Диссертацияси илмий раҳбар: и ф. д., профессор О.Қ. Хатамов Тошкент 2020 йил мундарижа


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 1,29 Mb.
bet7/42
Sana21.02.2022
Hajmi1,29 Mb.
#58705
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   42
Bog'liq
DISERTATSIYA1202 Истеъмол савати (2)

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари жами 9 та, жумладан, 3 та халқаро ва 6 та республика илмий-амалий анжуманларда маъруза қилинган ва апробациядан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 16 та илмий иш, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси эътироф этган илмий журналларда: 1 та нуфузли хорижий журналда илмий мақола, маҳаллий журналларда 6 та илмий мақола, халқаро ва республика илмий-амалий анжуманларида 9 та маъруза тезислари чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертациянинг таркиби кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйҳати ҳамда иловалардан иборат бўлиб, умумий ҳажми 132 бетни ташкил этади.


1-БОБ. ИСТЕЪМОЛ САВАТИГА КИРУВЧИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ

§1.1. Истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришнинг назарий асослари


Жамиятни ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида, ҳудуднинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борган сари муҳим бўлиб, дунёда асосий муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Чунки, унинг ечими дунё миқёси ва ҳар бир мамлакатда барқарорлик ва фаровонлик муҳитини яратиш билан белгиланади.
Истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш, аҳоли фаровонлигининг турли қирраларини ўрганиш иқтисодиётда етарлича эътиборга эга бўлишига қарамасдан, ушбу муаммоларнинг ҳали ҳам мунозарали эканлиги айтилади.
"Истеъмол савати" категориясини муомалага киритишда, уни илмий нуқтаи назардан изоҳлашда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хизмати катта. Бу тушунча фанга биринчи бўлиб ХХ асрнинг 70-йилларда ФАО (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича халқаро ташкилоти) томонидан киритилган6. Унда келтирилишича истеъмол савати – инсоннинг йиллик истеъмолининг одатдаги даражаси ва тузилишини тавсифловчи товарлар тўпламидир. Ушбу концепциянинг энг тўлиқ формуласини озиқ-овқат масалалари бўйича жаҳон Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Рим декларацияси ҳужжатларида топиш мумкин.
Йигирманчи асрнинг 90-йилларда “озиқ-овқат хавфсизлиги” ва “истеъмол савати” атамаси ҳам расмий ҳужжатларда, ҳам илмий адабиётларда кенг қўлланила бошлади.
Шу боисдан ҳам мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Биз илғор хорижий тажриба асосида аҳолининг муносиб ҳаёт даражаси учун зарур бўлган даромадларни аниқлаш бўйича “истеъмол саватчаси” тушунчасини қонунчиликда мустаҳкамлаш ва уни амалда таъминлаш механизмларини яратишимиз лозим”7 дея таъкидлаб ўтгани ушбу масала эътиборга молик эканлигини кўрсатиб беради.
Эътироф этиш керакки, минтақалар кесимида аҳолини истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминганлик даражаларини ўрганиш, уларга таъсир қилувчи омилларни бартараф қилиш масалалари статистик жиҳатдан етарли даражада ўрганилмаган. Шу сабабли ҳам ҳудудларда истеъмол саватига кирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш жараёнида мавжуд бўлган назарий ва амалий муаммоларни ҳал этиш ва статистик жиҳатдан баҳолаш долзарб масалалардан ҳисобланади.
Республикада мустақиллик йилларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш жараёнларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш борасида кенг миқёсли ишлар амалга оширилди. Аграр сектор экспорт салоҳиятини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини яхшилаш, кўп тармоқли фермер хўжаликларни рағбатлантириш ва ривожлантириш тизимли соғломлаштиришни ташкил этишга йўналтирилган бир қатор давлат дастурлари ишлаб чиқилди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсат натижасида аҳолининг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлик даражаси сезиларли даражада ошди ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифати яхшиланди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ҳамда жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимиз иқтисодиётини модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида 2017 йил 7 февралда республика Президентининг ПФ-4947 сонли фармони қабул қилиниб, унда 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” ишлаб чиқилди8.
Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш жараёнларини янада яхшилаш, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва интенсив ривожлантириш юзасидан тўртинчи устувор вазифа – Миллий иқтисодиётни модернизациялаш асосида унинг рақобатдошлигини оширишнинг стратегик йўналишлари белгиланди. Унга кўра қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва интенсив ривожлантиришда қуйидаги устувор вазифалар белгиланади (1.1.1.-расм).

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish