Диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар ва Россия


-жадвал.  Туркияда расмий ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг жинси бўйича тақсимланиши, киши



Download 14,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/243
Sana25.03.2022
Hajmi14,49 Mb.
#510123
TuriДиссертация
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   243
Bog'liq
Иқтисодиёт- тахлил ва прогноз журнал 2 сон 2021 факат

2-жадвал
Туркияда расмий ишлаётган Ўзбекистон фуқароларининг жинси бўйича тақсимланиши, киши
2011
2012
2013
2014
2015
2016
2017
2018
2019
эркак
52
113
207
234
277
348
433
1005
1455
аёл
177
716
1501
1759
2042
2088
2032
2964
3025
Манба: Туркия Республикаси Оила, меҳнат ва ижтимоий хизматлар вазирлиги маълумотлари.
2-жадвалдан кўриш мумкинки, ўзбекистонлик 
меҳнат мигрантлари орасида ишлаш учун рухсат
-
нома олганларнинг аксарияти хотин-қизлардир.
Хусусан, 2019 йилда Туркияда расман меҳнат қи
-
лаётганларнинг қарийб 70 фоизи хотин-қизлар ҳис
-
сасига тўғри келади. Шунингдек, сўнгги йилларда
Ўзбекистондан индивудиал (якка тартибда) тарзда 
кетиб, мустақил равишда ишлайдиган мигрант хо
-
тин-қизларнинг сони кўпаймоқда. 
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Меҳнат мигрантлари орасидаги хотин-қиз
-
ларнинг иштироки бўйича етарлича хорижий 
адабиёт мавжуд бўлишига қарамай, Ўзбекистон 
мисолида илмий тадқиқотлар сони нисбатан паст 
эканлиги кузатилади. Мазкур мақола Туркиядаги 
ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари масаласи, ху
-
сусан ишлаш учун келган хотин-қизларни тадқиқ 
қилишга қаратилган. Таҳлил натижалари Ўзбе
-
кистондан Туркияга “миграциянинг феминиза
-
циялашуви”ни кўрсатади. Сўнгги ўн йилликда
мустақил равишда, Туркияга ишлаш учун кетган 
хотин-қизларнинг сони ортгани кузатилди. Тур
-
кия меҳнат бозори сегментацияси таҳлил қилин
-
ганда, мигрант хотин-қизлар меҳнатига бўлган 
талабнинг юқорилиги кузатилди. Адабиётлар
-
да айнан ўзбекистонлик мигрантларни қамраб 
олган тадқиқотлар кам эканлиги, кўпроқ МДҲ 
мамлакатларидан келган мигрант хотин-қизлар
-
нинг умумий масаласи ёритилгани кузатилди. Уй 
ишларида ишлайдиган мигрантларнинг норасмий 
ишлаши учун шароитнинг мавжудлиги расмий 
рақамларда кўрсатилмаган мигрантларга ишора 
этади. Норасмий ишлаганлиги сабабли, меҳнат 
мигрантларида Туркиядан депортация қилиниши 
билан боғлиқ қўрқув мавжуд. Мигрантлар иш бе
-
рувчи билан ҳуқуқий асосдаги келишувга эмас, 
ўзаро ишонч асосида уй ишлари ва қария/хаста
-
ларни парваришлагани кузатилади. Шунингдек, 
мигрант хотин-қизларнинг Туркиядаги лавозими 
ва Ўзбекистонда олган маълумоти орасида ному
-


193
№ 2 (13)
Апрель-июнь, 2021 йил
вофиқлик мавжуд. Шу каби муаммоларни ино
-
батга олган ҳолда, қуйидаги тавсиялар ишлаб 
чиқилди: 
• Ўзбекистондан Туркияга меҳнат миграция
-
си бўйича дала тадқиқотларини ташкил этиш ва 
миграция феминизациялашувининг мигрантнинг 
Ўзбекистонда қолган оила аъзолари, хусусан, фар
-
зандларига ижтимоий-иқтисодий таъсирини ўрга
-
ниш ва таҳлил қилиш лозим. 
• Меҳнат миграцияси билан боғлиқ қарорлар
-
нинг самарадорлигини ошириш мақсадида Тур
-
киядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари бўйича 
маълумотлар йиғиш ва уларни таҳлил қилиш тизи
-
мини йўлга қўйиш лозим.
• Миграция жараёнини тўғри ташкил этиш ва 
бошқариш, хусусан, мигрант қабул қилувчи мамла
-
катлардаги, шу жумладан, Туркияда ўзбекистонлик 
мигрант хотин-қизлар дуч келаётган муаммолари 
тизимли ўрганилиши лозим.
• Мигрант қабул қилувчи мамлакатларда хо
-
тин-қизларни хавфсиз ва манзилли иш билан таъ
-
минлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарур.
• Муаммога дуч келган хотин-қизларга психо
-
логик, моддий ва маънавий ёрдам беришни йўлга 
қўйиш ҳамда шу мақсадда консультация марказла
-
ри ташкил этиш лозим.
• Меҳнат мигрантларини хорижий мамлакат 
меҳнат қонунчилиги билан таништиришнинг содда 
ва оммабоп дастури ишлаб чиқилиши лозим. 
Шунингдек, Туркия қонунчилигида фақат Тур
-
кия фуқаролари фаолият юритиши мумкин бўлган 
касб-ҳунарлар рўйхати мавжуд. Истисно тариқа
-
сида, 2527-сонли қонун асосида хорижлик туркий 
халқларга бу фаолият турларида ишлаш ҳуқуқи 
берилган. Шуни инобатга олган ҳолда, мазкур 
ҳуқуқий ҳужжатни ўзбекистонликларга қўллаш 
амалиёти меҳнат мигрантларига адвокатлик, нота
-
риус ва бошқа қонунда назарда тутилган касбларда 
ишлаш имконини беради. Бу ўз навбатида, лавозим 
ва маълумот орасидаги номувофиқликнинг олдини 
олади, мигрантларнинг даромад даражасига сези
-
ларли таъсир кўрсатади. 

Download 14,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish