Давлатчилик тарихи. Маъруза матни 3-курс 1-Мавзу. Сўнги ўрта асрларда Ўзбек хонликлари


Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятининг шаклланиши



Download 1,19 Mb.
bet137/143
Sana06.07.2022
Hajmi1,19 Mb.
#748397
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   143
Bog'liq
Давлатчилик маъруза 3к,16-21 аср

3.Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятининг шаклланиши
ва унинг устувор йўналишлари

Ўзбекистоннинг геосиёсий ҳолати. Ўзбекистон ўзига хос географик тузилиши билан Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар орасида алоҳида ажралиб туради. Бундай географик жойлашувнинг қулай ва ноқулай томонлари мавжуд бўлиб, улар Ўзбекистоннинг геосиёсий вазияти ва геостратегик манфаатлари, ҳамда унинг ички ва ташқи сиёсатини танлаш ва белгилашда муҳим аҳамият касб этади.


Мустақил Ўзбекистоннинг қулай геосиёсий имкониятлари қуйидагича: узоқ ўтмишдан Шарқ ва Ғарб ўртасидаги қадимги савдо-сотиқ, маданий-илмий ва дипломатик алоқалар йўли бўлган Буюк Ипак йўли Ўзбекистон ҳудудидан ўтган. Ҳозирда ҳам Европа ва Яқин Шарқдан Осиё-Тинч океани минтақасига олиб борадиган йўллар Марказий Осиёдан, унинг марказида жойлашган Ўзбекистон ҳудудидан ўтади; Марказий Осиёнинг марказида жойлашган Ўзбекистон ўзининг географик ҳолатидан келиб чиқиб, мазкур минтақада кучлар нисбати ва мувозанатини сақлаш, иқтисодий интеграция жараёнини ривожлантириш, барқарорликни таъминлаш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятига эга. Ўзбекистон бугунги кунда қўшни давлатлар - Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон ўртасида боғловчи халқа вазифасини ўтаб келмоқда. Ўзбекистон ўзининг жойлашувига кўра Марказий Осиёнинг транспорт, энергетика, сув тизими марказида жойлашган. Табиий иқлим шароити қулай, улкан минерал-хомашё захиралари ва стратегик материалларга эга, деҳқончилик маданияти ривожланган, озиқ-овқат билан ўзини таъминлашга қодир. Ўзини нефт, газ, рангли металлар билан таъминлабгина қолмай, уларни экспорт қилиш имкониятига эга. Ўзбекистоннинг еростида амалдаги Менделейев даврий тизимининг барча элементлари мавжуд.
Мазкур имкониятлар орқали Ўзбекистоннинг геосиёсий жойлашувни ноқулайликлардан мустасно деб бўлмайди. Шу жиҳатдан Ўзбекистонга қийинчилик туғдирувчи омиллар ҳам мавжуд: Ўзбекистон Форс кўрфази, Каспий денгизи ва Тарим ҳавзаларининг нефт ва газга бой конлари жойлашган ярим ҳалқанинг стратегик марказида жойлашгани учун, бутун дунёда энергия тақчиллиги шароитида кўп давлатларнинг бир-бирига мос келмайдиган манфаатлари бу ҳудудда тўқнашмоқда. Дунёдаги кучли давлатлар мазкур минтақада ўз манфаатларини изламоқда. Шу билан бирга Ўзбекистон минтақадаги этник муросасизлик, наркобизнес ва ҳар хил ташқи кучлар томонидан рағбатлантирилиб келинаётган, ички можоролар ҳали ҳам тугатилмаган Афғонистон каби давлат билан чегарадошдир. Ўзбекистон бевосита денгизга чиқа олмайдиган, бунинг устига денгиз портларидан энг узоқда жойлашган мамлакат ҳисобланади. Қора денгиз, Болтиқ денгизи, Япон денгизи, Шимолий денгизларига олиб чиқувчи энг қисқа темир йўли қарийб 3 минг километрни ташкил этади. Мустақил Ўзбекистоннинг умуман ҳамма дарёлари ҳамда респудлика ҳудудини кесиб ўтадиган, узунлиги 150 ва ундан кўп километрли дарёлар 50 тадан ошган бўлсада, унинг сув ресурслари чекланган ва экологик муаммолари ҳам бор. Орол фожиаси ҳам мамлакатимиз учун ноқулайлик омилидир.
Ўзбекистоннинг мустақил ташқи сиёсати асосларининг ишлаб чиқилиши. Ҳозирда халқаро ҳамжамият мустақил Ўзбекистон дипломатиясининг дастлабки қадамлари, Марказий Осиёдаги мавқеи, минтақа хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни алоҳида эканини тан олмоқда. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг маънавий йўналиши, инсонпарварлик, ошкоролик, қадр-қиммат ўз имкониятларига таяниш ва инсониятнинг ягона оиласида ўз тараққиёт йўлига эга бўлишдир. Шу боис истиқлол йилларида Ўзбекистон 133 давлат билан расмий дипломатик муносабатлар ўрнатган, Тошкентда 45 та хорижий давлатнинг элчихоналари, 9 та фахрий консулхона, 11 та халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон Президенти 2018 йил январда мамлакат тарихида илк бор Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари билан очиқ мулоқот шаклдаги йиғилишини ўтказди.
Мустақилликни мустаҳкамлаш, мамлакат хавфсизлиги, барқарорлиги ва тараққиёти кўп жиҳатдан хорижий давлатлар билан дипломатик алоқаларнинг йўлга қўйилиши билан боғлиқ эди. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсат тизими Ўзбекистон Конституцияси, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил май ойидаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги қарори ва 1994 йил март ойида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари асосида шакллантирилди. 1996 йил “Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий принциплари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
Ўзбекистон Конституциясининг 17-моддасида шундай дейилган: “Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади”.
2012 йил сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Ташқи сиёсий фаолияти консепцияси” эълон қилинди. Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти консепцияси – бу давлат ташқи сиёсатининг принциплари ва стратегик устувор йўналишларини, халқаро майдондаги мақсад ва вазифаларини, истиқболда Ўзбекистон миллий манфаатларини илгари суриш механизмларини белгилаб берадиган қарашларнинг яхлит тизимидир.
Мазкур Консепцияда Марказий Осиё минтақасига алоҳида эътибор қаратилган ва “Ўзбекистоннинг ҳаётий муҳим манфаатлари шу минтақа билан боғлиқ” эканлиги расман эътироф этилган. Унда Марказий Осиё ўзининг муҳим геосиёсий жойлашуви ва минерал хомашё ресурсларининг улкан заҳираларига эга эканлиги туфайли жаҳон миқёсида кучли эътибор объектига, йирик давлатларнинг стратегик манфаатлари тўқнашадиган ҳудудга айланиб бораётгани таъкидланган. Шунингдек, дунёнинг йирик давлатлари томонидан минтақада олиб борилаётган ўзаро рақобат инобатга олиниб, “Марказий Осиё муаммолари ташқи кучларнинг аралашувисиз, минтақадаги давлатларнинг ўзлари томонидан ечилмоғи зарур”, деган фикр баён этилган.
Консепцияда Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсат юритиши, ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмаслиги, ҳар қандай давлатлараро тузилмалар ҳарбий-сиёсий блокка айланган тақдирда, улардан чиқиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши таъкидланди. Консепцияда қуйидаги қоидалар муҳрлаб қўйилди: “Ўзбекистон ўзини қўшни давлатлардаги қуролли зиддиятларга тортилишининг олдини олиш мақсадида тегишли чораларни кўради; ўз ҳудудида хорижий давлатларнинг ҳарбий базалари ва объектлари жойлаштирилишига йўл қўймайди; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари хориждаги тинчликсеварлик операцияларида иштирок этмайди”.
Ташқи сиёсат тамойиллари. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат: мафкуравий қарашлардан қатъий назар ҳамкорлик учун очиқлик, умуминсоний қадриятларга, тинчлик ва хавфсизликни сақлашга содиқлик; давлатларнинг суверен тенглиги ва чегаралар дахлсизлигини ҳурмат қилиш; бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик; низоларни тинч йўл билан ҳал этиш; куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик; инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурматлаш; ички миллий қонунлар ва ҳуқуқий нормалардан халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари ва нормаларининг устуворлиги; давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаравонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиш, ҳамдўстликларга кириш ва улардан ажралиб чиқиш; тажовузкор ҳарбий блоклар ва уюшмаларга кирмаслик; давлатлараро алоқаларда тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик, давлат миллий манфаатларининг устунлиги; ташқи алоқаларни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама келишувлар асосида ривожлантириш, бир давлат билан яқинлашиш ҳисобига бошқасидан узоқлашмаслик кабилар устувор йўналиш сифатида белгилаб олинди.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish