Динларни таснифлашдаги ёндашувлар



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/17
Sana21.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#25384
TuriРеферат
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
dinlarni tasniflash




 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ 
ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ 
 
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва 
амалиёти фанидан 
 
 
 
РЕФЕРАТ
 
 
 
 
 

МАВЗУ:
 
ДИНЛАРНИ ТАСНИФЛАШДАГИ
ЁНДАШУВЛАР 
 
 
 

Бажарди: Диншунослик йўналиши
4-курс талабаси Д.Сотиболдиева 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент – 2009 



Ҳар 
бир 
ватандошимиз, 
айниқса ёшлар фақат ислом дини 
тўғрисида эмас, умуман дунёдаги 
мавжуд барча динлар, уларнинг 
тарихи, моҳияти тўғрисида тўлиқ 
тасаввурга эга бўлсин.
И.А.Каримов 
 
МАВЗУНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ. Мустабид совет тузуми парчалангандан 
сўнг кўпчилик соҳалар каби диний маърифий соҳага ҳам эркинлик берилди. Бу 
эса шу соҳа вакиллари олдига янги долзарб вазифаларни кўндаланг қўйди. 
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда динга янгича қараш ва муносабат 
билдириш имконияти туғилди. Натижада биз учун нисбатан янги бўлган 
диншунослик фани кенг миқёсда ўрганила бошланди. Бу фан собиқ совет 
давридаги атеизмдан фарқли равишда динни танқид қилиш ва уни жамиятдан 
йўқотиш мақсадида эмас, балки унга миллий маънавиятимизнинг бир қисми 
сифатида ёндашиб, уни холисона ўрганади.
Бугунги кунда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиб, диний 
ақидапарастликни олдини олиш, бу билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишда 
ҳамда кишиларни миллий истиқлол ғояси руҳида тарбиялашда диний билимларни 
янада такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади. Дин инсоният маънавий 
ҳаётининг таркибий қисмидир. Ўзбекистон Республикасида зиёлилар олдига 
баркамол инсонни шакллантириш вазифаси қўйилган бир пайтда дин масаласини 
четлаб ўтиш мумкин эмас. Мазкур масалани ҳал этишда илгариги динга агрессив 
ҳужум қилиш услубининг ярамаслиги ҳаммага очиқ-ойдин. Лекин сўнгги 
пайтларда пайдо бўлган диний бўлмаган масалаларни ҳам диний деб аташ, ҳар 
қандай, ҳатто бир-бирига зид бўлган фикрларни таҳлил қилмай мақтайвериш 
услуби ҳам ўзини оқламайди. Демак, бу масалага ҳар томонлама, асосли, илмий 
ёндашув даркор. Зеро, миллий ва диний қадриятларни яхши билмай, уларнинг 
ҳурматини ўрнига қўймай туриб, инсон юксак маънавиятли бўла олмайди. 
«Дин инсоннинг руҳий дунёси билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, унинг 
ижтимоий ҳаётида доимо у билан бирга бўлади. Шунинг учун ҳам динни 
ўрганиш-инсониятни ўрганиш демакдир. Динни инсониятдан, инсониятни диндан 
ажратиб бўлмаслигини тарих исботлади. «Коммунистик жамиятда дин йўқ бўлиб 
кетади» дейилган гапнинг аксича коммунизм хаёлий нарсаю, дин эса доимий 
эканлиги амалда исботланди.»
1
1
Йўлдошхўжаев Ҳ., Раҳимжонов Д., Комилов М., Абдусатторов А., Орипов А. «Диншунослик». Т.: 2005. ТИУ. 
Б.17. 



Ўзбекистон Россия империяси таркибида бўлган ва жаҳон ҳамжамиятидан 
ажралиб яшаган бир даврда Ғарбда XIX асрнинг ўрталарида шакллана бошлаган 
диншунослик фани анчагина тараққиёт босқичларини босиб ўтиб, бу соҳада 
кўплаб илмий натижаларга эришилди.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон тадқиқотчилари ҳам бу фан билан 
жиддий шуғуллана бошладилар ва мазкур соҳада етук мутахассис кадрлар 
тайёрлана бошланди.
Дин эътиқод ҳамдир, бу эса ҳар бир кишининг шахсий иши. Лекин шахсни 
ҳар қандай миссионерлик ҳаракатлари таъсири ихтиёрига ҳам ташлаб қўйиб 
бўлмайди. Озод жамиятда ҳар бир инсон ўз шахсий мавқеъини белгилаб олиши 
учун унга ҳар томонлама бой, холис-илмий маълумотлар зарур бўлади. Улар 
энциклопедик ҳарактерда бўлмоғи, ҳар қандай бир ёқлама ғаразли шарҳларсиз асл 
матнлар шаклида бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бунда Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун, 
Жиноят, Фуқаролик, Оила кодексларидаги дин ва виждон эркинлиги ҳақидаги 
кўрсатмалар, қоидалардан унумли фойдаланиш лозим. Мутахассис бўлмаган 
муаллифлар томонидан эски маълумотлар асосида ёзилган асарлар ҳозирги 
ахборот эркинлиги ва унинг етиб келиши осон бўлган шароитларда 
ўқувчиларнинг кўз ўнгида мазкур муаллифларнинг обрўсизланишига ёки 
ўқувчини нотўғри тасаввурга эга бўлиб қолишига сабаб бўлади. 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish