Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи Режа Ҳозирги замон дипломатик ва консуллик ҳуқуқининг умумий тавсифномаси


Ваколатхона биноларининг дахлсизлиги



Download 59,33 Kb.
bet7/13
Sana24.02.2022
Hajmi59,33 Kb.
#220541
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
diplomatik va konsullik uui

Ваколатхона биноларининг дахлсизлиги. Ваколатхона биноларининг дахлсизлиги, аввало, ваколатхона жойлашган давлат маъмурлари бинога ваколатхона бошлиғининг розилигисиз кира олмасликларини билдиради. Ваколатхона жойлашган давлат ҳокимиятига биноларни ҳар қандай бостириб кириш ва зарар етказишлардан ҳимоя қилиш учун ҳамма зарур чораларни кўриш, ва­колатхона тинчлигини ҳар қандай бузиш ёки унинг олдини олишдан иборат махсус мажбурият юклатилган бўлади.
«Ваколатхона биноси» атамаси ваколатхона мақсадлари учун фойдаланаётган бино ёки унинг қисмини, шу жумладан, ваколатхона бошлиғи қароргоҳи ҳамда бу бино ёки унинг қисмига хизмат қилувчи ер майдонини билдиради. Бунда ер майдонлари кимнинг мулки эканлигининг аҳамияти йўқ.
Ваколатхона биноси, унинг жиҳозлари ва ундаги мол-мулк, шунингдек ваколатхонанинг ҳаракат воситалари тинтув, мусодара, ҳибсга олиш ва ижро ҳаракатлари иммунитетга эга бўлади. Бироқ ваколатхона биносининг дахлсизлиги ундан фойдаланаётган давлат маъмурлари томонидан таъқиб қилинаётган шахслар учун бошпана сифатида фойдаланиш ҳуқуқини бермайди. Реакцион давлатлар тажрибасида содир бўлган бу тоифадаги ҳодисалар халқаро ҳуқуқни бузишдан бошқа нарса эмас.
Давлат хазинасига бўлган иммунитети. Ваколатхона бинолари — ҳам шахсий, ҳам ижарага олинадиган бинолар хизмат кўрсатишнинг аниқ турлари учун тўловлардан ташқари ҳамма давлат, туман ва муниципал солиқлар, тўловлар ва божлардан озод қилинади.
Ваколатхона архивлари ва ҳужжатларинкнг дахлсизлиги. Архив ва ҳужжатлар қаерда жойлашганидан қатъий назар ҳамма вақт дахлсиздир.
Ваколатхонада алоқа воситалари эркинлиги. Вако­латхона ўз ҳукумати ва аккредитация қилган давлатнинг бошқа ваколатхоналари ҳамда консулликлари билан бирга улар қаерда жойлашган бўлишидан қатъий назар алоқа ўрнатиши маъқул кўрган бўлса, воситалардан, ҳатто дипломатик куръерлар, кодланган ёки шифрланган депешалардан фойдаланиши мумкин. Ваколатхонанинг барча расмий ёзишмалари дахлсиздир (одатдаги дипломатик курьерлардан ташқари 1961 йилги Вена Конвенцияси муваққат дипломатик курьерлар тайинлашни ҳам назарда тутади). Улар фақат дипломатик почтани манзилига етказиб бериш вақтигача иммунитетлардан фойдаланадилар.
Ўз давлати герби ва байроғидан фойдаланиш ҳуқуқи. Ваколатхона ва унинг бошлиғи аккредитация қилган давлат байроғи ва гербидан ваколатхона бинолари, шу жумладан ваколатхона бошлиғининг қароргоҳи ва унинг транспорт воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Ходимлар дахлсизлиги. Дипломатик ваколатхона бошлиғи ва дипломатик ходимлар шахси (бундан буён дипломатлар) дахлсиздир. Улар бирса бир усулда ҳибсга олишдан ёки тутиб туришдан ҳолидирлар. Ваколатхона жойлашган давлат уларга ҳурмат билан муносабатда бўлмоғи ва уларнинг шахсига, эркинлиги ва қадр-қимматига бирон-бир тарздаги дахлнинг олдини олиш учун керакли чоралар кўриши лозим.
Ваколатхона жойлашган давлат маъмурларининг ўзлари дипломатияга нисбатан ҳар қандай таҳқирлаш ёки куч ишлатишдан тийилибгина қолмай, унга нисбатан ҳар қандай бошқа шахслар томонидан ҳам беҳурмат қилиш ва куч ишлатишдан ҳимоя қилишга мажбурдирлар.
Дипломат шахсининг дахлсизлиги унинг ваколатхона жойлашган давлат ҳудудига кириб келиши билан бошланади ва у бу ҳудуддан чиқиб кетгунича амалда бўлади.
Тураржой дахлсизлиги. Дипломатик ваколатхона қароргоҳи (уй, ижарадаги, меҳмонхонадаги хона ва бошқалар), ваколатхона бинолари дипломатик дахлсизлик ва ҳимоядан тўлиқ фойдаланади. Шунингдек дипломатнинг ҳамма қоғоз ва ёзишмалари, мол-мулки, шунингдек ҳаракат воситаси ҳам дахлсизликдан фойдаланади. Ҳаракат воситаларининг дахлсизлиги уларни тўхтатиш, уларда тинтув ўтказиш тақиқланишини билдиради. Бироқ автомашина бошқариб бораётиб, кўча қоидасини бузган дипломат тўхтатилиши, унга қоидани бузганлиги кўрсатилиши мумкин.
Судлов ҳуқуқида иммунитет. Дипломатлар ваколат­хона жойлашган давлат жиноий судлов ҳуқуқидан, иммунитетдан, фойдаланадилар. Улар судлов ва тергов органлари дипломатларга нисбатан тергов бошлаш ҳақида талаб тушган тақдирда, бундай ишлар суд ҳукмига ҳавола этмаслигини эътироф этишлари керак.
Дипломатлар, шунингдек фуқаро судлов ҳуқуқидан иммунитетга эгадирлар. Бунда ваколатхона жойлашган мамлакатда бўлган хусусий мулкка нисбатан мулк даъволари; дипломатик вакил жисмоний шахс сифатида иш кўрганда мерос даъволари; дипломатик вакил ваколатхона жойлашган давлатда ўз расмий вазифасидан ташқари амалга оширган ҳар қандай касб ёки савдо-сотиқ фаолиятига тааллуқли даволар бундан ҳоли. Агар дипломатнинг ўзи ваколатхона жойлашган давлат судига даъво уйғотса, бу билан у иш бўйича судловдан ҳолилик ҳуқуқидан ўзи воз кечади. Бундан ташқари, у қўзғатган иш билан боғлиқ муқобил даволарга муносабатда судлов иммунитети унга нисбатан ўз кучини caқламайди. Дипломатлар гувоҳ сифатида маълумот беришга мажбур эмас. Улар маъмурий судлов ҳуқуққa нисбатан ҳам иммунитетдан фойдаланадилар. Бу улар жарима тўлаш ёки бошқа маъмурий жазоларга мустақилликдан ҳоли эканликларини билдиради.
Автомобил ходисалари чоғида дипломатга жарима солиш ва зарарни ундириш тўғрисида судда унга қарши иш қўзғатиш мумкин эмас, Бироқ шундай ҳолларда ташқи ишлар вазирлиги орқали унга эътироз билдириши мумкин. Ташқи ишлар вазирлигининг қарор бўлими бундай эътирозни, келтирган зарарни қоплаш учун чора куришни сўраб тегишли элчихонага жунатиши мумкин.
Давлат хазинасига бўлган иммунитет. Дипломатлар нисбий солидлар ва бошқа айрим тўловлардан ташқари барча шахсий ва мулкий, давлат, туман, муниципал солиқлар, тўловлар ва божлардан озод қилинади. Ваколатхона жойлашган давлат дилломатик вакил ва дипломатия ходимларининг характеридан қатъий назар барча меҳнат ва давлат мажбуриятларидан, ҳарбий мажбуриятлардан, реквизиция, контрибуция ва ҳарбий қўшинларидан озод қилиши керак

Download 59,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish