Динларни таснифлашдаги ёндашувлар



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/17
Sana21.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#25384
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
dinlarni tasniflash

 
1.3. Ҳақ ва ботил динлар 
Бу муайян диний ёки мазҳабий қараш билан боғлиқ субъектив таснифдир. 
Бу одатда бир динни ҳақиқий деб, бошқасини ботил эътиқод гурухи деб 
таснифлаш мумкин эмас. Бундай тасниф асосчилари ўз динини ҳақ деб, бошқа 
динларни ботил, сохта, нотўғри деб ҳисоблайди. Бу тасниф динларни танқид 
қилиш ёки баҳолаш руъясига ҳамда динларни тўғри ва хато, ҳақ ва залолат, 
янглиш, адашиш деб атайди. Шунинг учун бу барча динларни айни пайтда 
ҳақиқий ёки ботил деб ҳукм қилиш билан якунланадиган таснифдир. Ҳар қандай 
динга эътиқод қилувчи диндор ўз динини ҳақ деб, бошқа динларни бошқа динлар 
ботил деб ҳисоблайди.
9
Бундай тасниф мутаассиблик бошқа динларга қарши 
кайфиятдаги бир дин қобиғига ўралиб қолган мутаассибликка асосланади. Лекин 
таассубни бир қанча ички фирқаларга бўлинадиган бир дин ичида ҳам кўриш 
мумкин. Бундай фирқаларга мансуб кишилар ўз фирқаларини бошқа ботил 
фирқалар ичида соф динга асосланган деб ҳисоблайди. Бу тасниф нисбий 
бўлгани ва ўз қобиғига ўралиб қолганлиги сабабли динларни таснифлашда мезон 
бўла олмайди. Чунки, барча динлар ҳам ҳақиқатга эришиш йўллари бўлиб, ўша 
9
125 ﺤﺳﻦ ﺍﻠﺴﻴﺩ ﻤﺗﻮﻟﻰ « ﻣﺯﻜﺭﺓ ﺍﻟﻔﺭﻖ » . ﻣﺼﺮ. ﺍﻷﺯﻫﺮ . 1991 . ﺹ 



ҳақиқат даражаси ва усуллари турлича. Шунингдек, динлар бир-бири билан 
боғлиқ ва бу боғлиқлик уларнинг ҳар бирини ҳақиқатдан насибадор қилади. 
Динлар ўз тараққиёти жараёнида уни ҳақиқатдан узоқлаштириб борадиган 
омилларга бўйсунади ва уни ботиллаштиради. Бир диний гуруҳ ичида ҳақиқат 
тарқалади ва унинг атрофида даъво кўпаяди. Бир гуруҳдаги қадимги дин ҳам 
ўзини ҳақ деб ҳисоблайди. Шунақаси ҳам учрайдики, гуруҳдаги янгироқ дин 
узини ҳақиқат деб даъво қилиб, аввалги динларги сохта деб эълон қилади. Бундай 
амалиёт пировардида динларни ё ҳақ, ё ботил деб хулоса чиқарилади. Бу эса, 
динларнинг ўзаро алоқалари билан, уларнинг ҳақиқатда шерик бўлишига сабаб 
бўлган ўзаро таъсирланиш ва таъсир ўтказиш амалиёти билан мутаносиб эмас. 
Уларнинг ҳақиқатдаги ихтилофлари баъзиларини тўғри деб, бошқаларини ботил 
деб умумий хулоса чиқаришга қийинчилик туғдирадиган ишдир. Бунда 
таассубнинг роли бор. Мутаассиб диндор бошқа динларнинг ижобий 
жиҳатларини кўрмайди, фақат ўз динини афзал деб билади. Шунинг учун ҳақ ёки 
ботил деб хулоса чиқаришда мазҳабий ёки мутаассиб диний қараш асосларига 
эмас, илмий далилларга суяниш лозим.
Ислом диний манба орқали тавҳидга суянган ҳолда бу муаммони ҳал этиб, 
бутун башариятнинг ягона дини тавҳид эканлигини назарда тутган ҳолда 
динларнинг ҳақиқатга қанчалик яқинлиги уларнинг тавҳидга қанчалик яқинлиги 
билан белгилайди. Бу аввало, эътиқодда тенг ҳуқуқлиликни таъминлаш, 
қолаверса, башариятнинг мазкур ягона диний асосига кўра динлар мавқеини 
белгилашдир. Шунинг учун исломий жиҳатдан динлар тавҳидий ва ғайри 
тавҳидий тарзда таснифланган. Шубҳасиз бу динларни ҳақ ёки ботил деб хулоса 
чиқаришда фодаланиладиган таснифдир. Ҳар бир гуруҳда тавҳид унсурлари 
марказлаштирилади. Тавҳидий динлар гуруҳи таркибида тавҳидга асосланадиган 
ички тасниф мавжуд. Бирор диннинг ҳақлиги унинг тавҳидга алоқадорлик 
даражаси билан боғлиқ. Унинг хато ёки сохта эканлиги эса, ҳақиқий тавҳиддан 
узоқлик даражасига кўра белгиланади. Бундай таснифда динлар бутунлай ботил 
деб ҳисобланмайди, балки ҳар бир дин таркибида қайсидир даражада ҳақиқат 
борлигини эътироф этади.
Айни пайтда ислом дини муҳаррирлик мезонига ҳам асосланган. Чунки, 
динларни тўғирлаш мумкин, тўғри шаклда тавҳидга қайтиш имкони бор. Умуман 
азалдан ботил бўлган дин йўқ. Динларга аралаштириб юборилган инсоний 
хатоларни бартараф этиш мумкин. Бу жараён давом этмоқда. Бирор динни ўз 
ичидан соғлом ақл ва табиат омилларига жавобан ички мудофаа ёки бошқа 
динларнинг таъсири натижасида ташқи мудофаа бўлиб туради. Ботилдан 
ҳақиқатга, нисбий ҳақиқатдан мутлақ ҳақиқатга кўчиши мумкин. Динлар 
ҳақиқатга интилиб, тўғирланиш жараёнида ўзини ислоҳ қилади, ташқи ёки ички 
омилларига биноан танқид ва таҳрирни қабул қилади. Шунинг учун динлар 


10 
тарихида диний вазиятни тўғирлаш мақсадида кўплаб ислоҳотчилик ҳаракатлари 
бўлиб ўтган. 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish