Ўзбекистон Республикасида демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришга қаратилган изчил ислоҳотлар ўтказиб келинмоқда. Бу ислоҳотлар давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган. Хусусан, давлат қурилиши ва бошқаруви, халқ ҳокимиятчилигини таъминлаш, давлат ҳокимияти органлари фаолиятида демократик принципларни мустаҳкамлаш соҳасида муайян ютуқларни қўлга киритдик. Бироқ, ҳали олдимизда конституциявий тузумни янада мустаҳкамлаш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш, демократия ва ижтимоий адолатни ўрнатиш каби, шунингдек мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллигига асосланган сиёсий институтларни янада ривожлантириш орқали инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишдек улкан вазифалар турибди. - Ўзбекистон Республикасида демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришга қаратилган изчил ислоҳотлар ўтказиб келинмоқда. Бу ислоҳотлар давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган. Хусусан, давлат қурилиши ва бошқаруви, халқ ҳокимиятчилигини таъминлаш, давлат ҳокимияти органлари фаолиятида демократик принципларни мустаҳкамлаш соҳасида муайян ютуқларни қўлга киритдик. Бироқ, ҳали олдимизда конституциявий тузумни янада мустаҳкамлаш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш, демократия ва ижтимоий адолатни ўрнатиш каби, шунингдек мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллигига асосланган сиёсий институтларни янада ривожлантириш орқали инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишдек улкан вазифалар турибди.
- Биринчи Президентимиз И. А. Каримов бу борада қилинган ишларни сарҳисоб қилиб, “мaмлaкaтимизни 1991-2000 йиллaр дaвoмидa ислoҳ қилиш вa янгилaш бoрaсидa қўлгa киритилгaн нaтижaлaр миллий дaвлaтчиликни шaкллaнтириш вa рeспубликaмизни бaрқaрoр ривoжлaнтиришдa мустaҳкaм зaмин бўлди. Тaриxaн қисқa вaқт ичидa сoвeт дaвридaги эски маъмурий-буйруқбoзлик тизимигa бaрҳaм бeрилиб, миллий дaвлaтчиликни шaкллaнтиришнинг пуxтa ҳуқуқий aсoслaри ярaтилди, дaвлaт ҳoкимиятининг қoнун чиқaрувчи, ижрo этувчи вa суд ҳoкимияти тaрмoқлaри тaшкил этилгани, ижтимoий вa фуқaрoлик институтлaри фaoлияти йўлгa қўйилиб, иқтисoдиётни эркин бoзoр мунoсaбaтлaригa ўткaзиш жaрaёни aмaлгa oширилгани”ни алоҳида таъкидлади[7].
- Зотан, ўзининг ташкил этилиши, тузилиши жиҳатидан ва фаолиятида халқнинг иродасига таянган, барча умумэътироф этилган инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига таъминлашга интилган давлат деганда том маънодаги демократик давлат тушинилади. Бунда, демократик давлат фуқароларнинг эркинлиги ва ҳурфикрлилигига асосланган фуқаролик жамияти демократиясининг муҳим ажралмас қисмидир. Мазкур давлатнинг легитимлилиги асосини эса халқ суверенитети ташкил этади. Ўз навбатида, халқ суверенитетининг амалда намоён бўлишининг асосини сайловлар орқали ташкил этилган давлат ҳокимияти ифода этади.
- Ҳар қандай давлатнинг демократик давлат, деб эълон қилишнинг ўзи кифоя эмас, муҳими, унинг ташкил этилиши ва фаолиятини тегишли ҳуқуқий институтлар, ҳуқуқий кафолатлар билан таъминлашдан иборатдир. Бундай, конституциявий-ҳуқуқий институтларнинг негизини сайлов ҳуқуқи институти ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |