Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасидаги



Download 1,19 Mb.
bet138/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

4.Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасидаги
фаолияти ва тинчликпарвар ташқи сиёсати


БМТга Ўзбекистон Республикаси 1992 йил 2 мартда қабул қилинди ва Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди. Ўзбекистон раҳбари И.Каримов томонидан БМТ минбарида илгари сурилган таклифлар бутун дунёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш, ядро қуроли тарқалишининг олдини олиш йўлида жаҳон ҳамжамиятини бирлаштиришга интилаётган БМТ ва кенг жаҳон ҳамжамияти томонидан қизғин қўллаб-қувватланди. Жумладан, 1993 йил 28 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида Президент И.Каримов илк бор маъруза қилди ва унда Марказий Осиёни ядро қуролидан холи зона деб эълон қилиш, Орол муаммоси бўйича БМТнинг махсус комиссиясини тузиш каби бир қатор таклифлар илгари сурилди. 1993 йил октябрда Тошкентда БМТнинг ваколатхонаси иш бошлади. Ўзбекистоннинг ташаббуси билан ва БМТ раҳнамолигида 1995 йил сентябрда Марказий Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик масалаларига бағишланган Тошкент кенгаш-семинари ташкил этилди. 1995 йил 24 октябрда Нью-Йоркда БМТнинг 50 йиллиги муносабати билан Президент И.Каримов нутқ сўзлаб, Афғонистондаги кескинликни ҳал этиш калити энг аввало ташқи кучларнинг аралашувини бартараф этишдир, деган таклифни киритди.
2000 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 55-сессияси “Мингйиллик саммит”ида И.Каримов БМТнинг минтақавий ва глобал муаммоларни ҳал этишдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилиниши зарурлигини таъкидлаб, Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари таркибида Германия ва Японияни киритишни, минтақавий ва глобал таҳдидларга муносабат билдиришда тезкорликни ошириш учун Бош Котиб ваколатларини кенгайтириш лозимлигини қайд этди. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан 2001 йилда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг терроризмга қарши кураш бўйича махсус қўмитаси таъсис этилди. 2010 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 65-сессиясидаги Президент И.Каримов ўз нутқида жаҳон мамлакатлари эътиборини яна Марказий Осиёдаги мураккаб муаммоларни ҳал этиш йўлларига қаратди. 2002 йил октябрда БМТ Бош котиби Кофе Аннаннинг ва 2010 йил апрелда БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг Ўзбекистонга ташрифлари мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамиятдаги обрўйи ортиб бораётганлигининг далилидир. 2017 йил июнда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистонга ташриф буюрди. Самарқандда у Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Гутерриш И.Каримов қабрини зиёрат қилиб, кейин Оролбўйи ҳудудидаги вазият билан танишди.
Ўзбекистон БМТнинг ихтисослаштирилган муассасалари: Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди (ХВФ), Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ), БМТнинг Европа бўйича иқтисодий комиссияси (ЕИК), БМТ савдо ва ривожланиш бўйича конференцияси гуруҳи билан кенг кўламли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси БМТ доирасидаги ихтисослашган муассасалар – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), Халқаро олимпия қўмитаси, Халқаро автомобилчилар иттифоқи каби ташкилотларнинг аъзоси.
Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади. Унда бир қатор масалалар, жумладан БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенсиясини ишлаб чиқиш ва Бош Ассамблеянинг “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш, Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, Орол денгизи қуриши муаммоси, қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари, Афғонистонда тинчликка эришишнинг маърифий йўллари масалаларига алоҳида тўхталди. И.Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги илк маърузаси 1993 йил сентябрда 48-сессияда бўлган бўлса, Ш.Мирзиёевнинг илк маърузаси 2017 йил сентябрда 72-сессияда бўлди.
ЮНЕСКО билан Ўзбекистоннинг мунсабатлари мустаҳкамланиб бормоқда. ЮНЕСКО - БМТ ҳомийлигидаги таълим, фан ва маданият билан шуғулланувчи халқаро ташкилот. 1993 йил 29 октябрда ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида Ўзбекистонни ЮНЕСКОга аъзоликка қабул қилиш маросими бўлди. Ўша куни (29 октябрда) Улуғбек таваллудининг 600 йиллигини нишонлаш ЮНЕСКО дастурига киритилди. 1994 йил октябрда Парижда Улуғбек ҳафталиги тантана билан ўтди. Хива ва Бухоро ЮНЕСКОнинг жаҳон маданий қадриятлар рўйхатига киритилди, бу рўйхатда 411 та объект бор. ЮНЕСКО қарорига биноан Самарқандда Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти ташкил этилди. ЮНЕСКО Бош директори Федерико Майорнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида, 1995 йил июл ойида мазкур институт очилди.
ЮНЕСКО Амир Темур таваллудининг 660 йиллигини халқаро миқёсда 1996 йил октябрда нишонлади, Парижда 1 ҳафталик халқаро анжуман бўлди. Амир Темур таваллуд топган Шаҳрисабз шаҳри ЮНЕСКОнинг маданий қадриятлар рўйхатига киритилди. 1997 йилда жаҳон маданиятининг дурдоналаридан ҳисобланган Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллик саналари Парижда кенг нишонланди, халқаро анжуман ва кўргазмалар ўтказилди. Кейинги йилларда бу ҳамкорлик доираси янада кенгайиб борди. Жумладан, ЮНЕСКО халқимизнинг Шашмақом, Катта Ашула, Наврўз каби кўпгина минг йиллик қадриятларини сақлаб қолиш ва тарғиб этишда кенг кўламли иш олиб бормоқда. 2017 йил Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёевнинг халқаро ҳамкорлиги доирасида 21 та олий даражадаги ташриф, 60 та давлат ва халқаро ташкилотлар билан учрашув, 400 дан ортиқ келишув ва 60 млрд. АҚШ доллари ҳажмидаги келишувларга эришилди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish