Диссертация "Химояга рухсат этилсин" "Бино ва иншоотлар" Магистратура бўлим бошлиғи кафедра мудири



Download 2,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/38
Sana09.07.2022
Hajmi2,07 Mb.
#759233
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38
Bog'liq
binolar energiya samaradorligini oshirishda ozbekiston iqlimining oziga xosligini xisobga olish

Тадқиқот гипотезаси
: Тадқиқот давомида, стационар шароитларда 
биноларни иншоотларнинг ўртача иссиқлик узатиш коэффициентини 
кўпайтириш, бирламчи энергия учун биноларнинг эхтиёжларини қондириш 
ва бинонинг ўзига хос энергия истеъмоли комплекс индикатори учун янги 
келишув тамойилини аниқлашга қаратилган бир қатор экспериментлар 
ўтказилади. Эксперимент натижалари Навоий шахрида кам қаватли уй-
жойларнинг энергия самарадорлигини ошириш учун зарур шарт-
шароитларни яратишга ёрдам беради. 
Тадқиқотда қўлланиладиган усуллар
. Диссертацияда муайян 
муаммоларни хал қилишда эксперт бахолари, тизимлар ва қиёсий 
тахлиллар, шунингдек кам қаватли уй-жойларнинг хорижий 
лойихаларининг самарадорлиги бахоланади. 
Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий ахамияти

Тадқиқотнинг назарий ва услубий асослари етакчи махаллий ва хорижий 
олимларнинг бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини ошириш 
назарияси ва амалиёти сохасидаги фундаментал ва амалий ривожланиши 
эди. 


10 
Тадқиқот натижаларининг амалий ахамияти бюджет муассасалари ва 
уй-жой мулкдорлари томонидан энергия тежаш асосида биноларнинг 
энергия самарадорлигини ошириш учун тавсия этилган дарслик ва ўқув 
қўлланмаларидан фойдаланиш имкониятини беради.
Диссертация ишининг таркибий тузилиши. 
Диссертация иши 
кириш, уч боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва 
иловалардан иборат. 


11 
I Боб. Бинолар энергия самарадорлигини оширишда 
Ўзбекистон иқлимининг ўзига хослигини хисобга олиш
1.1. Ўзбекистон иқлимининг тахлили 
Ўзбекистон иқлимоти хақида гап кетар экан, у, Марказий Осиёнинг 
шимолий ярим шар қисмида жойлашган. Ўзбекистон иқлимига унинг 
географик жойлашишидан ташқари , худудининг океан сатхидан 
баландлиги ва релъефининг шакли хам таъсир ўтказади. 
Республика худудида тоғлар тўртдан бир қисмни ташкил қилади, 
қолган худуди океан сатхидан 100-200 м баланддадир. Текислик жанубий-
шарққа ғарбдан томон адирларга, адир эса тоғларга уланиб кетади. 
Ўзбекистон Республикасининг худуди 447,4 минг км
2
дир ва 
чегаралари 5300 км дан зиёд бўлиб, асосан Амударё ва Сирдарё дарёлари 
оралиғида жойлашган. Республика худудининг 75 %ни текислик (чўл)лар
ташкил этади. Иқлими кескин континентал бўлган чўллар денгиз сатхидан 
300-400 м баландда жойлашган бўлиб, июл ойининг харорати 30-32 
о
С 
иссиқ, январники эса -2
о
-3 
о
С совуқ бўлади. Йиллик ёғин миқдори 100-300 
мм оралиғида. Адир минтақалар Республика худудининг денгиз сатхидан 
400-1200 метргача баланд бўлган қисмини ташкил этади. 
Чўл иқлимига қараганда адир иқлими мўтадилроқ. Ёғин бу ерларга 
чўлдагига нисбатан кўпроқ (300-450мм) ёғиб, ёз фасли одатда узоқ давом 
этади. 
Тоғли худудлар денгиз сатхидан 1000-2800 м баланд жойларга тўғри 
келади. Тоғларда ёз нисбатан қисқа ва салқин бўлиб, ёғин кўп ва қиш жуда 
узоқ давом этади. 
Ўзбекистон кескин континентал иқлим зонасида жойлашган. Бу ерда 
хаво хароратининг сезиларли даражада ўзгаришлари кузатилади. 
Ўзбекистон худудининг 37-45 градус шимолий кенгликда жойлашгани 
ўзига хос инсоляция холатини хосил қилади. Бу худуд учун хос томонлар: 
қуёш баландлиги юқори (ёз кунлари кун ўртасида 72 даражани ташкил 


12 
этади), булутли кунлар кам, атмосфера шаффофлиги юқори, қайтган-
сочилган қуёшнинг радиация миқдори жуда катта, тупроқ юзалари 
ёруғликни жуда яхши қайтаради. Ўз навбатида Марказий Осиёда 
атмосферада озон миқдори кам ва шу сабабли ултрабинафша нурлар 
миқдори баланд.
Ўзбекистон худудида иссиқлик радиацияси ёйилишининг бир қатор 
ўзига хос томонлари йўқ эмас. Қиш кунлари ойлик радиация миқдори 
жанубдан шимолга қараб аста секинлик билан камайиб боради. Ўртача 
миқдор шу шимолий кенгликда жойлашган бошқа мамлакатларга нисбатан 
сезиларли даражада кўпроқ. Ёз кунлари радиация миқдори кескинлик билан 
ошади. Горизонтал сиртга радиациядан келадиган иссиқлик миқдори 
шимолий худудларда жойлашган бошқа мамлакатларга нисбатан 2-3 
баробар катта. Ёз кунлари қуёшдан тушадиган юқори иссиқлик миқдори 
хаво харорати юқорилиги билан хам боғлиқ. Одатда хавонинг харорати ёз 
кунларида 40 градусдан ошади баьзи чўл зоналарида 50-55 градусгача етади. 
Яна шуни айтиб ўтиш лозимки ёз кунларида кун давомида юқори харорат 
доимийлиги сақланади. Қиш фаслида абсолют минимал харорат 
Сурхондарё вилоятида минус 15,5 градусдан Қорақалпоғистонда минус 40 
градусгача етади. Бундан ташқари Ўзбекистон худудининг шимол ва 
шимолий-ғарб йўналишларида очиқ худудда жойлашгани сабаб қиш 
кунлари шу йўналишлардан совуқ хаво массалари кириб келишига сабаб 
бўлади ва бунинг оқибатида қуруқ мўътадил хаво билан совуқ 
ёғингарчиликли хаво алмашиниб туриши кузатилади. Қиш кунлари 1-3 кун 
ичида хаво кескин ўзгариши кузатилиб туради ва бир кунлик харорат 
ўзгариши аниқ бир мезонга бўйсунмайди. Умумий табиий ёритилганлик 
Марказий Осиё худудида катта миқдорда, булутсиз очиқ хавода куннинг 
ўртасида горизонтал юза ёритилганлиги қишда 50 мингдан ёзда 100 минг 
лк. гача ўзгариши кузатилади. 
Ўзбекистон худуди иқлим кўрсаткичлари бўйича 5 та зонага 
ажратилган. Тоғ, намли дашт, дашт, тоғ яқин ва чўл зоналар.


13 

Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish