Давлат органлари қарорлари, мансабДор шахсларнинг ҳаракатлари


I БОБ 1.5. ариза (шикоят)га илова



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/130
Sana24.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#190260
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   130
Bog'liq
MAMURIY SHIKOYAT BERISH TARTIBI

I БОБ
1.5. ариза (шикоят)га илова
қилинадиган ҳуж жатлар
Аризачи судга ариза (шикоят) билан мурожаат қилганида ишда 
иштирок этувчи шахслар, жумладан жавобгар, учинчи шахслар ва 
манфаатдор тарафларга ариза ва унга илова қилинган, бу шахсларда 
мавжуд бўлмаган ҳуж жатларнинг нусхасини юбориши шарт. Бу билан 
ишда иштирок этувчи шахслар тарафлар ўртасида вужудга келган низо 
бўйича ҳуж жатлар судга топширилганлиги ҳақида хабардор қилинади, 
зеро улар суд мажлиси муҳокамасига ўзларининг эътирозларини бил-
ди ришларига тайёргарлик кўришлари ва низо бўйича ўз позиция ларини 
аниқлаб олишларига имконият берилади.
МСИЮтКнинг 130-мод да си га кўра ариза (шикоят)га қуйидагиларни 
тасдиқловчи ҳуж жатлар илова қилинади:
1) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини, 
агар бу ушбу тоифадаги ишлар учун қонунда назарда тутилган бўлса;
2) ариза (шикоят)нинг ва унга илова қилинган ҳуж жатларнинг 
кўчирма нусхалари жавобгарга ҳамда учинчи шахсларга юбо рил ган ли-
ги ни;
3) арз қилинган талабларга асос бўлган ҳолатларни;
4) аризани (шикоятни) имзолаш ваколатини, агар у вакил то мо ни дан 
имзоланган бўлса.
Судда аризани (шикоятни) тўғри ва ўз вақтида кўриб чиқиб, қа рор 
қабул қилиш учун тегишли ҳуж жатлар ва талабни асословчи далиллар 
етарли бўлиши лозим. Шу сабабли МСИЮтКнинг 130-мод да си га кўра 
аризага илова қилинадиган ҳуж жатлардан яна бир тури арз қилинган 
талабларга асос бўлган ҳолатларни тасдиқловчи ҳуж жатлардир. Уларга 
мисол қилиб ҳар хил ёзишмалар, бухгалтерия ҳуж жатлари, тўлов ҳуж-
жатлари, талабномалар, маж бу ри ятларни вужудга келтируви асослар 
ва уларнинг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳуж жатлар, шартномалар
далолатномалар ва бошқа шу каби ҳуж жатларни киритиш мумкин. 
Аризага илова қилинадиган яна бир ҳуж жат бу низони судда кўриб 
чиқиш билан боғлиқ харажатлар, яъни давлат божи тўланганлигини 
тасдиқловчи ҳуж жат ҳи соб ла на ди. Бу ҳуж жатнинг асл нусхаси судга 
тақдим қилинаётган аризага илова қи ли ни ши шарт. 
Яна бир муҳим ҳолат бу – аризани (шикоятни) имзолаш тартибидир. 
Ҳуқуқи бузилган шахс ариза (шикоят) билан судга мурожаат қилганида, 


26
Давлат органлари қарорлари, мансабдор шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъ му рий судларга шикоят қилиш тартиби
уни фақат ўзи имзолаши лозим. Юридик шахс номидан эса ариза унинг 
раҳбари ёки вакили то мо ни дан имзоланади. 
Бироқ, агар шахс аризани изолаш ҳуқуқини бошқа шахс ваколатига 
беришга қа рор қилган бўлса, унда аризага тегишли тартибда 
расмийлаштирилган ишончнома илова қилинган бўлиши шарт. Агар 
ариза (шикоят) ваколатсиз шахс то мо ни дан имзоланган бўлса, бу ҳол 
ариза (шикоят)ни қайтаришга асос бўлади. Ишончнома асл нусхада ёки 
белгиланган тартибда тасдиқланган нусхада бўлиши керак. 
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 май-
да ги “Маъмурий ишларни кўришда биринчи инстанция суди то мо ни дан 
процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим ма са ла ла ри тўғ ри-
си да”ги 15-сонли қарорининг 8-бандига кўра якка тартибда бошқари-
ладиган ижро органи раҳбари вазифасини бажарувчи шахс аризани 
(шикоятни) имзолашга ҳақли, бироқ бунда аризага (шикоятга) унинг 
мақомини тасдиқловчи ҳуж жатлар илова қилинган бўлиши лозим.
Агар ташкилот ҳайъат то мо ни дан бошқарилса, шахсда аризани (ши-
коят ни) имзолаш ваколати борлигини тасдиқловчи ҳуж жат) илова қи ли-
ни ши керак.
Тугатилаётган ташкилот номидан ариза (шикоят) тугатиш комиссияси 
раиси то мо ни дан имзоланади.
Ҳуқуқий маслаҳатхона ёки адвокатлик ҳайъати (бюроси, фирмаси) 
то мо ни дан берилган ордер адвокатга ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат 
қилган шахс нинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини беради, бироқ 
у ишончноманинг ўрнини босмайди ҳамда адвокатга ариза (шикоят)ни 
имзолаш ҳуқуқини бермайди. Адвокатга ҳам аризани имзолаш ваколати 
унга берилган ишончномада кўрсатилиши керак. 
Ишончноманинг берилган санаси кўрсатилмаган бўлса, у ҳа қи қий 
эмас ҳи соб ла на ди. Шунинг учун ишночномада албатта унинг берилган 
санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилиши лозим.
Ариза (шикоят)га илова қилинадиган ҳуж жатлардан бирортаси 
асл нусхада эмас, нусха кўринишида тақдим этилган бўлса, бу ҳолат 
аризада кўрсатилиши, агар суд талаб қилса, уларнинг аслига тўғрилиги 
тасдиқланган бўлиши шарт. Шунингдек, суд мажлисида иштирок этиш 
учун келганда тарафлар ўзлари билан судга тақдим этган ҳуж жатларнинг 
асл нусхаларини олиб келишлари мақсадга мувофиқдир.
Ўз бе кис тон Рес пуб ли каси Олий суди Пленумининг 2018 йил 19 май-
да ги “Маъмурий ишларни кўришда биринчи инстанция суди то мо ни дан 
процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим ма са ла ла ри тўғ ри -


27

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish