Диссертация иши мавзуси: "олий таълим тизимининг тарихий-энтопедагогик асослари"



Download 32,11 Kb.
bet1/6
Sana28.06.2022
Hajmi32,11 Kb.
#716378
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Асоснома


Диссертация иши мавзусини танлаш бўйича
АСОСНОМА
Тадқиқотчи ХХХХХХ ХХХХХХХХХХХ
Бажарилиши режалаштирилаётган диссертация иши мавзуси: “ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ТАРИХИЙ-ЭНТОПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ” (МИЛЛИЙ-ҲУДУДИЙ МАТЕРИАЛЛАР МИСОЛИДА)
13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи
Диссертация иши бажарилаётган фан тармоғи: Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи
Илмий раҳбар: п.ф.н. ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ
Диссертация иши бажариладиган ташкилотнинг тўлиқ номи ва электрон манзили: ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ
элек.манзил: ХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХХ
1.Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Дунё мамлакатларида таълим соҳасини янада такомиллаштириш йўлида олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари келажак тараққиёти ривожланишининг муҳим омили ёшларнинг баркамол шахс бўлиб шаклланишларида тарихий-этнопедагогик маънавий-маърифий илмий меросидан фойдаланиш такомиллаштиришдан иборатдир.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларнинг мувафақияти дастлаб, таълим-тарбия мазмунини ўзгартириш, уни давр талабалари асосида янгилаш ҳамда таълим олувчиларнинг маънавияти ва интеллектуал салоҳияти даражасининг юксалиши билан боғлиқдир. Мазкур вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947 сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармонининг 4-бўлимида юқори малакали кадрларни тайёрлаш, илмий ва амалий ютуқларни амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш таълим соҳасидаги устувор йўналиш сифатида белгиланди.1
Шарқ халқлари илмий­ маънавий ва маърифий ривожланишида бениҳоят ҳисса қўшган мадрасаларда олиб борилган илмий тадқиқотлар ҳамда бутун дунёда кенг тарқалган ўқув дастурларининг тафсилий тузилмаларини ўрганиш, тарихларини ёритиш, уларни мустақил давлатимизда олиб борилаётган таълимий ислоҳотларга тадбиқ этиш давримизнинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказларида Ўрта Осиё халқларининг тарихий этнопедагогик асосларини миллий ҳудудий материаллар асосида уларнинг илмий мероси мазмунини ўрганиш (Cambridge University, USA), Ўрта Осиё мутафаккирларининг жаҳон илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссаси (Leland Stanford Junior University, USA), Ўрта Осиё мутафаккирлари асарларида шахс камолоти масалалари аль-Азхар (Қоҳира), Шарқ мутафаккирлари меросида одоб-ахлоқ масалалари Теҳрон университети (Данэшгоҳиэ Тэхрон), Ўрта Осиё мутафаккирлари асарларида халқларнинг келиб чиқиши ва этнопедагогик хусусиятлари “Шарқ қўлёзмалари институти” (Санкт Петербург, Россия), Ўрта Осиё мутафаккирларининг қарашлари (Universität Leipzig) борасида тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Мамлакатимиз ва дунёнинг нуфузли олий таълим муассасаларида ўзбек халқининг тарихий-маърифий, ижтимоий-маданий меросни қадрлаш, улуғ мутафаккирларнинг қарашлари, ғоялари, таълимотларини ўрганиш, илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилиш, уларнинг асарларидаги таълимий-ахлоқий, тарбиявий жиҳатларни замонавий педагогика ривожига оид тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Шу нуқтаи назардан “Олий таълим тизимининг тарихий-энтопедагогик асослари” (миллий-ҳудудий материаллар мисолида) мавзуси юзасидан илмий изланишлар олиб бориш давр талабидир.

Download 32,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish