Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи Режа Ҳозирги замон дипломатик ва консуллик ҳуқуқининг умумий тавсифномаси


Дипломатик ходимларнинг имтиёзлари



Download 59,33 Kb.
bet8/13
Sana24.02.2022
Hajmi59,33 Kb.
#220541
TuriДиплом
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
diplomatik va konsullik uui

Дипломатик ходимларнинг имтиёзлари. Ваколатхона жойлашган давлат ўзи қабул қилган қонун ва қоидаларга биноан дипломатларга ваколатхона эҳтиёжлари, ўзлари, шунингдек оила аъзолари фойдаланиши учун зарур буюмларни бож солиғи, солиқлар ва тўловларсиз олиб киришга руҳсат этади. Бунда фақат сақлаш, ташиш ва шунга ўхшаш хизматлар учун тўловлар ундирилади. Агар дипломатнинг шахсий юки олиб чиқиб кетиш ёки олиб киришда қонунда тақиқланган буюмлар бор, деб ўйлашга жиддий асос бўлмаса, у кўздан кечиришдан халос қилинади.
Юқорида кўрсатилган имтиёзлар ва иммунитетлар, агар улар ваколатхона жойлашган давлат фуқаролари бўлмасалар, дипломатнинг оила аъзоларига ҳам берилади.
Дипломатик ваколатхона бошлиғи бундан ташқари яна бир қатор имтиёзлардан ҳам фойдаланади. Буларга ваколатхона биноси ва ўз қароргоҳида, шунингдек ҳаракат воситаларида ўз давлати байроғини кўтариш, ваколатхона биносида диний расм-русумларни адо этиш учун махсус бинога эга бўлиш ҳуқуқи, маросим характеридаги бир қатор одатлар киради.
Ҳозирги пайтда дипломатик имтиёзлар ва иммунитетларни энг жиддий ва тез-тез бузиш ҳодисалари, ай­рим давлатларда эса дипломатларни уғирлаб кетиш (одатда бу товон тўлашни талаб қилиш билан қўшилиб кетади) ва айрим, давлатлар дипломатларига нисбатан ирқий камситиш кўринишлари содир бўлмокда.
Ҳозиргача дипломатия ваколатхоналари бошлиқлари ва ваколатхоналарнинг дипломатик ходимлари, улар билан бирга яшаб турган оила аъзолари шахсий имтиёзлар ва иммунитетлардан тўла ҳажмда фойдаланиб келдилар. Халқаро ҳуқyқ маъмурий-техник хизмат кўрсатувчи ходимларга имтиёз ва иммунитет беришни юкламайди. Шунга қарамай, одатда улар ҳам у ёки бу ҳажмда имтиёз ва иммунитетдан фойдаланадилар.
1961 йилги Вена Конвенциясига биноан дипломатик ваколатхонанинг маъмурий-техник ходимлари, аъзолари ва уларнинг бирга яшаб турган оила аъзолари, агар улар ваколатхона жойлашган давлат фуқароси бўлма­салар ёки унда муқим яшаб турмасалар, шахсий дахлсизлик, уй-жой дахлсизлиги, жиноий судловдан иммунитет, солиқлар, тўловлар ва мажбуриятлар, шунингдек айрим бож имтиёзларидан фойдаланадилар. Мазкур ходимлар ёки уларнинг оила аъзолари хизмат вазифасини ўтаётган бўлсалар, фуқаролик ва маъмурий ҳуқуқий судловда ҳам иммунитетга эга бўлади.
Хизмат кўрсатиш ходимлари Вена Конвенциясига мувофиқ ўз вазифаларини ижро этиш чоғида содир бўлган хатти-ҳаракатларга нисбатан иммунитетдан фойдаланадилар, солиқ, тўлов ва ўзлари олаётган иш ҳақидан бож тўлашдан озод қилинадилар.
Ваколатхона ходимларининг уй хизматчилари, агар улар ваколатхона жойлашган давлат фуқаролари бўлмасалар ёки унда муқим яшамасалар, солиқ тўлаш ва ўз иш жойларида олаётган иш ҳақидан бож тўлашдан озод қилинади.
Имтиёз ва иммунитетдан фойдаланаётган шахслар ваколатхона жойлашган давлат қонун ва қоидалари билан ҳисоблашмасликлари мумкин, деган маънони билдирмайди. Вена Конвенциясида махсус кўрсатилишича, имтиёз иммунитетларга зиён етказилмаган ҳолда улардан фойдаланаётган ҳамма шахслар ваколатхона жойлашган давлат қонун ва қоидаларини ҳурматлашга мажбурдирлар. Улар, шунингдек бу давлатнинг ички ишларига ҳам аралашмасликлари лозим.
Ваколатхона жойлашган мамлакат қонун ва қоидаларини бузганлик учун дипломатик жавобгарликка тортиш мумкин бўлмаса ҳам у шу мамлакат ҳукумати томонидан персона-нон-грата деб эълон қилиниши ва мамлакатни тарк этишга мажбур қилиниши мумкин.
Вена Конвенциясига мувофиқ дипломатлар ваколатхона жойлашган давлатда шахсий бойлик орттириш мақсадида савдо-сотиқ фаолияти билан шуғулланишлари мумкин эмас.
Имтиёз ва иммунитетларга эга бўлган ҳар бир шахс ваколатхона жойлашган давлат ҳудудига кириб келган вақтдан бошлаб, бу ҳудуддан чиқиб кетгунга қадар ҳатто ваколатхона жойлашган давлат билан аккредитация давлати ўртасида қуролли можаро юз берган тақдирда ҳам ундан фойдаланади.
Ваколатхона ходими вазифасини бажараётган шахс томонидан хизмат устида содир қилинган ҳаракатларга нисбатан, агар бу шахс шу вазифаларни бажараётган тақдирда ҳам иммунитет сақланади. Бошқача қилиб айтганда, агар шу давлатда дипломатик имтиёзлар ва иммунитетдан фойдаланган шахс кейинчалик унинг ҳудудига шундай имтиёз ва иммунитетларга эга бўлмаган ҳолда қайтса, у вақтда бу шахс дипломатик ваколатхона ходими вазифасини бажариш чоғида содир қилган ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Бироқ шахс дипломатик ваколатхона ходими бўлиб турган пайтларда ўз хизмат вазифасидан ташқари ҳолатда содир қилган ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилиши мумкин.
Учинчи давлат ҳудудидан ўтиб бораётган дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари шу давлат ҳудудидан ўтишни таъминлаш учун талаб қилиниши мумкин бўлган дахлсизлик ва бошқа иммунитетлардан фойдаланадилар.
Учинчи давлатлар ўзларининг ҳудудларидан ваколатхонанинг маъмурий-техник ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг ҳамда уларнинг оила аъзоларининг ўтиб кетишларига монелик қилмасликлари керак.



Download 59,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish