Ф. Жуманова, С. Авазова, Г. Жобборова, У. Хуснетдинов


Умумий ўрта таълимнинг малака талаблари



Download 12,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/417
Sana23.02.2022
Hajmi12,14 Mb.
#159194
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   417
Bog'liq
Жуманова Ф Авазова С ва бошқ Умумий педагогика асослари

Умумий ўрта таълимнинг малака талаблари умумтаълим фанлари 
бўйича таълим мазмунининг мажбурий минимуми ва якуний мақсадларига, 
ўқув юкламалари ҳажмига ҳамда таълим сифатига қўйиладиган талаблардан 
иборат бўлиб, у қуйидагилардан ташкил топади: 
билим — ўрганилган маълумотларни эслаб қолиш ва қайта тушунтириб 
бериш; 
кўникма — ўрганилган билимларни таниш вазиятларда қўллай олиш; 
малака — ўрганилган билим ва шаклланган кўникмаларни нотаниш 
вазиятларда қўллай олиш ва янги билимлар ҳосил қилиш; 
компетенция — мавжуд билим, кўникма ва малакаларни кундалик 
фаолиятда қўллай олиш қобилияти. 
Баҳолаш тизими — давлат таълим стандарти бўйича умумий ўрта таъ-
лимнинг малака талабларини ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши даража-
сини ҳамда умумий ўрта таълим муассасасининг фаолияти самарадорлигини 
аниқлайдиган мезонлар мажмуидан иборат. 
Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартини жорий 
этиш тартиби: 
Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимнинг давлат таълим 
стандартини жорий этиш, мувофиқлаштириш, унга методик раҳбарлик қилиш 
Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади. 
Давлат таълим стандартини жорий этиш, шу жумладан умумтаълим 
фанлари бўйича маърифат (таълим) мазмуни ва сифатига қўйиладиган мини-
мал талабларни, умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига қўйила-
диган малака талабларини тасдиқлаш асосида амалга оширилади. 
Давлат таълим стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш белги-
ланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
амалга оширилади. 
Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандарти талабларига 
риоя этилишини назорат қилиш. 
Давлат таълим стандарти талабларига риоя қилиш устидан назоратни 


180 
амалга оширишнинг мақсади — давлат таълим стандарти талабларини бажа- 
риш даражасини аниқлаш, зарур чора-тадбирларни амалга ошириш асосида 
маърифат (таълим, тарбия) сифатини таъминлашдан иборат. 
Давлат таълим стандарти талабларига риоя қилиш устидан назорат 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан қуйидаги кўри-
нишларда амалга оширилади: 
1) давлат таълим стандарти талаблари асосида барча умумий ўрта 
таълим муассасаларида ўқувчилар эгаллаши лозим бўлган малака талабларига 
баҳо бериш; 
2) таянч ўқув режа ва ўқув дастурлари бажарилишини таҳлил қилиш; 
3) умумий ўрта таълим муассасасида давлат таълим стандартлари та-
лаблари бажарилиши ва таълим сифатига таъсир этувчи омилларни, фойдала-
нилган педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларининг натижавий-
лигини таҳлил қилиш. 
Умумий ўрта таълим сифатини назорат қилишнинг турлари қуйидаги-
лардан иборат: 
1) ички назорат — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 
томонидан тасдиқланган тартиб асосида умумий ўрта таълим муассасасининг 
мониторинг гуруҳи томонидан амалга оширилади; 
2) ташқи назорат — таълим соҳасидаги ваколатли давлат органлари, 
ҳудудий халқ таълими бошқаруви органлари томонидан амалга оширилади
3) давлат-жамоатчилик назорати — қонун ҳужжатларида белгилан-
ган тартибда ҳудудий халқ таълими бошқаруви органлари ва нодавлат нотижо-
рат ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилади; 
4) миллий ва халқаро даражада баҳолаш — Ҳукуматнинг тегишли 
қарори ҳамда халқаро шартномалар асосида халқ таълими бошқаруви орган-
лари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида 
амалга оширилади. 
Умумий ўрта таълим муассасаси ўқувчиларининг билими сифатини 
назорат қилишнинг рейтинг тизими тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ 
таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марка-
зи томонидан тасдиқланади. 
Давлат таълим стандарти талабларининг бажарилмаганлиги учун жа-
вобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ умумий ўрта таълим муассасаси раҳ-
бариятига юкланади. 

Download 12,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   417




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish