёрий ҳолат ҳисобланмайди, аммо уни йенгиб ўтиш ёки маълум чегарада ушлаб туриш мумкин. Идеал ҳолатдаги – тенглаштирилган буджет еса дунё мамлакатлари тажрибасида жуда кам учрайди. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, жамият ривожининг маълум босқичларида мамлакатнинг хусусиятларини инобатга олиб, буджет тақчиллигига йўл қўйилади. Буджет тақчиллигининг иқтисодиётга кўрсатадиган таъсирини билиш учун, аввало, уни келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш, ушбу омилларнинг олдини олиш, буджет тақчиллигини бошқариш бўйича тўпланган жаҳон тажрибасидан фойдаланган ҳолда, уни ноинфляцион манбалар ҳисобига молиялаштириш бўйича жамият манфаатларини ҳимоя қилувчи тўғри қарорлар қабул қилиш ўта муҳим вазифа ҳисобланади. Бу борада мамлакат миқёсида қабул қилинган ҳар бир қарор пировард натижада ялпи ишлаб чиқариш ва ялпи ички маҳсулот ҳажмининг, нархлар даражасининг ўзгаришига, аҳоли турмуш даражасига ўз таъсирини ўтказади.Шу нуқтаи-назардан олиб қараганда, давлат бюджети муносабатларини ўрганиб, унинг шаклланиш омилларини чуқур таҳлил қилган ҳолда такомиллаштириш масалалари бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг енг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида маърузасида “ Бугун мамлакатимизнинг барқарор ривожланиш йўлида изчил илгарилаб боришини таҳлил қилар еканмиз, ўтган йили принсипиал муҳим ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қатъий қадамлар қўйилди, деб айтишга барча асосларимиз бор.
Бу ислоҳотларнинг асосий мақсади- аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлашдир. Жадал ва барқарор ривожланишга қаратилган бу сиёсат бундан кейин ҳам сўзсиз давом еттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |