Эволюцияси Режа: Молиявий тизим ёрдамида ресурсларнинг вақт (замон) ва маконда айланиб юриши



Download 108,49 Kb.
bet3/8
Sana09.03.2022
Hajmi108,49 Kb.
#486671
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3-Молиявий тизим функциялари ва уларнинг

2-назорат учун савол

Молиявий тизим ёрдамида рискни кўчиришга мисол келтиринг.





3. Молиявий тизим ёрдамида ҳисоб-китоб-тўловларни амалга ошириш.


Молиявий тизим клиринг операцияларини амалга ошириш ҳамда товарлар, хизматлар ва активлар алмашинувини рағбатлантирувчи усуллар билан тўловларни амалга оширишга имкон (ёрдам) беради.


Молиявий тизимнинг энг муҳим функцияларидан бири одамлар ва фирмаларни товар ва хизматларни сотиб олиш жараёнида тўловларни амалга оширишнинг самарали усули билан таъминланишини ўз ичига олади. Фараз қилайлик, Сиз АҚШда яшайсиз. Дунё бўйлаб туристик саёҳатни режа-лаштиряпсиз ва бунда 5000 доллар барча туристик харажатларни қоплаш учун етарли бўлади, деб ҳисоблаяпсиз. Пулни ўзингиз билан қайси шаклда олишингиз лозим? Сиз бошқа мамлакатларда товарлар ва хизматларга тўловни қай тарзда амалга оширасиз?
Кўпгина хорижий меҳмонхоналар, ёшлар ётоқхоналари ва ресторанлар, лекин ҳаммаси ҳам эмас, тўлов воситаси сифатида АҚШ долларини қабул қиладилар. Бу ўринда, албатта, кредит карточкасидан фойдаланиш мумкин. Бироқ, жаҳондаги Сиз бориб кўргингиз келган айрим мамлакатларда уларни қабул қилишмайди. Сизга йўл чекларини сотиб олиш керакми? Агар керак бўлса, унда қайси валютада? Ушбу барча саволларга жавоб беришга уринган ҳолда, Сиз балки, барча мамлакатлардаги ҳамма сотувчилар бир хил тўлов воситаларидан фойдаланганларида жуда қулай бўлишини қайта-қайта ўйлашингиз (исташингиз), табиий.
Энди юқорида тасвирланган вазиятнинг ўрнига қуйидагиларни тасав-вур қилинг: Сиз ҳукумати ўзининг фуқароларига хорижий валюта операция-ларини чеклаб қўювчи давлатда яшовчи бой одамсиз ва Сиз ҳам дунё бўйлаб саёҳат қилишга қарор қилдингиз. Бунда Сиз ўз мамлакатингизда миллий валютадан фойдаланган ҳолда хоҳлаган нарсангизни сотиб оли-шингиз мумкин. Бироқ унинг ташқарисида уни (Сизнинг миллий валю-тангизни) тўлов воситаси сифатида ҳеч ким қабул қилмайди. Сизнинг давлатингиздаги хорижий валютанинг дефицитли эканлиги ҳукуматни ўзининг фуқароларига хорижий валютани сотиб олиш ёки хориждан қарз олишини таъқиқлаб қўйишига мажбур қилади. Бундай вазиятда Сиз нима қилган бўлардингиз?
Бундай вазиятда қўлланилиши лозим бўлган имкониятлардан бири, у қанчалик ноқулай бўлмасин, қуйидагича: ватанингизда қимматбаҳо ва ташишга қулай бўлган товарлар сотиб олинг. Уларни ўраб-чирмаб, ўзингиз билан олиб чиқиб кетинг ва хорижда овқат сотиб олиш ва яшаш учун ишлатишга ҳаракат қилинг. Бошқача қилиб айтганда, бартер, яъни пул маблағларидан фойдаланмаган ҳолда товар айирбошлашдан фойдаланинг. Бу ўринда дунёни кўриш учун бу энг қулай усул эмаслигини айтишнинг ҳожати ҳам йўқ. Зеро, Сиз ўзингиз билан катта багаж олиб юришга ҳамда бор вақтингиз ва кучингизни музей ва театрларни томоша қилишга эмас, балки меҳмонхона ёки тушлик учун тўлов сифатида Сиз томонингиздан тақдим этиладиган айрим қимматбаҳо нарсаларни қабул қилишга рози бўладиган ресторан ёки меҳмонхонани қидиришга сарфлашингиз аниқ.
Ушбу мисолдан кўриниб турибдики, молиявий тизимнинг муҳим функцияларидан бири уй хўжалиги ва фирмаларга у ёки бу товар ва хизматларни сотиб олишга ортиқча кўп вақт сарфлашга йўл қўймайдиган самарали тўлов тизими фаолиятини таъминлаш ҳисобланади. Тўлов воситаси бўлган олтинни қоғоз пулларга алмаштириш тўлов тизими самарадорлигини ошириш мисолларидан бири бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бизнинг даврда олтин тиббиётда ва заргарлик ишларида фойдаланиладиган дефицит ресурс бўлиб, қоғоз пуллар эса асосий тўлов воситаси ҳисобланади. Олтинга нисбатан қоғоз пулнинг ҳақиқийлигини текшириш осон (уларни сохта-лаштириш қийинроқ) ва улардан турмушда фойдаланиш, масалан, чўнтакда олиб юриш анча қулай. Бундан ташқари, пулни босмадан чиқариш (нашр этиш) – бу қазиб олиш, қайта эритиш ва олтин тангани зарб қилишдан анчагина арзон жараён. Тўловларни амалга оширишнинг альтернатив2 воситалари: чеклар, кредит ёки пластик карточкалари ва электрон тўлов тизимлари пайдо бўлиши натижасида ҳисоб-китобни амалга оширишнинг самарадорлиги янада ошди.



Download 108,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish