Дешифровка қилишнинг контраст-аналогли методи


 Кўпспектрал метод асосида спектрал дешифровка қилиш белгиларининг мустақиллигинини ва барқарорлигини асослаш



Download 12,88 Mb.
bet6/14
Sana30.04.2022
Hajmi12,88 Mb.
#599191
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Дешифровка қилишнинг контраст

3.3. Кўпспектрал метод асосида спектрал дешифровка қилиш белгиларининг мустақиллигинини ва барқарорлигини асослаш
Маълумки, ҳар қандай ахборот, жумладан геологик ахборот ҳам иккита дешифровка қилиш белгиларига – фототон ва тасвирнинг шаклига асосланган ҳолда олинади. Адабиётда улар тегишли равишда дешифровка қилишнинг оптик ва геометрик белгилари деб аталади. Геологиянинг назарий ва амалий масалаларини ечиш учун, энг аввало, ушбу дешифровка қилиш белгиларининг мустақиллигини ва барқарорлигини илмий жиҳатдан исбот қилиш талаб қилинади [3].
Геометрик белгиларга мувофиқ равишдаги масалалар бир хил маънода ечилади, чунки текширилаётган объектнинг шакли, узунлиги, кенглиги ва бошқа параметрлари объектдан камерагача бўлган масофага ва камеранинг фокусли оралиғига боғлиқдир. Шу билан бирга, оптик дешифровка қилиш белгиларининг мустақиллигини асослаш масаласи ҳозиргача очиқ бўлиб келган эди. Бу хулосани тушуниш учун биз, фототонлар зичлигини юзага келтирувчи ва дистанцион материалларининг информативлигини аниқловчи бош омилларни кўриб чиқамиз. Биз томондан улар икки гуруҳга бўлиб берилган [3]. Биринчи гуруҳни табиий хусусиятларга эга бўлган омиллар ташкил этади. Уларга: I – фототоннинг хусусиятларига бевосита таъсир этувчи, Қуёшнинг электромагнит спектри; II - электромагнит тўлқинларининг ўтиб борувчи нурли оқимларини қисман ёйиб юбориш ва ютиб олиш хусусиятларига эга бўлган атмосфера; III – электромагнитли спектрларни турли даражада қайтарувчи, ҳамда турли хилдаги рельефга, геологик тузилишга, иқлимга, ер усти ва ер ости сувларининг хусусиятларига, ҳамда ўсимлик туркумлари ўсадиган тупроқларнинг турли бирликларига эга бўлган, генетик жиҳатдан ҳар хил бўлган ҳудудларнинг ландшафтлари ва ниҳоят IV – чуқурликдаги жараёнлар ва структураларни акс эттирувчи ландшафт элементлари киради.
Иккинчи гуруҳни ташкил этувчи бош омиллар, ‒ бу техник омиллардир. Уларга: V - космик учувчи аппаратнинг учишдаги асосий параметрлари (Va - космик учувчи аппаратнинг учиш траекториясининг асосий участкалари ; Vб - космик учувчи аппаратнинг орбита турлари; Vв - ер йўлдошининг орбита бўйича ҳаракатланиш тезлиги; Vг - космик учувчи аппаратнинг баландлиги, яъни апогея ва перигея қийматлари); VI - космик съемка тизимининг асосий хусусиятлари (VIa - фокус масофаси, яъни оптик тизимнинг ҳал этиш қобилияти; VIб - съемка тизимининг спектрал диапазони; ва VIв - ер юзасига нисбатан объективнинг жойлашуви); VII - космик съемка материалларининг фотокимёвий ишлови киради.
Биз, космоматериалларнинг информативлигина алоҳида ҳолларда, жиддий равишда таъсир қилиш хусусиятларига эга бўлган бош омилларни қисқача санаб ўтдик. Шубҳасиз, айни шу омиллар аэрофотоматериал-ларнинг ҳам информативлигини белгилайдилар, айрим тадқиқотчилар съемканинг аэрометодлари ва космик методларини бир-биридан принципиал, ҳеч нимаси билан фарқ қилмайди деб ҳисоблайдилар. “Ушбу иккила метод, дейди И.С.Горелик ва унинг муаллифдошлари (1976, 333-б) – Ернинг электромагнит нурланишини ўлчаш ва қайд қилиб боришнинг айнан бир хил тамойилига асосланган дистанцион методлар ҳисобланади. Шу билан бирга, тасвирнинг масштаблари, фазовий қамраб олиш ва атмосферанинг таъсир даражаси каби хусусиятлари орасидаги фарқларни принципиал деб ҳисоблаш эҳтимолдан анча узоқдир.
Бизнинг, турли масштабдаги кўп зоналли космо ва аэрофотоматериалларининг геологик информативлигини аниқлашга йўналтирилган тадқиқотларимиз [1-3, 11] қуйидагиларни кўрсатди. Аэрофотоматериалларнинг геологик информативлигини шаклланишига асосан, ер юзасининг геологик тузилиши ва ландшафт (III-фактор) таъсир кўрсатади. Кўп зоналли космоматериаллар тўпламининг ва айниқса уларнинг майда ва ўрта масштабидаги хилларининг геологик информативлига таъсир қилувчи омиллар, турли спектрал диапазонларда бир-биридан кескин равишда фарқ қиладилар. Электромагнит тўлқинларининг кўринадиган қисмида уларнинг информативлиги, энг аввало, ландшафт (III-омил) хусусиятлари билан белгиланади. Электромагнит тўлқинларининг инфрақизил нурланишига яқин қисмида, ландшафт (III-омил) хусусиятлари космоматериалларнинг информатив-лигига таъсири, чуқурликдаги жараёнлар ва ҳодисаларга тегишли омиллар (IV-омил) билан сўниб кетиши мумкин. Бу хусусият аэро ва космоматериалларни бир-биридан принципиал жиҳатдан фарқ қилади деб ҳисоблашга имкон беради, гарчи улар ахборотнинг дистанцион манбалари бўлишига қарамасдан.
Энди биз космоматериалларни дешифровка қилиш натижаларини талқин қилишдаги асосий омилларнинг таъсирини ҳисобга олиш имкониятларини кўриб ўтамиз.
Шак-шубҳасиз, иккинчи, яъни омилларнинг техник гуриҳини тадқиқотларда тўлиқ равишда назорат қилиш мумкиндир. Қўйилган масалаларга боғлиқ ҳолда, уларни ҳисобга олиш ва ўзгартириш мумкин. Бироқ, космик тасвирларнинг фотометрик хусусиятларига табиий омилларнинг таъсир даражаси турлича аниқланади. Биз уни ҳозирги кун билимлари даражасида кўриб ўтаётиб, бизни қизиқтирадиган барча саволларга тўлиқ жавоб топа олишимиз қийин. Ҳар бир табиий омилни ҳисобга олиш янада шу хусусият билан мураккаблашадики, улар вақт ва фазода ўзгарувчандир, яъни доимий эмасдир. Улардан айримларининг таъсир даражасини (масалан I омилни, яъни қуёшни) етарли даражада аниқ белгилаш мумкин. Космик тасвирнинг информативлигига ландшафт таъсирини (III омил), энг аввало бутун геологик субстратнинг ва чуқурликдаги физик жараёнлар (IV омил) таъсирини ҳисобга олиш ва ўрганиш, бу соҳада қўшимча тадқиқотлар олиб боришни талаб қилади.
Ушбу мураккаб масалани ҳал этишни кўпспектрал космик тасвирлар тўпламлари асосида уриниб кўрамиз. Бир йўла, кўпспектрал съемканинг методик хусусиятларини белгилаб ўтамиз. Агар тадқиқотларда кўпспектрал космик тасвирлар тўплами қўлланилаётган бўлса, унда табиий, ҳамда техник омилларни космоматериаллар информативлигига таъсири даражасини аниқлаш имконияти жиддий равишда соддалашади. Айтилган фикр нимада ифодаланади? Маълумки, кўпспектрал космик тасвирлар тўплами бир вақтнинг ўзида синхрон равишда бажарилади. Бу шуни англатадики, ҳар бир тўплам таркибидаги космик тасвирлардаги информациянинг шаклланишига таъсир қилаётган чуқурликдаги физик жараёнлар ҳам (IV омил), ҳамда қуёшнинг (I омил) жойлашуви ва таъсир кучи каби шундай мураккаб табиий омилларнинг таъсири доимийдир. Битта тўплам учун яна қуйидаги техник омиллар ҳам доимий миқдор ҳисобланади: космик учувчи аппаратнинг учиш параметрлари (V омил), космик съемка (суратга олиш) тизимининг асосий хусусиятлари (VI омил).
Шундай бўлса-да: спектрлар бўйича фарқ қилувчи тасвирларнинг информативлиги, ҳар бир спектрда дешифровка қилинувчи геологик объектлар бир хил эмасдир. Турли спектрал зоналарда литологик-стратиграфик ва линеаментлар турлича кўринади (Панин, Скобелов, 1976, 61-б.). Шундай қилиб, геологик информативликка таъсир қилувчи ўзгарувчан омиллар сифатида, ҳар бир алоҳида олинган космик тасвирнинг фақатгина спектрал диапазонлари, ва ушбу диапазонлардаги атмосферанинг (II омил) спектрал шаффофлиги (тиниқлиги) қолади. Бу иккала омил параметрларини ўлчаш ва тегишли равишда, уларнинг тўплам информативлигига таъсир даражасини ҳам аниқлаш мумкин.
Ўрта Осиё ҳудуди доирасида геологик информативликка атмосферанинг спектрал шаффофлигини (тиниқлигини) таъсири “Радуга” илмий-тажрибасининг учинчи босқичида аниқланган.
“Радуга” илмий-тажрибасининг ушбу босқичида собиқ Совет ФА нинг Космик тадқиқотлар институти ва собиқ ГДР нинг “Карл Цейс Йена” миллий корхонаси мутахассислари томонидан, биргаликда МКФ-фототон фотокамерасининг техникавий ҳужжатлари ишлаб чиқилди (Зиман ва б., 1981). “Союз-эксперимент” космик кемаси бортига ўрнатилган МКФ-фототон кўпспектрал космик фотоаппаратураси, Фарғонани илмий-тажрибали мажмуавий тадқиқитларида асосий космик бўғинини ташкил этган. Космосдан туриб суратга олиш жараёни билан бир вақтнинг ўзида, ер йўлдошларидан пастдаги ҳаво қатламида ва ер юзасида илмий тажриба ўлчов ишлари олиб борилди.
Атмосферанинг ҳаво қатламидаги тадқиқотлар АН-30 лабораториясига тегишли самолётда амалга оширилган бўлиб, унда космик кема томонидан олиб борилган съемка жараёни билан бир вақтда синхрон равишда қуйидаги ишлар бажарилди: аэрофотография, аэроспектрометрия ва аэровизуал кузатиш ишлари. Ҳаводаги илмий-тажриба ишларининг асосий қисми собиқ Иттифоқ ФА нинг космик тадқиқотлар институти ва МДУ нинг география факультетига қарашли, картография кафедраси қошидаги аэрокосмик методлар лабораторияси ходимлари (Лабутина, Фивенский, 1981) томонидан бажарилди. Ҳаво қатламидаги тадқиқотларда аэрофотосуратларнинг кўпспектрал тўплами, тўлқинларнинг қуйилаги узунликларига эга бўлган бешта зонасида бажарилди (мкм): 0,48; 0,54; 0,60; 0,66 ва 0,72
Аэроспектрометрия ишлари, спектрнинг ишчи диапазони 0,42-0,74 мкм га эга бўлган С-12 аэроспектрометри ёрдамида амалга оширилди. Аэровизуал кузатиш ишлари И.А.Лабутина томонидан олиб борилди (Лабутина, Фивенский, 1981). Барча аэроспектрометрлаш объектлари асосан антропоген табиатга эгадир. Г.Б.Гонин ва В.П.Королева (1981 а) аэрофотометрлаштирилган объектларни қуйидаги тарзда таснифладилар: I – тупроқ қатлами, шудгор қилинган ерлар; II – суғориладиган ва намли тупроқлар; III – адирлар: IV – пахта далалари; V – боғлар, узумзор, бедазор; VI - экин ўриб олинган олинган ерлар; VII – аҳоли пунктлари; VIII – дарё ва дарё қайири.
Ер устидаги илмий–тажриба тадқиқотлари 0,4-0,9 мкм ли ишчи диапазонига эга бўлган, СФП спектрометри ёрдамида олиб борилди. Ер юзасидаги тадқиқотларда, юфорида таърифланган антропоген элементларидан ташқари, геологик-геоморфологик объектлар ҳам спектрометрия қилинган. Охиргиларини тавсифлаш “Аэрогеология” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг Л.И.Соловьева раҳбарлиги остидаги илмий ходимлар гуруҳи томонидан бажарилди (Гонин, Королева, 1981).
Бевосита ер қатлами юзасида спектрометрия қилинган геологик-геоморфологик объектлар қуйидаги 8 турни ташкил этади: I – жарлар тальвегидаги суглинкалар (қумоқ тупроқлар); II – вақтинчалик новлар ўзанидаги шағал тошлар; III – бўр ёшига мансуб қизил рангли конгломератлар; IV – бўр ёшига таалуқли бўлган оч-сариқ конгломератлар устки юзасидаги шағалли ва қиррали шағал тошларига, оҳактошларга эга бўлган делювиал сунглинкалар; V – сариқ қумтошли туб жинслар юзаси – бўр ёшидаги жинсларнинг устки юзаси; VI –бўр даврига тааллуқли бўлган массагет свитаси жинслари юзасидаги сунглинкали аллювиал шағал жинслари; VII – бўр ёшидаги жинслар устки юзасидаги қумтошлар; VIII – массагет свитасига мансуб бўр жинсларининг устки юзасидаги, сунглинкали делювиал шағал тошлар.
1976 йилнинг 18 сентябрида Фарғона ҳудудида олиб борилган барча ишлар мажмуаси Г.Б.Гонин ва В.П.Королева томонидан тизимланган (3.4.1 жадвал).
Атмосферага тегишли маълумотлар ва хулосалар устида тўхталиб ўтамиз. Унга бўлган юқори қизиқишни қуйидагича изоҳлаш мумкин. Юқорида кўрсатилиб ўтилганидек, кўпспектрал космик тасвирлар тўпламининг информативлигига таъсир қилувчи барча асосий омиллар орасида, космоматериалларнинг ушбу диапазонлар доирасида атиги иккита, яъни спектрал хусусиятлари (VI б омил) ва атмосферанинг ўтказувчан хоссалари (II омил) ўзгарувчан бўлиб қолмоқда. Агарда мажмуавий илмий-тажриба тадқиқотлари маълумотлари бўйича, тўпламнинг информативлигини шаклланишида II омилнинг устунлик даражасидаги таъсири кузатилса, у ҳолда биз ноилож равишда шуни эътироф этамизки, геологик тадқиқотларда съемка қилишнинг кўпспектрал методи муҳим аҳамиятга эга эмас, чунки унинг нтижалари геологик субстратнинг хусусиятлари билан эмас, балки атмосферанинг физик хиссалари билан боғлиқдир. Атмосферанинг ўтказувчанлик хоссаларининг алоҳида компонентларини ҳисоблаб чиқиш учун
3.3.1-жадвал

Download 12,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish