Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида талабаларни рағбатлантириш Кенгашини ташкил қилиш ва талабаларни моддий рағбатлантириш тўғрисида



Download 17,97 Kb.
Sana15.04.2022
Hajmi17,97 Kb.
#554650
Bog'liq
1- Рағбатлантириш Кенгаши БУЙРУК




Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида талабаларни рағбатлантириш Кенгашини ташкил қилиш ва талабаларни моддий рағбатлантириш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил


31 январдаги 59-сон “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 февралдаги 97-сон буйруғи ҳамда 2020 йил -----даги Институт Кенгаши ----сонли йиғилишининг баёнида белгиланган “Институтда талабаларни рағбатлантириш Кенгашини ташкил этиш ва талабаларни моддий рағбатлантириш тўғрисида” қароридаги вазифалар ижросини таъминлаш, ўқув семестри якуни бўйича фанларни ўзлаштираётган, иқтидорли, жамоат ишларида фаол бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш, ушбу йўналишдаги фаолиятни янада самарали йўлга қўйиш мақсадида


Б У Ю Р А М А Н:


1. 2020 йил ----даги Институт Кенгаши ---сонли йиғилишининг баёнида белгиланган “Институтда талабаларни рағбатлантириш Кенгашини ташкил этиш ва талабаларни моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги Қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Институтда талабаларни моддий рағбатлантириш мақсадида Институт талабаларни Рағбатлантириш Кенгаши ташкил қилинсин ва унинг таркиби тасдиқлансин.
3. Институт талабаларни Рағбатлантириш Кенгаши тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Институт талабаларни Рағбатлантириш Кенгашининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Институт талабаларни рағбатлантириш Кенгаши таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Институтда ўқув семестри якуни бўйича фанларни ўзлаштираётган, иқтидорли, жамоат ишларида фаол бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш тартиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Институтда моддий рағбатлантиришга даъвогар талабанинг анкетаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Институтда моддий рағбатлантиришга даъвогар талабанинг ўқув семестри якуни бўйича фаолиятини баҳолаш мезонлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
9. Ўқув ишлари бўйича проректор (Т.Азизов) зиммасига:
9.1. Талабалар Кенгаши раисини Институт стипендия комиссияси таркибига киритиш вазифаси юклатилсин.
10. Факультет деканлари, Иқтидорли талабалар билан ишлаш
бўлими бошлиғи О.Ғуломов ва Талабалар Кенгаши (----------) зиммаларига:

10.1. Моддий рағбатлантиришга талабагор талабаларнинг хужжатлари ва анкеталарини иловада кўрсатилган “Институтда ўқув семестри якуни бўйича фанларни ўзлаштираётган, иқтидорли, жамоат ишларида фаол бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларни моддий рағбатлантириш тартиби”га мувофиқ факультет ва курслар кесимида қабул қилиш;
10.2. Моддий рағбатлантиришга талабагор талабалар томонидан тайёрланган барча асословчи хужжатларни факультет ва курслар кесимида умумлаштириш ҳамда Институт талабаларни рағбатлантириш Кенгашига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
11. Институт Матбуот котиби (Ш. Шамситдинов) зиммасига:
11.1. Мазкур бўйруқнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини Институт талабалари ва кенг жамоатчиликка етказиш бўйича ОТМ веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида материалларни эълон қилиш вазифаси юклатилсин.
12. Институт бош хисобчиси (Ф. Валихонов) зиммасига:
12.1. Институт талабаларини рағбатлантириш Кенгаши қарорига мувофиқ Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси учун ажратилган маблағлар ҳисобидан ўқув семестри якуни бўйича фанларни ўзлаштираётган, иқтидорли, жамоат ишларида фаол бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларни моддий рағбатлантиришни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
12. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
31 январдаги 59-сон “Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 8 февралдаги 97-сон буйруғи.

Ректор Ғ. Рахимов
Лойиҳа киритди

ОТМ Ёшлар Иттифоқи


БТ ёшлар етакчиси Қ. Чориев __________


Келишилди:

Ўқув ва тарбиявий ишлари


бўйича проректор Т.Азизов __________

Илмий ишлар ва инновациялар


бўйича проректор У.Эшкараев__________

Педагогика ва аниқ фанлар


факультети декани М.Наимов __________

Ижтимоий ва Иқтисодий


факультети декани Б. Иралиев __________
Рақамли иқтисодиёт
факультети __________
Иқтидорли талабалар билан ишлаш
бўлими бошлиғи О. Ғуломов __________

Бош хисобчи Ф. Валихонов__________


Талабалар Кенгаши раиси__________




Юрист__________
Download 17,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish