Диссертация ҳимояга рухсат этилди



Download 1,41 Mb.
bet6/20
Sana22.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#90548
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Ёшузоқов Шоҳбек

1-расм. Инновацияларнинг янгилиги бўйича туркумланиши.
Агар янгиликнинг унга ўхшаши (аналоги) бўлмаса, мутлақ янгилик деб аталади. Агар инновацион маҳсулот олдин бошқа корхоналарда қўлланилган, мазкур корхонада эса биринчи марта қўлланилаётган бўлса, нисбий янгилик ҳисобланади. Қисман янгилик – буюм (техника, технология)нинг қандайдир элементини ёки тармоғини янгилаш.
Баён қилинганлардан келиб чиққан ҳолда инновациянинг асосий мезонларини қуйидагича белгилаш мумкин:

  • илмий-техник жиҳатдан янгилиги;

  • инновациядан амалда, масалан, саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқн сақлаш, таълим ёки фаолиятнинг бошқа соҳаларида фойдаланиш;

  • янгиликни бозорда қўллаш, яъни харидор ёки буюртмачилар талабини қондириш.

Шундай қилиб, янги ғоя қанчалик батафсил баён қилинмасин, чизмалар, расмлар ёки бошқа кўргазмалар шаклида тақдим этилмасин, бу ҳали инновация дегани эмас. Инновация бўлиши учун ғоя ҳаётий эҳтиёжни қондирадиган маҳсулот, хизмат ёки жараёнларда мужассамлашган бўлиши лозим. Фақат янги маҳсулот ёки жараёнларда амалга ошириладиган янги ғояларгина инновация бўла олади. Бошқача айтганда, инновацияларнинг муҳим хусусиятлари, мезонлари ғоянинг янгилиги ва амалга ошиши, амалий фаолиятга, янги маҳсулот ёки жараёнларга сафарбар қилиниши, бозорда ўз ўрнини топишидан иборат.
Инновацияларни таснифлаштириш
Инновацион иқтисодиётга ўтиш даврида саноат корхоналарининг ривожланиш стратегияларини белгилаш муҳим ўрин эгаллайди. Ривожланиш
стратегияларининг самарадорлиги кўп ҳолатда инновация турларининг хусусиятларига қараб гуруҳлаштиришни талаб қилади, чунки ижодий фаолиятнинг маҳсули бўлмиш инновациялар моҳиятини фақат шундай ҳолатдагина оқилона ўрганиш мумкин.
Биринчи навбатда, янгиликнинг жорий этилиши саноат тармоғида икки тоифага бўлинади: моддий (моддий объект тариқасида, масалан, маҳсулот ва технология) ва номоддий (моддий шаклга эга бўлмаган, масалан, хуқуқий) объектларга тақсимланади.
Функционал фойдаланиш нуқтаи назаридан янгиликни жорий этиш техник, иқтисодий, социал, ташкилий-бошқарув, таълим ва бошқа турларга гуруҳлаштирилади. Амалиётда техник янгилик жорий этилиши мисоли тариқасида ғилдиракнинг кашф этилиши бўлди. Бундай янгилик инсон ҳаётининг революцион ўзгаришга олиб келди.
Ушбу ўқув йилида кириш имтихонлари бир кун эмас, балки 15 кун ва 2 сменада амалга оширилиши ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш борасидаги қадамни таълим инновацияси тариқасида қабул қилиш мумкин.
Инновацияларнинг турли хил хусусиятлари бўйича амалга оширилган таснифлаштириш 1-расмда келтирилган. Инновацияларнинг турли хиллигининг хусусиятларини очиб бериш, айниқса, иқтисодиётимизнинг етакчи бўлган тармоғи – саноат учун муҳим ўрин эгаллайди.
Меҳнат тақсимоти принципи асосида ходимларнинг фаолияти ташкил этилишини ташкилий-бошқарув инновацияси тариқасида қабул қилиш мумкин. Бундай меҳнат тақсимоти унинг унумдорлигини бир неча бор ўсишини таъминлайди.
Ҳозирги кунда республикамиздаги банклар – Mobil banking, Cl;K, масофавий хизмат кўрсатиш ва пул жамғармалар хавфсизлигини таъминлаш борасида жуда кўп янгилик киритишмоқда. Бу молиявий инновация турларига киради.
1-расм. Инновацияларни таснифлаштириш.

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish