Давлат молияси ва унинг бугунлари режа


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 58,39 Kb.
bet6/7
Sana02.07.2022
Hajmi58,39 Kb.
#729902
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
молия маъруза

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир - Т.: Ўзбекистон, 2012 йил, 80 б.
2. Боди З., Мертон Р. Финансы.: Пер. с англ.: Уч. Пос.- М.: «Вильямс», 2012.
3. Маликов Т.С., Ҳайдаров Н.Ҳ. Молия: умумдавлат молияси.- Т.: “IQTISOD-MOLIYA», 2012.-556 б.
4. Gadoеv E.F., Qurbonov X.A. Moliya. - T. O`zbеkiston Yozuvchilar uyushmasi Adabiyot jamg`armasi nashriyoti, 2005.- 189 б.
2- мавзу. Давлат ва маҳаллий молия
Режа:
1. Давлат ва маҳаллий молиянинг мазмуни.
2. Давлат бюджетининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва бюджет тизими
3. Бюджетлараро муносабатлар ва уларнинг шакллари
4. Давлат кредити

1. Давлат ва маҳаллий молиянинг мазмуни.
Давлат молияси - кенгайтирилган ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнида яратилган миллий даромадни тақсимланиши жараёнида давлат ихтиёридаги марказлаштирилган пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ пул муносабатлари тизимини ўз ичига олади. Давлат молиясининг моҳияти ва унинг роли ва мақсадлари давлатларни бажарадиган функциялари, ишлаб чиқариш усуллари, ишлаб чиқариш муносабатлари хусусиятлари билан белгиланади.
Давлатларнинг пайдо бўлиши билан молиянинг пайдо бўлишини объектив шарт-шароитлари давлатларнинг жамият иқтисодий тизимидаги ўрни ва унга тегишли булган функцияларида намоён бўлади.
Давлатларнинг иқтисодий роли:
- жамият иқтисодий тизимида мулкчилик муносабатларини ислоҳ қилиш;
- институционал ўзгаришлар;
- иқтисодий самарадорлик ва ижтимоий тенглик меъёрларини таъминлашдан иборатдир.
Ана шундай давлатларнинг жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ролини амалга ошириши учун йирик миқдордаги молиявий ресурсларга эҳтиёж сезади ва бундай молиявий ресурсларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш жараёни давлат молиясининг мазмунини англатади.
Давлат молияси давлатнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий вазифаларини бажариши учун зарурий пул маблағлари билан таъминлашга йўналтирилган мамлакатнинг молия тизимини муҳим бўғинидир. Ўзиниг иқтисодий моҳиятига кўра давлат молияси ялпи ички маҳсулот ва миллий даромадни тақсимланиши ва қайта тақсимланиши жараёнида давлат иҳтиёрида пул фондларини шакллантириш ва мазкур давлатнинг пул фондларидан кенгайтрилган такрор ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича харажатларга, жамият аъзоларининг ўиб бораётган ижтимоий-маданий эҳтиёжларини қондиришга, мудофаа ва бошқариш соҳаларини молиявий таъминлаш бўйича давлат эҳтиёжларни қондиришга ишлатиш билан боғлиқ макроиқтисодий муносабатлар тизимидир. Давлат молиясининг ўзига хос хусусияти шу билан белгиланадики унда қатнашувчи субъект сифатида давлатнинг ўзи майдонга чиқади.
Давлат молиясининг асосий бўғинлари қуйидагилардан иборат:
- давлат бюджети;
- бюджетдан ташқари фондлар;
- давлат кредити муносабатлари;
- давлат корхоналари молияси.
Юқорида санаб ўтилган давлат молияси буғинларининг функционал вазифалари ёрдамида давлат иқтисодий ва ижтимоий жараёнларнинг кенг спектрларига таъсир қилади, тармоқ ва худудий муаммоларни ҳал қилиш имкониятларига эга бўлади.
Маҳаллий молия маҳаллий давлат ҳокимияти органлари молиявий ре6сурслари фондини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ пул муносабатлари тизимини ўзида ифодалайди. Маҳаллий молиянинг муҳим бўғинини маҳаллий бюджетлар ташкил этади.
2. Давлат бюджетининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва бюджет тизими
Бюджет давлат даромадларининг асосий қисмини ўзида жамлайди ва давлатнинг ижтимоий - иқтисодий, сиёсий вазифаларини амалга ошириш учун зарурий пул маблағлари фондини ўзида акс эттиради.
Жамият тараққиётида хўжалик механизмининг босқичма-босқич такомиллашиб бориши, давлатларни жамиятнинг ижтимоий - иқтисодий тизимидаги роли ортиши уларнинг ихтиёрида ижтмоий ишлаб чиқариш натижасида яратиладиган қўшилган қийматнинг бир қисми ҳисобига доимий равишда пул ресурсларининг шакллантирилишини объектив зарур қилиб қўяди. Бундай давлат ихтиёридаги марказлаштирилган пул фондларининг асосий шакли бюджет бўлиб, бюджет давлатнинг асосий молиявий режаси ҳисобланади.
Бозор муносабатларига ўтилиши ва давлат бошқарувининг демократик тамойилларини шакллантириш асосларидан бири бўлган иқтисодиёт эркинлаштиришнинг ҳозирги шароитида макро ва микро даражадаги молиявий ресурслар оқимларининг барқарор механизмларини шакллантириш долзарб аҳамият касб этади. Молиявий ресурслар оқимларини мукаммаллаштириш иқтисодиётни ривожланишининг ўзаро нисбийлигини ва тенглигини таъминлайди, иқтисодиётнинг турли секторлари ва соҳалари ривожланиши ва самарали ишлашини таъминлайди ҳамда бюджет даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги таъминланади.
Давлат бюджетининг моҳияти ҳам давлатнинг қўлида марказлаштирилган пул жамғармалари ташкил этилиши ва давлатнинг ижтимоий - иқтисодий сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун кенгайтирилган ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёни натижасида яратилган қийматни бир қисми ҳисобига марказлаштирилган пул фондларини шакллантириш билан боғлиқ пул муносабатларини билдиради.
Бюджет муносабатлари – жамият иқтисодий тизимининг ажрамас қисми унинг амал қилиши давлат томонидан унга тегишли функцияларни бажариши учун зарурий молиявий базани шакллантириш билан объектив равишда аниқланади.
Давлат бюджети орқали жамиятда яратилган ялпи ички маҳсулот қайта тақсимланади. Ялпи ички маҳсулотнинг қайта тақсимланиши жамиятдаги умумий эҳтиёжлар: маориф, соғлиқни сақлаш, мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий барқарорлик, аҳоли таркибида ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, тинчлик, чегаралар даҳлсизлигини сақлаш ва фавқулодда ҳолатлар учун сақланадиган давлат заҳираларининг мавжуд бўлиш зарурати туфайли келиб чиқади. Шунингдек, давлат бюджет орқали давлат жамиятнинг ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнига таъсир қилишнинг молиявий дастакларига эга бўлади. Давлат бюджети давлатнинг асосий молиявий режаси сифатида давлат ҳокимиятининг иқтисодий имкониятларининг молиявий асосини яратади.
Демак, бир томондан бюджетнинг пайдо бўлиши давлатларнинг пайдо бўлиши билан бевосита боғлиқ бўлиб, иккинчидан, бозор иқтисодиёти шароитида жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий соҳаларидаги давлат ислоҳотларини амалга оширишнинг асосий инструменти сифатидаги бюджетнинг сифат белгиларига аниқлик киритилади.
Бюджет- мураккаб иқтисодий категория ҳисобланади. Чунки унинг моддий асосини кенгайтирилган ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёни ташкил қилади. Бюджет соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида биринчи даражадаги вазифа унинг моддий мазмунини ўзида акс эттирувчи такрор ишлаб чиқариш нисбатлари бузилишига салбий таъсир этмаслиги лозим (ҳатто ҳар қандай кучли ижтимоий ҳимоя тизимларини шакллантиришга йўналтирилган бюджет сиёсатида ҳам). Акс ҳолда асосланмаган бюджет сиёсати натижасида ишлаб чиқариш жараёнидаги таназзуликларга олиб келинади ва охир оқибат давлат бюджети даромадлари шаклланишида ҳам муаммолар пайдо бўлади.
Давлат билан корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва аҳоли ўртасида юзага келувчи молиявий муносабатлар бюджет муносабатлари ҳисобланади. Шунингдек, бюджет муносабатларининг молиявий муносабатлардан фарқли 4 жиҳатлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтишими мумкин:
- бюджет давлат қўлида миллий даромаднинг бир қисмини жамлаш, ижтимоий эҳтиёжлар ва алоҳида дав лат - ҳудудий тузилмалар учун ундан фойдаланиш билан боғлиқ қайта тақсимлаш муносабатларининг алоҳида иқтисодий шакли ҳисобланади;
- бюджет ёрдамида миллий даромаднинг бир қисми ва айрим ҳолатларда миллий бойлик халқ хўжалигининг тарморқлари, мамлакат ҳудудлари, ижтимоий фаолият соҳалари ўртасида қайта тақсимланади;
- қийматни бюджет орқали қайта тақсимлаш нисбати молиянинг бошқа бўғинларига нисбатан йирик миқдорни ташкил қилади ва кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва жамият ривожланишининг ҳар қайси тарихий босқичларида унинг ривожланиши олдидаги вазифалари орқали аниқланади;
- бюджетни тақсимлаш соҳаси давлат молиясида марказий ўринни эгаллаб, молиянинг бошқа бўғинларига нисбатан бюджет муҳим аҳамиятга эга;
- бюджет муносабатларининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири улар ЯИМ ва миллий даромаднинг тақсимланиши жараёнида давлат ихтиёрида марказлаштирилган пул фондларини шакллантириш билан боғлиқ императив характердаги пул муносабатлари тизимидир.
Иқтисодий категория сифатида, давлат бюджети - ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган ЯИМ ва миллий даромадни тақсимланиш жараёнида давлат ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари эҳтиёжлари учун зарурий марказлаштирилган пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ императив тавсифдаги пул муносабатлари тизими ҳисобланади.
Ҳуқуқий категория сифатида, давлат бюджети - давлат пул маблағларининг (шу жумладан давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида миллий иқтисодиётимиздаги макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсиш суръатларининг таъминланиши мамлакат миллий иқтисодиётига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотларни амалга ошириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, маҳаллийлаштириш дастурини давом эттириш, миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш, кичик бизнес ва тадбиркорлик ҳудудлар ва тармоқлар кесимида янада ривожлантириш, хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш, иқтисодиётнинг молиявий секторини барқарорлигини таъминлашга қаратилган ҳар томонлама пухта ўйланган изчил сиёсатнинг пировард натижаси бўлмоқда. Юқоридагиларнинг барчаси, Ўзбекистон республикаси президенти ислом Каримов томонидан “Ўзбек” модели деб ном олган мамлакатни ривожлантириш модели ва белгиланган ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларининг тўғри эканлигини тасдиқлайди.
Бунда давлатнинг асосий молиявий режаси сифатида давлат бюджети алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, белгиланган бюджет солиқ сиёсатининг устувор йўналишларининг самарали ижроси юқорида тилган олинган ижтимоий- иқтисодий инлоҳотларнинг натижаларига ижобий таъсирини кўрсатди.
Кейинги йилларда амалга оширилган ислҳотлар натижасида давлат молиясининг барқарорлиги кузатилди ва унда қуйидагилар муҳим аҳамиятга эга бўлди:
-янги таҳрирдаги солиқ кодексининг қабул қилиниши солиқ тизимининг ҳуқуқий мақомининг янада такомиллашувини таъминлади;
-солиқ юкини янада қисқартириш ва солиқ маъмурчилигини такомиллаштирилиши натижасида тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очиб берилди;
-кучли ижтимоий ҳимоя тизимини шакллантириш ва уни барқарор молиявий таъминлаш мабларини шакллантиришда давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларнинг алоҳида аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда давлат бюджети харажатлари таркибида ижтимоий- маданий тадбир харажатлари ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатлари устувор аҳамият касб этди. Натижада аҳолининг турмуш даражасини янада ошириш ва уларнинг даромадларини изчил ошири, иш ҳақи стипендия, ижтимоий нафақа ва пенсия миқдорини инфляция даражасидан юқори миқдорларда кўпайтириш йўли билан фуқароларни ижтимоий қўллаб қувватлашни кучайтирилди;
-давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизимини жорий этилиши унинг касса ижросини ягона стандартлар ва тартибларга мувофиқ самарали ижросининг таъминланмоқда;
-тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил қилиниши реал секторнинг таянч тармоқларини модернизация қилиш ва техник қайта қуроллантириш, самарали таркбий ислоҳотларни амалга ошириш ва инвестиция сиёсатини молиявий таъминлашнинг самарали манбаларини шаклланишига олиб келди. Айниқса ушбу жамғарма инқирозга қарши чоралар дастурида белгиланган чора тадбирларни самарали ижросини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этмоқда;
- жойлардаги ижтимоий иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий молиявий манбаларидан бири бўлган маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини янада мустаҳкамлаш, уларни дотациядан чиқариш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижасида уларнинг барқарорлиги таъминланди.
Давлат бюджети даромадларининг асосий манбаи солиқлар ҳисобланиб, 2012 йилдаги солиқ сиёсатининг энг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлди:
-давлатнинг фискал манфаатларини инобатга олган ҳолда тадбиркорлик субъектлари учун солиқ юкини янада камайтириш, бунда тўғри солиқлар бўйича солиқ юки алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, пировард натижада ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратишга имконият яратилди;
- солиқ маъмурчилиги янада соддалаштирилди ва солиқ қонунчилигининг барқарорлигини таъминлаш натижасида солиқ тизимининг шаффофлиги оширилди.
Давлат бюджети даромадларидаги солиқларнинг улуши қуйидаги жадвал маълумотларида келтирилган.
- жадвал


Давлат бюджети даромадлари таркиби

Даромадларнинг турлари

2011 й.

2012 й.

млрд. сўм

%

млрд. сўм

%

Мақсадли фондларсиз даромадларнинг турлари

10421,3

100

13116,4

100

1. Бевосита солиқлар

2769,2

26,6

3420,6‎

26,0

2. Билвосита солиқлар

5162,1

49,6

6973,8

53,3

3. Ресурс тўловлари ва мулк солиғи

1662,5

15,9

1974,1

15,0

4. Бошқа даромадлар

827,6

7,9

747,8

5,7

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги маълумотлари.
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики давлат бюджетига бевосита солиқлардан тушум 2008 йилда 2769,2 млрд. сўмни ташкил қилган бўлса, 2009 йилда ушбу солиқлардан тушум 3420,6 млрд. сўмни ташкил қилган. Уларнинг давлат бюджети даромадлари таркибидаги салмоғи 2011 йилда 26,6 фоизни ташкил қилган бўлса, 2012 йилда 26%га туширилиши режалаштирилган. Бевосита солиқлар тадбиркорлик субъектлари ва жисмоний шахслардан тўғридан-тўғри ундириладиган солиқларни ўз ичига олиб кейинги йилларда ушбу туркум солиқлар бўйича солиқ юкининг пасайтирилиши уларнинг давлат бюджети даромадларидаги ҳиссасини камайишига олиб келмоқда. Натижада солиқ сиёсатининг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда солиқдан бўшаган маблағларнинг корхоналар ихтиёрида қолдирилиши уларнинг молиявий барқарорлигини оширилишига олиб келмоқда.
Давлат бюджети даромадлари таркибида билвосита солиқларнинг улуши юқори бўлмоқда. Билвосита солиқларнинг улуши 2012 йилда 49,6%ни ташкил қилган бўлса, 2012 йилга келиб уларнинг салмоғини 53,3%га етказиш мўллжалланган. Мазкур туркум даромадлар асосан қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, божхона божлари, жисмоний шахслар транспорт воситалари томонидан бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солинадиган солиқлар ҳисобига шакллантирилади. Билвосита солиқлар иқтисодий тавсифи бўйича истемолдан олинадиган солиқлар ҳисобланиб, ўтиш даври иқтисодиётида давлат бюджети даромадларида асосий салмоқни ташкил қилиши кузатилади.
Давлат бюджети даромадлари таркибида ресурс солиқларининг салмоғи 2011 йилда 15,9%ни ташкил қилган бўлса, 2012 йилга келиб 15,0%ни ташкил қилиши режалаштирилган. Кейинги йилларда табий ресурслардан самарали фойдаланишни солиқлар воситасида тартибга солиш тизими бўйича амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ресурс солиқларининг давлат бюджетидаги ҳиссаси ортган.
Давлат бюджетининг барча ижтимоий- иқтисодий вазифа ва мажбуриятларини бажариш, кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини ошириш билан бир қаторда, бюджет сиёсатининг 2012 йилги асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
Давлат бюджетининг харажатларига тўхталиб, авваламбор, инфляция даражасининг пасайиши, бюджет ташкилотларида бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш тизимини шакллантириш ҳамда ижтимоий қўллаб – қувватлаш тизимининг манзиллилигини янада ошириш натижасида 2011- 2012 йилларда ЯИМга нисбатан бюджет харажатлари миқдорининг камайиб бораётлиги кузатилмоқда. Аммо номинал мазмунда (мутлақ кўрсаткичларида) давлат бюджети харажатларининг ортиб борганлигини кузатишимиз мумкин. Буни қуйидаги жадвал маълумотлари орқали таҳлил қиламиз.
-жадвал
Мақсадли фондларсиз давлат бюджети харажатларининг таркиби

Харажатларнинг турлари

2011 й.

2012 й.

млрд. сўм

%

млрд. сўм

%

1.

Ижтимоий- маданий тадбирларга харажатлар

6170,9

56,6

8113,0‎

59,1

2.

Иқтисодиёт харажатлари

1305,8

11,9

1573,2

11,5

3.

Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштиришга харажатлар

820,0

7,6

825,0‎

6,1

4.

Давлат ҳокимияти органлари, бошқариш ва суд органлари харажатлари

271,9

2,5

351,9‎

2,5

5.

Фуқароларнинг ўз - ўзини бошқариш органлари харажатлари

85,0

0,7

118,5

0,8

6.

Вазирлар Маҳкамасининг захира фонди

34,2

0,3

54,2

0,3

7.

Бошқа харажатлар

2225,2

20,4

2696,5

19,7

 

Жами харажатлар

10913,0

100

13732,5

100

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия Вазириги маълумотлари
Давлат бюджети харажатларининг таркибида ижтимоий маданий тадбир харажатлари асосий салмоққа эга бўлмоқда. Хусусан, ушбу харажатлар 2011 йилда 6170,9 млрд. сўмни ташкил қилган бўлиб, жами бюджет даромадларида 56,6%ни ташкил қилган. 2012 йилда эса ушбу харажатлар 8113,0 млрд. сўмни ва жами бюджет харажатларидаги улуши 59,1%ни ташкил қилиши режалаштирилган.
Ушбу харажатларнинг таркибида маориф, соғлиқни сақлаш, кам таъминланган оилаларга нафақалар, шу жумладан болали оилаларга нафақалар асосий салмоққа эга бўлмоқда.
2012 йилда иш ҳақи ва аҳолининг турмуш даражасини изчил ошириб бориш бўйича чора тадбирлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йилгача иш ҳақини 2,5 баробарга кўпайтириш бўйича белгилаб берилган вазифасини ижросини таъминлаш 2012 йилда ҳам давом эттирилди ва 2013 бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимий нафақалар миқдори 1,4 баробарга оширилди.
Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестицион фаолиятини янада жонлантириш, хорижий инвестицияларни, аввало тўғридан тўғри хорижий инвестициялар кенг жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланишишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта қуроллантириш, янги иш ўринларини шакллантириш ва булар асосида миллий иқтисодиётимизни барқарор ва динамик ривожланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ПП-1213 “Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилга инвестицион дастури ҳақида”ги Қарори тасдиқланган бўлиб, ушбу дастур асосидаги капитал қўйилмаларни молиялаштириш манбалари таркибида давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондларнинг аҳамияти юқори бўлмоқда. Буни қуйидаги жадвал маълумотлари орқали кўришимиз мумкин.
Ўзбекистон Республикасида 2012 йилги инвестицион дастури капитал қўйилмаларининг асосий параметрлари
жадвал





Молиялаштириш манбаларининг номлари

2012 йилги прогноз, млрд. сўм

Жамига нисбатан фоизда

 

Капитал қўйилмалар, жами

18220,3

100

1.

Марказлаштирилган инвестициялар

3819,8

20,9

1.1.

Давлат бюджети маблағлари

825,0

4,5

1.2.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фонди

92,9

0,5

1.3.

Бюджетдан ташқари фондлар маблағлари

654,9

3,5

1.4.

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (сўм эквивалентида)

1372,2

7,5

1.5.

Хукумат кафолатлари асосидаги хорижий инвестициялар(сўм эквивалентида)

874,7

4,8

2.

Номарказлаштирилган инвестициялар

14400,5

79,1

 
Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2012 йилги инвестицион дастурда белгилангшан капитал қўйилмаларнинг умумий хажми 18220,3 млрд. сўмни ташкил қилиб, унинг 20,9 %ини марказлаштирилган инвестицияларга тўғри келади. 3819,8 млрд. сўмлик марказлаштирилган инвестицияларнинг 825 млрд. сўмлик қисми давлат бюджетидан молиялаштирилади.
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастури ижросини 2012 йилдаги ижросини давом эттириш мақсадида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фондидан мелиорация тармоқларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва қувурларни тозалаш тадбирларини амалга ошириш ҳамда тегишли ускуналарни сотиб олиш учун 92,9 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.
 
3.Бюджетлараро муносабатлар ва уларнинг шакллари
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими 2 даражадан иборат бўлиб:
1). Республика бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар;
2). Қорақалпогистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлар.
Ўзбекистон Республикаси бюджетининг ташкилий - таркибини қуйидаги (3.1.чизмада) яққолроқ намоён бўлади:



 

Ўзбекистон Республикасининг консолидаллашган давлат бюджети

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Республика бюджети

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Республика бюджети

 

Бюджетдан ташқари ижтимоий фондлар

 

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети

 

Вилоят-лар бюджети

 

Тошкент шаҳар бюджети

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шаҳар ва туманлар бюджетлари

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими.
Ўзбекистон демократик тамойилларга асосланган фуқаролик жамиятини қуришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган экан, бунда давлат бюджетини шакллантириш муҳим ўрин тутади. Шуни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси 2000 йил, 2 - чақириқ, III - сессиясида, «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди.
Ушбу қонун:
- Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими тузилиши ва уни бошқариш асосларини;
- Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тузилиши ва таркибий тузилмаси тамойилларини;
- давлат бюджети ва унинг таркибига кирувчи бюджетларни тузиш. Кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш тартибини;
- бюджетнинг даромадларини шакллантириш ва унинг харажатларини амалга ошириш тамойилларини;
- турли даражалардаги бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларини;
- Давлат бюджети маблағлари билан операцияларни амалга ошириш чоғида ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қилиш тартибини белгилайди.
Бюджет тизими турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, уларни ташкил этишни ва тузиш тамойилларини, шунингдек бюджет жараенида пайдо бўладиган улар ўртасида ўзаро муносабатларини ўзида ифодалайди. Молия йилига мўлжалланган барча даражадаги бюджетларни шакллантириш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва уларнинг ижросини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси – сўмда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг ушбу қонунида таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими икки поғонали бюджетдан иборат:
1. Республика бюджети.
2. Маҳаллий бюджет.
Қонунда кўрсатилишича, маҳаллий бюджетлар бўғинлари таркибига қуйидагилар киради: 1. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети; 2. Вилоятлар бюджети; 3. Шаҳарлар бюджети; 4. Туманлар бюджети; 5. Шаҳарлар таркибидаги туманлар бюджети; 6. Туманлар таркибидаги шаҳарлар бюджети.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимининг ўзига хос ҳусусияти шундаки молиявий органлар бюджетни бошқариш тизимининг ягона молия органи шароитида амал қилади. Ҳар қайси бюджетнинг бўғинлари ўзига хос даромад ваколати ва харажат мажбуриятларига эга бўлиб, улар бир бутун бюджет вазифаларини бажаришга асосланади.
Кейинги йилларда давлат бюджети таркибида маҳаллий бюджетларнинг ислоҳотларни амалга оширишдаги роли ошиб бориш тенденциясини кузатишимиз мумкин.
Давлат бюджети давлатнинг асосий молиявий режаси экан барча даражадаги бюджетларни ўз ичига олувчи бюджет тизимига ҳам тарихан шаклланган давлатларнинг сиёсий тузилиши асосий таъсир этувчи омил ҳисобланади. Марказий ва маҳаллий ҳокимият органларининг ихтиёрида шакллантириладиган бюджетлар ўртасида бир бутун давлат бюджети даромад ва харажатлари тақсимланади. Давлат бюджетининг даромад ва харажатларини тақсимланишининг мукаммал механизми мавжуд бўлмайди ва шунинг учун турли даражадаги бюджетларни тартибга солиш бўйича молиявий ресурслар оқимлари вужудга келади.
Ҳозирги шароитда мавжуд иқтисодий адабиётларда бюджетлараро муносабатлар тизими: даромад манбаларини бюджет тизими бўғинлари ўртасида тақсимлаш; харажат мажбуриятларини бюджет тизими бўғинлари ўртасида тақсимлаш; бюджетлараро трансфертлар тизими каби 3 таркибий элементдан ташкил топади деб эътироф этилади.


Download 58,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish