Дипломатия университети «юнесконинг инсон ҳуқуқлари, тинчлик, демократия, бағрикенглик ва халқаро тушуниш»



Download 342,5 Kb.
bet1/20
Sana22.02.2022
Hajmi342,5 Kb.
#92532
TuriДиплом
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Аёллар хукуклари мавзуси буйича




ЫЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШ+И ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЖАЩОН И+ТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ УНИВЕРСИТЕТИ

«ЮНЕСКОнинг инсон ҳуқуқлари, тинчлик, демократия, бағрикенглик ва халқаро тушуниш» кафедраси




Аёллар ҳуқуқлари инсон ҳуқуқлари соҳасида муҳим йўналиш сифатида
мавзусида
МАЛАКАВИЙ БИТИРУВ ИШИ


Режа:
Кириш


I-Боб. Аёллар ҳуқуқларини халқаро ҳуқуқий ҳимоя қилиш
1.1. Аёллар ҳуқуқлари тушунчаси ва унинг шаклланиши

1.2. Хотин-қизлар аҳволига оид оид бутунжаҳон конференциялар
1.3. Аёллар ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқий нормалар
1.4. Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид халқаро механизмлар


II-Боб. Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари инсон ҳуқуқларига оид давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида
2.1. Аёллар ҳуқуқларига оид Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилик асослари
2.2. Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий механизмлари
2.3. Аёллар ҳуқуқларини таъминлаш муаммолари


Хулоса


Фойдаланилган адабиётлар
Кириш

Мавзунинг долзарблиги. Инсон ҳуқуқлари муаммоси бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятининг энг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Айниқса, терроризм, экстремизм хуружлари кучайган XXI асрда бундай ҳуқуқларни таъминлаш нафақат алоҳида давлатлар учун, балки кенг халқаро ҳамжамият учун биринчи даражали вазифаларга айланмоқда. Шу мақсадда халқаро ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда ва қабул қилинмоқда, давлатлар халқаро механизмларни яратмоқдалар. Чунки, бугунги кунда воқеа ва ҳодисалар давлатлар ва халқаро ташкилотларни бу муаммоларга янада жиддий ёндашиш лозимлигини кўрсатмоқда.


Инсон ҳуқуқларининг ажралмас қисми сифатида хотин-қизларнинг ҳуқуқларига риоя қилиниши соҳасидаги вазият ҳам жаҳон ҳамжамиятини қаттиқ ташвишга солмоқда. Аёлларнинг эркаклар билан тенглигига эришиш борасида эришилаётган ютуқларга қарамасдан баъзи жамиятлардаги аёллар учун ҳақиқий тенглик ҳали ҳам орзулигича қолиб кетмоқда Улар ҳуқуқларининг чекланиши ва хўрланишида намоён бўлаётган камситиш ҳоллари ана шундан далолат беради.
Хотин-қизлар ўз ҳуқуқларини камситилишига сиёсий ҳаётда ва ижтимоий турмуш фаолиятида дуч келади. Оилада қиз боланинг ўқиши,ўқув юрти ёки олий ўқув юрти ёки олий ўқув муассаси битириши ҳамда ижтимоий ҳаётда қатнашишини тақиқлаш, аёлнинг ҳомиладорлиги ёки кўп болалиги сабабли ишга қабул қилмаслик, аёл билан эркакнинг касбий қобилияти, билимдонлик даражалари баравар бўлгани ҳолда аёлни эмас, эркакни юқори хизмат поғонасига кўтариш, аёлни давлатнинг бошқарув ишларига яқинлаштирмаслик каби ҳолларнинг барчасида аёл кишининг инсоний ҳуқуқларига путур етказилган бўлади.
Ҳар қандай шаклда амалга ошириладиган камситилиш аёлни эркаклар эга бўлган имкониятлардан маҳрум қилиб, муқаррар равишда унинг амалдаги тенгсизлигига олиб боради. Аёлнинг инсоний қадр-қимматини поймол қилиш зўравонлик қилишнинг энг хавфли шакли ҳисобланади.
БМТ маълумотларига қараганда, дунёда миллионлаб аёллар жисмоний зўравонлик хавфи остида яшайдилар Хотин-қизлар шафқатсиз зўравонлик натижасида нафақат майиб бўладилар, балки ҳаттоки ҳаётдан кўз юмадилар. Хотин-қизларга қарши зўравонлик «ҳаддан ташқари четга оғиш» сифатида баҳоландики, у хотин-қизларнинг жисмоний, психологик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир кўрсатади.
Ҳолбуки, инсон ҳуқуқлари, у эркакми ёки аёлми, ўғил болами ёки қиз бола эканлигидан қатъи назар, ҳар бир шахс эга бўладиган ҳуқуқлардир. Давлатлар ўзларининг демократик тусда эканлиги ҳақидаги нуфузни сақлаб қолишини ҳохлар экан, уларга инсон ҳуқуқларини эътироф этиш ва риоя қилиш борасида қўйиладиган замонавий талабларни эътиборга олиш керак бўлади. Бу уларнинг ҳақиқийлигини синайдиган мезондир. Хотин-қизларга нисбатан намоён қилинадиган камситиш ва зўравонлик муаммоси ҳозирги вақтда ҳамжамиятнинг диққат-эътиборини жалб қилиб турган энг кескин ижтимоий муаммолардан биридир.
Ўзбекистонда хотин-қизларга бўлган муносабат, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Президент И.Каримов ўзининг турли чиқишларида бу масалага доимий равишда эътибор қаратиб келган. Хусусан, у ўзининг 1998 йил 5 декабрда Конституция кунига бағишлаб ўтказилган тантанали мажлисида қилган нутқида, 1999 йилни “Аёллар йили деб эълон қилар экан, шундай деган эди: “Инсоният тарихи гувоҳлик берадики, минг йиллар жараёнида ҳар жамиятнинг маданий ва маънавий ҳаёти уларнинг аёлларга бўлган муносабати билан белгиланган. Бизга бу қадрият янада қимматлидир, чунки биз аёлларга шарқона ҳурмат билан муносабатда бўламиз”.
Мамлакатнинг мавжуд қонунчилиги шахсни камситувчи қоидаларни инкор этади. Аксинча, барча қонунчилик ҳужжатлари Конституциядаги барча фуқароларнинг бир хил ҳуқуқ ва эркинликларни ўзида мужассам этиб, барчанинг жинси, ирқ, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, қонун олдида тенглиги тўғрисидаги қоидаларни ривожлантиради ва аниқлаштиради.
Бироқ юридик жиҳатдан камситишнинг йўқлиги хотин-қизларнинг амалда камситилиши ҳолларини истисно этмайди. Ҳаётда учрайдиган камситиш, уйдаги зўравонлик ҳоллари алоҳида шахс учун хам, умуман жамият учун ҳам салбий аҳамият касб этади, улар давлатнинг ҳуқуқ тартиботига путур етказади. Демак, ушбу муаммоларни ҳал этиш ва уларга барчанинг диққат эътиборини жалб қилиш ҳозирги ривожланаётган давлатимиз учун жуда муҳим аҳамиятга эгадир.
Юқорида муаммоларни ўрганиш ушбу тадқиқот ишининг асосий мақсади ҳисобланади. Шунингдек, ушбу ишда аёллар ҳуқуқларини инсон ҳуқуқларининг таркибий ҳамда алоҳида соҳаси сифатида ўрганиш ва бу соҳадаги муаммоларни ҳал этиш ечимларини топиш мақсад сифатида танлаб олинган. Тадқиқот иши аёллар ҳуқуқларини халқаро ва миллий ҳимоя қилишга оид масалаларни ўрганиш ва таҳлил этишни мақсад қилиб олган.
Ушбу тадқиқот иши кириш, 2 боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Биринчи боб 4 параграф, иккинчи боб эса 3 параграфдан иборат.


I-Боб. Аёллар ҳуқуқларини халқаро ҳуқуқий
ҳимоя қилиш




Download 342,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish