Диссертация илмий раҳбар: филология фанлари доктори, доцент. О. С. Ахмедов Тошкент 2020 мундарижа


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 325,49 Kb.
bet8/54
Sana23.02.2022
Hajmi325,49 Kb.
#148998
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   54
Bog'liq
2 5474242037035304901

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари жами 14 та илмий-амалий анжуманда, жумладан, 6 та халқаро ва 8 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 14 та илмий иш чоп этилган, шулардан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 9 та илмий мақола, жумладан, 3 таси республика ва 2 таси хорижий журналларда эълон қилинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган. Диссертациянингумумий ҳажми 148 саҳифадан иборат.
I БОБ. БАНК ТЕРМИНОЛОГИЯСИ ТАДҚИҚИНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
1.1-§. Терминология мустақил фан сифатида
Биламизки, терминология фани турли фанларнинг ривожланиши натижасида пайдо бўлган. Ҳозирги кунда ҳар бирфан аспектида ўзига хос терминология мавжуд. “Терминология” сўзи асосан икки маънода қўлланилади:
- 1. “Терминология” – муайян соҳаларда махсус маънони ифодаловчи сўз ва сўз бирикмаларининг мажмуи;
- 2. “Терминология” – терминларнинг грамматик сатҳдаги ўрни ва тилда амал қилиши билан боғлиқ бўлган муайян қонуниятларни ўрганиш билан шуғулланувчи лингвистиканинг алоҳида аспекти4.
Бир қатор тилшунос-олимлар терминология мазмун - моҳиятини, унинг лексик-семантик, функционал-структуравий жиҳатларини атрофлича тадқиқ қилган. XIX асргача улар умумий терминология масалаларига қизиққан бўлсалар, XX асрдан бошлаб, ҳар бир фан соҳаси алоҳида терминологияси устида тадқиқотлар олиб боришган. Терминлар нафақат лексикани бойитади, улар коммуникация жараёнини тўғри ва равон йўналишда кечишини таъминлайди. Турли тилларда терминлардан самарали фойдаланилиш янги терминлар пайдо бўлишига ҳам сабаб бўлади. Терминлар коммуникациянинг керакли ва ноёб воситалар сифатида барпо этилган, уларнинг назарий асослари, моҳияти ва тилдаги функциялари тадқиқотларга кейинроқ тортилган. Терминология тилшунослик фанининг мустақил фанига айланиб улгурганидан сўнггина, унинг назарий томонлари таҳлил қилиниши бошланди. Бу аспектда кўплаб хорижий, рус ва ўзбек тилшунослари томонидан олиб борилган илмий изланишлар натижасида махсус терминологик мактаблар шакллантирилди.
Масалан, хорижий терминшунослар мактаби терминология фанининг учта йўналишини ажратиб кўрсатади:
- 1.Терминология – автоном фан ва фанлараро характерга эга бўлиб, илмий ва техник йўналишларни керакли лексик бирликлари билан таъминлайди;
- 2.Фалсафага таянган терминология кўпроқ тушунчалар тизимининг мантиқий таснифига асосланади;
- 3. Тилшунослик йўналишларига қаратилган тил тизимида махсус ва касбий лексикани бойитадиган терминология мавжуд.
Шундай қилиб, Д.С. Лотте ва Э.К. Дрезен ўз илмий ишларида “терминология фанини тадқиқ қилиш учун «инженерли» ёндашувдан фойдаланилишига тавсия қилган”5.
Ўзи терминлар пайдо бўлишига ва ривожланиб кетишига сабаб нима бўлган? деган савол туғилиши табиий. “Гап шундаки, бугунги кунда мамлакатимизда кечаётган ижтимоий-иқтисодий (рақамли иқтисодиёт), банк-молия, бухгалтерия-аудит тизимларидаги ислоҳотлар тилнинг лексик сатҳига кириб келаётган халқаро терминлар оқимини жадаллаштирмоқда6.”
Терминология фанининг улкан ривожи XIX асрда намоён бўлган. Бунга турли тилларда минг хил янги терминлар ва тушунчалар пайдо бўлиши сабаб бўлган. Ҳатто, бир хил тушунча ҳам ҳар хил терминлар орқали ифодаланган.
Д.С. Лотте ўз тадқиқотида “терминологияни терминлар тизими сифатида талқин қилган ва терминларни маълум ва аниқ тушунчаларни ифодалаш учун керакли восита деб атаган. Бу тилшунос-олим илк бор ҳар бир фан аспекти учун алоҳида терминлар тизимини яратиш кераклиги ҳақида фикр юритган7.”
С.А. Чаплыгин “терминологик лексикани8” тил тизимининг доимий равишда ривожланиб бораётган қисми сифатида қабул қилган. Унинг фикрича, тилда терминлар фаоллашуви лисоний қонунларига риоя қилиши зарур. Бу олим илмий-техник терминлар тизимини яратилишига қаратилган тамойиллар ва услублар мантиқ ва лингвистика услублари ёрдамида танланилиши кераклиги ҳақида фикр билдирган.
Н.З. Котелова, А.И. Моисеев, В.Н. Даниленко ўз илмий ишларида термин тушунчасига берилган тавсифлари ҳозир ҳам терминология соҳасида ишлатилади. XX асрнинг ўртасида термин тузилишининг хусусиятлари А.И.Санкин, М.Д. Бонелис, В.Н. Овчаренко ва бошқа терминшунос олимларнинг тадқиқотларида илмий таҳлилэтилган.
А.Т. Аксёнов, Л.А. Капанадзе, Е.Д. Коновалова, Е.И. Чупилина ўз илмий тадқиқотларида терминларнинг адабий тил лексикаси билан ўзаро боғлиқлигига оид муаммоларга кўпроқ аҳамият берганлар. Бу эса, ўз навбатида, терминлар тизимини мустақил фанга айланишига ва терминологияни такомиллаштирилишига замин яратган.
Терминшунос олимларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: назариётчилар ва амалиётчилар. Улар терминшунослик фаннинг объектини ва предметини аниқлаб беришга катта ҳисса қўшганлар. Назариячилар терминология соҳасининг назарий асосларини ўрганишга бир қатор илмий ишларни бағишланганлар. Амалиётчилар эса, терминларнинг лингвистик хусусиятларини ва терминологиянинг услубларини тадқиқ қилган. Иккала гуруҳга мансуб бўлган терминшунос олимлар терминология фанининг асосий муаммоларини белгилаб берганлар.
XX асрнинг ўзида бир қатор терминология фанига оид илмий анжуманлар ўтказилди, ўнтага яқин монография, 20дан ортиқ мақолалар тўплами тайёрланди ва мингдан ортиқ докторлик ва номзодлик диссертациялар ҳимоя қилинди. Бу ўз навбатида, терминология фанининг ривожига туртки берди. Бугунги кунда терминология фани доирасида яратилган терминологик ва энциклопедик луғатлар мавжуд, жумладан, политехник, илмий ва касбий терминлар луғатлари чоп этилган.
Интернет ривожланиб кетиши билан ҳар куни, ҳар дақиқа ва ҳар сония хорижий манбалардан кўплаб ахборотлар етказилмоқда. Чет давлатлардан қабул қилинаётган катта ҳажмдаги маълумотлар терминларнинг бир тилдан бошқа тилга ўгириш муаммосини ҳал этишни тақозо этади. олиб келди. Ушбу муаммо Б.Н. Никонова, Э.Ф. Скороходько, Л.И. Миловидова ва Т.М. Пьянкова каби терминшуносларнинг илмий тадқиқот ишларидаижобий ҳал этилади9.
XX асрнинг охиридан бошлаб, терминология фани ривожланишнинг янги босқичига ўтди. Бунга турли концепциялар ва ғояларнинг тўқнашуви сабаб бўлган. Шундай қилиб, терминшунослик фани икки марта инқирозга учради: биринчи марта XX асрнинг 60-чи йилларида лингвистика билан алоқадор бўлган ҳолда махсус инженерия терминлари пайдо бўлганда ва иккинчи марта XX асрнинг 90-чи йилларида дунёнинг кўплаб мамлакатлари жаҳон инқирозига дуч келган даврда юз берди. Жумладан, “Собиқ Иттифоқнинг тарқалиб кетиши натижасида ҳар бир янги мустақил мамлакат ўз терминологик тизимининг яратилишига эҳтиёж туғдирди10.”
Ҳозирги кунда терминология лингвистик йўналиши ёки бутунлай мустақил фан эканлиги тўғрисида терминшунослар ўртасида баҳслар, мунозаралар фаоллашиб бормоқда. “Бунга асос бор: биринчидан, бу фаннинг предметини терминлар ташкил этади, улар эса махсус мақсадда ишлатиладиган лексик бирликлар ҳисобланади. Иккинчидан, терминлар тизими муаммолари баъзан лингвистикадан узоқлашиб кетиб, махсус йўналиш доирасида ҳал қилинади, чунки муаммолар ҳам лисоний, ҳам нолисоний бўлиши мумкин11.”
Терминнинг моҳияти илк бор етук терминшунос олимлар Д.С. Лотте ва Э.К. Дрезен томонидан очиб берилган12. Жумладан, Г.О. Винокур, М.Н. Володин, А.А. Реформатский13, Е.К. Войшвилло, В.П. Даниленко, Ю.Н. Марчук, В.М. Лейчик, С.Д. Шелов, Л.В. Ивина ва бошқа терминшунос-назариячиларкўпроқ инжерия соҳасидаги терминларни соҳасидагитерминларга қаратишди. Улар терминни ҳар бир тилнинг сўзи ёки сўз бирикмаси сифатида қабул қилишган. «Термин» лексемаси лотинча «terminus» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «охири», «чек», «чегара», «тугаш» деган маъноларни билдиради»14. Терминшуносларнинг турли фикрлари айнан терминнинг мазмуни, шакли ва вазифаси тўғрисидаги фикрлари бир-биридан фарқланади.
Жумладан, Л.В. Ивина фикрича, «термин – фаннинг, махсус билимлар соҳасининг ва инсоннинг турли фаолиятининг асосий бирлигидир, унинг вазифаси объектлар ва жараёнларни ифодалаб бериш ҳамда атрофдаги дунёни билиш учун муҳим воситадир»15.
Қозоғистон олимлардан Т. Жанузаков ҳам уларни фикрларига қўшилиб, «терминни сўз ёки сўз бирикмаси эканлигини таъкидлаган. Унинг фикрича, термин фан ва техниканинг турли соҳаларида фойдаланиладиган тушунча16.»М.М. Нуртаева ҳам «терминни касбий фаолиятда ва махсус шароитда ишлатиладиган сўз ёки сўз бирикмаси эканлигини изоҳлаб берди17
В.В. Касьяновнинг фикрига кўра, «олимларнинг ишларидаги нуқтаи назарларнинг бирхиллиги ҳақидаги таъкидлар изоҳталаб; инглиз ва америкалик тилшуносларнинг назарий ва амалий материалларини чуқурроқ ўрганиш, таҳлил қилиш терминларнинг ўзига хослиги ҳамда уларнинг умумистеъмолдаги луғатдан фарқи юзасидан талқинларидаги назарий тафовутларни юзага чиқаради18
О.С. Аҳмедов ўз тадқиқотида «термин», «атама», «истилоҳ», «номенклатура» тушунчаларининг фарқини изоҳлаб берган: «Терминлар аслида лексик-семантик жиҳатдан умумадабий қолипга эга бўлиб, улар умумхалқ тилига муайян терминологик тизим орқали ўтади. Зеро, терминлар ва умумистеъмолдаги сўзлар бир-бирини тўлдирадиган лексик бирликлардир»19.
П. Нишоновнинг таъкидлашича, «термин – тузилишига кўра сўз ёки сўз бирикмаси бўлиб, семантикаси жиҳатидан махсус соҳа доираси билан чегараланган ва шу соҳага оид тушунчани ифодаловчи лексик бирликдир20.» «Термин ўз лингвистик табиатига кўра, адабий тил луғавий тизимининг ажралмас таркибий қисми бўлиб, бошқа тоифадаги сўзлардан илмий - техник ёхуд бошқа касбий тушунчаларни аниқ, ихчам ифодалаши ва ахборотга бойлиги билан ажралиб туради21
Олимлар шуни тан оладики, термин ҳар қандай лексик бирлигидек, фонетик, сўз ясовчи, морфологик, лексик, стилистик белгиларга эга. Барибир бу факт терминни қарама-қарши табиатини изоҳлаб бермайди. «Терминларнинг бир вариантлиги, синонимлар йўқлиги, контекстдан мустақил эканлиги терминларни бошқа лексик бирликлардан фарқ қилинишига асосий белгилари ҳисобланади. Бундан ташқари, улар аниқ шароитда, аниқ касбий фаолиятда ва аниқ соҳада ишлатиладихолос. Терминнинг бу белгиларини Д.С. Лотте ва унинг шогирдлари аниқлаб беришган22
“Термин” лексик бирликка бир вазифаси билан ўхшайди: у бирон тушунчани, объектни, воқеани ифодалаб беради. Терминнинг асосий белгиси эса,унинг терминологик моҳиятидир. Бу белги махсус тушунчани ёки объектни номланишида ўз аксини топади. Бундан ташқари, ҳар бир термин махсус соҳага тегишли бўлиб, аниқ билимлар ва фаолият соҳасига хизмат қилади.
С. Усмонов, М. Мирҳамидов, С.Ҳасановларнинг фикрича: « .... атама сўзининг маъноси термин сўзининг маъносига нисбатан кенг бўлиб, у барча нарсаларнинг номи сифатида тушунилади, термин эса муайян бир тор соҳада қўлланувчи расмийлашган сўздир. Шу маънода, “термин” тушунчаси «атама» тушунчасининг ичига кирувчи илмий-луғавий бирликдир»23.
Термин эса Ж.С. Бейсенова фикрича, «аниқ терминологиянинг рўйхатга олинган аъзоси ёки бирлиги24.»Бу олима «терминологияни ўрганиш жараёнида номланиши зарур бўлган объектларнинг хусусиятларини инобатга олиш ва термин моҳиятини очиб бериш учун барча услублардан фойдаланиш кераклигини айтиб ўтган25
«Махсус тушунча ифодаланган ҳолда, терминлар ўз мазмунига мантиқий тушунчаларнинг белгиларини ҳам қамраб олади. Мантиқий тушунчанинг мазкур белгилари терминнинг мазмуний шаклини юзага чиқаради. Шундай қилиб, термин “кўп қаватли” бирикма бўлиб, табиий ва мантиқий субстратга эга. Бундан чиқадики, терминнинг юқори ва паст қаватлари мавжуд, унинг марказини эса терминологик моҳият қамраб олади. Терминологик моҳият, ўз навбатида, махсус концептуал, функционал ва формал хусусиятлардан ташкил топади»26.
«Терминлар тил лексикасининг периферияси, яъни чеккасини ўзида намоён этади деган эскича қарашлар аллақачон инкор этилган. Терминлар табиий тил луғавий бирликларига хос барча белгиларга эга. Бироқ аниқ бир илм-фан соҳасига доир терминларнинг таркибини аниқлаш, уларни тартибга солиш, терминларни бирхиллаштириш ва янги илмий-техник соҳалар учун терминларни яратиш бўйича амалга ошириладиган ишлар лексикологиянинг муҳим йўналишларидан биридир»27.
Н.В. Сербиновская фикрича, «термин бошқа турдош (ўхшаш) ҳодисалар – номенлар, профессионализмлар, терминоидлар ва ҳаказолардан фарқланади» 28.
Юқорида келтирилган бир қатор терминологияга оид илмий ишларни таҳлил қилганимиздан сўнг, термин ҳақида ўз хулосавийфикримизни билдиришни лозим топдик: «термин сўзи мураккаб тузилишга эга бўлиб, махсус фан соҳасида, аниқ шароитда ва махсус мақсадда фойдаланиладиган махсус лексик бирлигидир. У, кўпинча, касбий коммуникация жараёнда юзага келади.
Турли фан соҳаларига оид бўлган терминлар терминология фани яратилишига асос бўлган. Ҳар қандай касбий фаолият терминологик аппаратга эга бўлади ва ўша аппарат мазкур соҳада махсус мулоқотни терминлар билан таъминлаб туради.
Бир томондан, терминология – илмий ёки илмий-техник соҳасига оид махсус лексик бирликларнинг тизимидир, бошқа томондан, терминология – терминлар мажмуи ҳисобланади. В.М. Лейчик фикрига кўра, «терминология парадигматик турдаги тил тизимидир; ундаги лексик бирликларида семантик нуқтаи назардан бирхиллик ва формал тузилиш бўйича ўхшаш томонлари мавжуд. Бу лексик бирликлар махсус мақсадда маълум бир билим соҳасида аниқ бир тушунча ёки объектни ифолалаш вазифасини бажаради»29.
В.Н. Шевчук фикрича,«“термин” - сўз бўлиб, ўрта асрларда “аниқлаш”, “ифодалаш” деган маъноларни ифодалаган; қадимги француз тилида мавжуд бўлган “terme” лексемаси “сўз” деган маънони англатади»30.
«Термин – бу муайян касбий профессионал фаолиятда қабул қилинган ва алоҳида соҳаларда, шарт-шароитларда ишлатиладиган махсус сўздир. Термин – бу профессионал билимларнинг муайян соҳаси тушунчалар тизимига кирувчи тушунча бўлиб, у сўз билан ифодаланади. Термин – махсус мақсадлар учун мўлжалланган тилнинг асосий тушунчавий элементидир. Ўз терминологик майдони ичида термин бир маънода қўлланилади. Турли майдонларнинг бир хил айтиладиган терминлар – омонимлардир. Ўзининг тўғри тушунилиши учун термин махсус дефиниция (аниқ илмий таъриф)ни талаб қилади»31.
Бизни фикримизча, жамиятда илмий-техник ривожланиш юз бериш билан турли соҳаларда кўплаб янги объектлар, жараёнлар ва ҳодисалар номланилиши учун янги терминлар яратиш зарурати пайдо бўлган. Шунинг учун, кейинги йилларда ҳар бир инсон фаолиятининг соҳасида минглаб янги махсус сўзлар, яъни терминлар шаклланилиб, махсус шароитда коммуникация жараёни кечишини таъминлаб туради. Шаклланган янги терминлар бошида неологизм сифатида тил лексикасига киради. Улардан тез-тез фойдаланиш ҳолати неологизациядан стандартизация ҳолатига олиб келади, яъни мазкур терминлар стандарт тилда жуда кўп ўринларда ишлатилади.
Шуни айтиш жоизки, мазкур ишда илмий таҳлилга тортилган банк-молия терминлар тизими ҳанузгача бутунлай ва оҳиргача шаклланмаган. Буни жамият ва банк-молия тизими ривожланиб кетиши, ҳар куни банк-молия соҳасида иш юритиш доирасида янги объектлар, жараёнлар ва имкониятлар пайдо бўлиши, шунингдек, уларни номланадиган терминлар яратилиши ва қўлланилиши билан изоҳлаб беришимиз мумкин. Бу тўхтовсиз амалга ошадиган жараёндир.
Бу борада А.А. Реформатский фикрига тўла қўшиламизки, «термин – бу сўз бўлиб, ўзининг алоҳида ва махсус белгилари билан чегараланади, фан, техника, иқтисодиёт, сиёсат ва дипломатия соҳаларида бир маъноли, аниқ сўздир. У экспрессивликдан ҳоли, муайян предмет ёхуд тушунчани ифода этувчи, ўзининг қатъий ва аниқ мазмуний чегарасига ҳамда изоҳига эга бўлади»32.
Маълумки, термин билан профессионализм ўртасидаги фарқ шундаки, термин бу муайян фан, саноат соҳаси, қишлоқ хўжалиги, техникадаги тамомила расмий бўлган, қонунлаштирилган бирор тушунчанинг ифодаси ва номидир. «Профессионализм эса бирор касб, мутахассислик, кўп ҳолларда илмий услубдаги тилда кенг тарқалган, аслини олганда, тушунчанинг қатъий, илмий тавсифига эга бўлмаган ярим расмий сўздир»33.
Шу боисдан ҳам, терминология – реалобъектни, реал дунёни ва ундаги предмет динамикасини намоён қиладиган тизимдир. «Терминлар мажмуи терминологиянинг когнитив модели ҳисобланади»34.
«Терминология – бошқа соҳаларда мавжуд элементлардан модификацияланган, ихтисослаштирилган муайян соҳаларда қўлланадиган ва шундай соҳаларда юзага келган луғавий элементларни – терминларни ўрганишга йўналтирилган фандир»35.
Терминлар тил тизимининг турли сатҳларида фаоллашади. Улар синхрония ва диахрония аспектларида тадқиқ қилинмоқда. Айниқса, терминлар синтагматика ва парадигматика аспектида катта қизиқиш уйғотади. Рус терминшунос олимларидан Т.А Канделаки, М.В. Володина, А.В. Суперанскаяларнинг тадқиқотларидан кўплаб терминология фанига оид муаммоларнинг ўз ечимини топганлиги муҳим аҳамият касб этади.
Терминология бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар нафақат терминлар табиатига ва моҳиятига бўлган қизиқиш юзасидан бажарилади – терминларни ўрганиш ҳар бир соҳанинг талаби ва зарурати. Терминология фанининг ривожланиши бутун жамият, бутун давлат ривожи билан чамбарчас боғлиқдир.
Шу мунособат билан баъзи олимлар ўз тадқиқотларидафеълни термин сифатида қабул қилишмоқда. Жумладан, М. Қосимова ёзишича: «Кейинги йилларда терминларни нафақат статистика, балки функционаллик доирасида ҳам ўрганилиши шуни аниқладики, феъллар ҳам терминлар жумласига киради»36. Олиманинг бу фикри мантиқан анча мунозарали кўринади.
XX асрнинг 70-йилларида В.П. Даниленко рус тилининг терминологик лексикасига бағишланган монографиясида терминшунослик масалаларини, хусусан, 40-70-йилларига оид қатор илмий ишларни таҳлил қилган ҳолдаВ.П. Даниленко «термин тушунчасининг 19та таърифини келтиради»37.
Терминологик тадқиқотлар жадаллашиб кетиши натижасида ҳар йили юзлаб халқаро илмий-амалий анжуманлар ўтказилмоқда. Ҳозирги кунда терминларни махсус луғатларда рўйхатга олиш бўйича терминография соҳаси юқори тезлик билан ривожланмоқда. Натижада, турли соҳага оид махсус терминлар луғатлари яратилмоқда.
Терминлар пайдо бўлишига бошқа муҳим сабаб ҳам бор – интернет ва коммуникация технологияларининг ривожланиши ва кенг қўлланилиши билан «хориждан кўплаб маълумотлар олинмоқда, улар эса махсус лексика ва терминларга бой. Уларни билмаслик, керакли ахборотни тушунмасликка олиб келади, бу эса, мутахассис учун ўз ишини самарали ва юқори даражада бажаришга ҳалақит беради. “Термин” билим ёки фаолиятнинг махсус соҳасига доир тушунчани ифодаловчи сўз ёхуд сўз бирикмасидир»38.
Терминология фаннинг муаммолари ечими масаласи нафақат терминшуносларни, балки давлатнинг таълим иқтисодиёт, тадбиркорлик, фан-техника, тиббиёт ва бошқа соҳаларнинг мутахассисларини ҳам қизиқтирди, албатта.



Download 325,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish