Дешифровка қилишнинг контраст-аналогли методи


Дешифровка қилишнинг структуравий методи



Download 12,88 Mb.
bet2/14
Sana30.04.2022
Hajmi12,88 Mb.
#599191
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Дешифровка қилишнинг контраст

Дешифровка қилишнинг структуравий методи
Ернинг геоструктуралари дешифровка қилиш белгиларининг ниҳоятда барқарор бўлган мажмуасига эга. Улар одатда ҳар хил турдаги ва масштабдаги космоматериалларда тўлиқроқ акс этган. Ўрта Осиёнинг линеаментлари ва ҳалқасимон структураларининг ўзига хос дешифровка қилиш белгиларининг тафсилотлари В.Д.Скарятин (1964, 1970, 1973), И.И.Башилова, В.К.Еремин, Г.В.Махин (1972, 1973), О.М.Борисов ва А.К.Глух (1976, 1978, 1979, 1980, 1982), В.А.Буш (1975, 1978, 1985, 1986, 1988), А.В.Доливо-Добровольский ва С.И.Стрельни-ков (1974), Я.Г.Кац, А.И.Учишдагиев, Э.Ф.Румянцева (1986), Н.Т.Кочнева, И.Н.Томсон, В.Н.Полуэктов (1978), В.И.Макаров ва Л.И.Соловьева (1975, 1976, 1979), В.М.Панин ва С.Ф.Скобелов (1976, 1978), С.И.Стрельников, Н.А.Гусев, Н.В.Скублова (1973), В.Г.Трифонов ва б. (1973, 1978), М.Х.Хаджибеков ва б. (1988), С.С.Щульц (1974, 1976, 1984) ва бошқа тадқиқотчиларнинг асарларида келтирилган. Ушбу тадқиқотлар асосида "кўп поғонали умумлаштириш" усули ишлаб чиқилган бўлиб, биринчи марта у 1973 йилда В.Д.Скарятин томонидан таклиф этилган. Бу усул съемканинг ҳар қандай масштаби маълум бир ҳажмдаги геологик ахборотга эгадир деган қоидага асосланади.
Космоструктуравий тадқиқотлар натижалари қуйидаги график материалларда тўлиқ умумлаштирилган ва тизимланган: «Ўрта Осиёнинг 1: 1 000 000 масштабидаги линеаментлар ва ҳалқасимон структури харитаси» да (Глух, Внучков, Ким, 1984) ва «Ўзбекистоннинг 1:500 000 масштабидаги линеаментлар ва ҳалқасимон структуралари харитаси» да (Баязитова, Глух, Козлов, Хейвец, 1985). А.К. Глух ва В.Н.Козлов томонидан 1985 йилда тузилган «Ўзбекистоннинг асосий линеаментлари ва ҳалқасимон структуралари рўйхатига (каталогига)» 107 та линеамент ва 168 та ҳалқасимон структуралар кирган.
Юқорида келтирилган картографик материалларда Ўзбекистоннинг чизиқли космоструктуралари тўртта турга бўлинган: ер ёриқлари, ёйсимон ер ёриқлари, регионал дарзликлар зоналари ва линеаментлар. Ҳалқасимон космоструктуралар гумбозли, депрессион, кўпспектралли ва аралаш морфологик турларига бўлинади. Космоструктураларнинг гумбозли турига марказий қисми кўтарилган ва майда тепаликлар билан ифодаланган майдонлар киритилган. Депрессион КС га киритилган майдонли космоструктураларнинг паст тоғликлари бутун майдон бўйлаб бир текисда тарқалган бўлиб, уларнинг марказий қисми эса ташқи зоналарга нисбатан чўккан. Кўп спектралли ҳалқасимон структуралар ўзида мусбат ва манфий рельеф шаклларини мужассамлантиради. Аралаш КС да майдонли космоструктуралар тавсифланган бўлиб, уларда рельефнинг кўп марталаб янгиланиш фазалари рўй берган, натижада икки ва ундан ортиқ морфологик турларини қўшилиб (аралашиб) кетиши кузатилади.
Генетик хусусиятларига кўра КС беш турга бўлинади: магматик, қолипланган (штампланган), бурмаланган, метеоритли ва ноаниқ генезисли.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, майдонли космоструктурни (ҳалқасимон, концентрик, изометрик, овал, ярим овал ва бошқаларни) хариталаш асосида дешифровка қилишнинг ландшафтли-геоиндикацион усули тамойиллари ётади. Бу усулни биз кейинги бўлимда кўриб ўтамиз. Бу ерда эса чизиқли космоструктураларни дешифровка қилиш натижалари ва ушбу маълумотлардан истиқболли структураларни излашда ва нефть-газ конларини қидириш ва қазиб олишда фойдаланиш усуллари билан чекланамиз.
Ф.М.Баязитова ва унинг муаллифдошлари томонидан 1985 йилда тузилган «Ўзбекистоннинг 1:500 000 масштабидаги линеаментлар ва ҳалқасимон структуралари харитаси» ни кўздан кечирар эканмиз, шундай вазиятни айтиб ўтиш лозимки, бу ҳолат углнводородларнинг миграцияси ва тўпланиш жараёнларида линеаментларнинг назоратловчи аҳамиятини аниқлаш учун ушбу ахборотдан фойдаланиш жиддий равишда қийинлаштиради. Ушбу ҳолат шундан иборатки, харитада барча линеаментлар бир-бирига яқин белгилар билан кўрсатилган. Натижада турли геологик табиатга ва тўпланиш жараёнларида турли назоратлаш аҳамиятига эга бўлган, чизиқли элементлар ҳам, чизиқли йўллар ва линеаментли дарзлик ва бошқа космоструктуралар ҳам ушбу картографик материалда бир-биридан ўзаро фарқ қилмайди. Шу сабабли, Ўзбекистон ҳудудини олти йўналишда (350-10, 10-30, 30-70, 70-110, 110-140, 140-170 градуслар бўйича) кесиб ўтувчи линеаментлар, углеводородларнинг миграцияси ва тўпланиш жараёнларини назоратловчи бош омилларни ишончли равишда ажратишга имкон бермайди ва нефть-газ конларининг жойлашув масалаларини аниқлашга қийинчилик туғдиради.
Ҳозирги даврга келиб, газ ва нефтга йўналтирилган геологик ишларнинг барча босқичларида линеаментли таҳлил методикаси ишлаб чиқилган (Амурский, Абраменок, 1987, 1989). Чизиқли космоструктура-лар орасида мезодарзликлар зоналари – линеаментлар категорияси алоҳида "соҳавий" қизиқишга эгадир. Юқори даражада умумлашган космик тасвирларда улар кенглиги бир неча километр ва узунлиги эса ўнлаб километргача бўлган, нисбатан калта (0,5-4 км) линеаментларнинг қуюқланиши кўринишида кузатилади. Мезодарзликларнинг ўзига хос хусусиятлари Г.И.Амурский ва Г.А.Абраменок (1987, 8 б.) томонидан қуйидаги тарзда тавсифланган:
– улар ўзида якка жойлашган линеаментларнинг барқарор йўналишларига эга бўлган, тартиблашган тизимларни ифода этади;
– мустақил равишда, йўналишни ўзгартирмаган ҳолда, ландшафтни, геологик, баъзан эса тектоник чегараларни ҳам кесиб ўтади;
– бурмалар контурларини турли бурчаклар остида дискордант равишда кесиб ўтадилар, бунда айрим линеаментларнинг йўналиш белгилари одатда бурманинг алоҳида элементлари йўналишига ва морфологиясига боғлиқ эмас;
– маълум ер ёриқлари билан мураккаб, бир хил бўлмаган ўзаро боғланишга эга;
– зоналарнинг ички структураси ҳар хил морфологик (поғонасимон, аррасимон, эшелонларга бўлинган ва ш.к.) ва кинематик тизимларни акс эттирувчи, линеаментларнинг турли нисбатлари билан тасвирланган.
Г.И.Амурский ва Г.А.Абраменок (1987) шуни адолатли таъкидлаб ўтдиларки, унга биноан дарзликлар зоналарини аниқлаш ва кузатиб боришнинг ягона усули дистанцион съемка материаллари (ДСМ) ни дешифровка қилишдир. Нуқтали (бурғилаш) ва профилли (сейсмик қидирув) геологик-геофизик тадқиқотлар дарзликлар зоналарини фақатгина маълум даражада тасдиқлаб (ёки айрим муайян участкаларда аниқлаб) ўтиши мумкин, бироқ уларни башоратлаш ва йўналишини кузатиб бориш фақатгина дистанцион тадқиқотлар ёрдамида амалга ошириш мумкиндир.
Линеаментли дарзликларнинг таҳлили "Табиат" Давлатмаркази Ўзбекфилиалининг муаллифлар коллективи (Шарипов, Ташходжаев, Захидов, 1989) аниқловчи усуллардан бири сифатида, 1:200 000 масштабидаги харитани тузиш методикасини ишлаб чиқишда қўлланилди. Ушбу методика тест сифатида олинган Бухоро-Хива нефть-газли регионига тегишли Чорджўй поғонасининг шимоли-ғарбий қисми мисолида ишлаб чиқилди. Ўзларининг ишлари асосида улар, нефть ва газга истиқболли бўлган учта участкани излаш ишлари учун тавсия этдилар. Бурғилаш ишлари ёрдамида олиб борилган текшириш ишлари, башорат қилинган майдонларнинг истиқболини тасдиқламади.
Шуни айтиб ўтиш лозимки, салбий натижалар олингандан сўнг Ўзбекистон нефтчилари орасида нафақат линеаментли дарзликни таҳлил қилиш методига тегишли маълумотларга, балки космогеологик тадқиқотлар мажмуининг ишончлигига бўлган фикрлар кескин ўзгарди. Бизнинг назаримизда, бу фикр хатодир ва уни қуйидаги сабабларга кўра тушунтириш мумкин.
Биринчидан, гарчи линеаментли таҳлил нефть ва газ излашда асосий усуллардан бири бўлиб ҳисобланса ҳам, бироқ у кўпинча углеводородлар уюмларини ўзида тўплайдиган тўсиқ (экранлашган) кўмилган структуралар бўлган, линеаментлар ичидаги майдонли геологик объектларни чегаралашга имкон берувчи ландшафтли-геоиндикацион дешифровка қилиш методи билан биргаликда қўлланилиши лозим. Иккинчидан, Т.Т.Шарипов ва унинг муаллифлари томонидан тавсия этилган дарзликлар зоналарида жойлашган учта участкада жинсларнинг коллекторлик хусусиятлари яхшиланади. Бундай хулоса қилиш шартлари мантиқий жиҳатдан шубҳасиз ўринлидир, лекин шунинг ўзи етарли эмас. Ушбу мақбул коллекторлар доирасида углеводородларнинг тўпланиши учун, маълумки, тўсиқ-қопқоқ (экран) талаб қилинади. Шунинг учун излаш босқичидаги бурғилаш ишларини лойиҳалаштиришдан олдин, сейсмик қидирув тадқиқотларини ва айниқса экранлашган майдонлар чегараларини аниқлаштириш учун, ҳамда маҳсулдор қатламнинг ва қопқоқнинг (тўсиқнинг) табиатини аниқлаш учун сейсмостратиграфияни қўллаш зарур эди.
Хулосада структуравий дешифровка қилишнинг яна бир муаммоси устида тўхталиб ўтиш лозим.
Дистанцион метод билан шуғулланувчи тадқиқотчиларда турли даражадаги линеаментларнинг қонуниятга асосланган иерархиясини мавжудлигига шубҳалар йўқдир. Муайян линеаментлар аэрофотомате-риалларда дешифровка қилинади, глобал линеаментлар эса континентал даражада умумлашган космоматериалларда кузатади. Бироқ структуравий дешифрировка қилишда ишлатиладиган космик материалларнинг асосий қисми, кўпспектрал дистанцион материалларининг тўпламлари кўринишида бажарилади. Американинг "Ландсат" ер йўлдоши томонидан бажарилган сканерли космик тасвирларни дешифровка қилиш натижалари шуни кўрсатдики, турли каналларда дешифровка қилинадиган линеаментлар равшанлиги ва фазовий жойлашиши бўйича ҳар хилдир (Панин, Скобелов, 1976, 1978). Шунга ўхшаш фарқлар ўрта ва майда масштабдаги космик тасвирларда ҳам равшан кўринади (Азимов, 1980, 1983, 1984, 1988, 1991, 2009). Турли масштабдаги кўпспектрал космик материалларни дешифровка қилиш натижаларининг таҳлили шуни кўрсатдики, спектрнинг яшил-қизил қисмида (0,5-0,7 мкм) олинган космик тасвирларда линеаментлар минимал миқдорда, спектрнинг инфрақизилга яқин қисмида (0,8-1,1 мкм) бажарилган космик тасвирларда эса максимал даражада дешифровка қилинади. Ўз-ўзидан шундай саволлар туғилади: а) нима учун спектрнинг кўринадиган қисмида олинган космик тасвирларда линеаментларнинг кўпчилиги кузатилмайди? б) спектрнинг инфрақизилга яқин қисмида бажарилган космик тасвирларда дешифровка қилинадиган чизиқли структураларнинг фототонли хусусиятлари қандай ва нима учун ушбу диапазонда уларни кузатиб бориш кескин яхшиланади?
Ушбу жиддий саволларга асосли жавоблар энг аввало кўпспектрал метод асосида, мавжуд бўлган структуравий дешифровка қилиш усулларини такомиллаштиришга ва тегишли равишда, углеводородларнинг миграция ва умумлашиш жараёнларини назоратловчи анчагина ишончли линеаментларни аниқлашга имкон беради. Бу саволларнинг ечимларига монографиянинг 4.2 бўлими бағишланган.

Download 12,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish