Фалсафа турмуш тарзи ва дунѐни англаш усули” Фалсафа дунёни англаш усули сифатида



Download 83,82 Kb.
bet2/14
Sana17.07.2022
Hajmi83,82 Kb.
#816719
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
FALSAFAAAA30

Биринчидан, фалсафий тадқиқот оқилона билишнинг фанда олинган натижаларни текшириш (верификация қилиш) ёки рад этиш (фальсификация қилиш) имконияти йўқлиги туфайли лозим даражада самара бермаган ёки умуман ожиз бўлиб чиққан соҳасида амалга оширилади. Инсоният оқилона билишнинг бундан бошқа усулларига эга эмас.
Иккинчидан, фалсафий рефлексия муаммони кўриш уфқини кенгайтиради, уни тадқиқ этишга нисбатан янгича, ўзига хос ёндашувларни таклиф қилади, шу жумладан фанга бундай ёндашувларни илгари суришга кўмаклашади. Зеро, аниқ таърифлар ва ишончли далилларга таянадиган фан ўз фикрлари ва хулосаларида бундай эркинликларга йўл қўя олмайди. Ваҳоланки, фалсафий тафаккур мулоҳаза юритиш ва баҳолашларга нисбатан эркин ёндашувсиз ўзининг бетакрорлигини йўқотади.
Бутун дунёда аксарият файласуфларни биринчи навбатда айни шу масала қизиқтиради. Хусусан Суқрот, Сенека ва ўтмишнинг бошқа мутафаккирлари тажрибасига таянган ҳолда, ҳозирги вақтда ўқув жараёнида камдан-кам ҳолда ҳисобга олинадиган бир қарашда шак-шубҳасиз ва аниқ-равшан бўлиб туюлувчи фикрнинг моҳияти шундай: Фалсафа фактларни эслаб қолишни ўргатмаслиги, балки мулоҳаза юритиш ва саволларга жавоб бериш қобилиятини ривожлантириши лозим. Фалсафадан сабоқлар инсон ҳар бир масала юзасидан мутафаккирлар фикрига мурожаат этмасдан, ўзи мустақил ўйлашни ва ўз ақлига қулоқ солишни ўрганишини назарда тутмоғи даркор. Айни шу сабабли фалсафанинг вазифаси инсонга мулоқот қилишни ўргатиш, у ўз шахсиятининг аҳамиятини кўрсатишга эмас, балки ҳақиқатнинг тагига етишга ҳаракат қилишига эришишдан иборат. Бу, ўз навбатида, барча одамлар ўзига атрофдагилар қулоқ солишига лойиқ эканлигини назарда тутади.
Бу жуда топиб айтилган сўзлар фалсафани фан сифатида ўрганиш, уни билимлар, тайёр қоидалар ва таърифларнинг муайян йиғиндиси сифатида ўзлаштириш мумкин эмас, деган фикрни яна бир карра тасдиқлайди. Инсонга таълим беришда пайдейя йўлини танлаш – унга «нимани кўриш лозимлиги»ни эмас, балки «қаерга ва қандай қараш кераклиги»ни ўргатиш демакдир. Ўз-ўзидан равшанки, мазкур вазифани ижодий ёндашувсиз, ўқувчи ва ўқитувчининг қизиқувчанлиги ва интилувчанлигисиз ҳал қилиб бўлмайди. Бошқача айтганда, фалсафадан таълим бериш ва уни ўзлаштириш замирида ҳам, албатта ижод ётиши лозим.
Фалсафа” тушунчасининг асослари баён қилинган аксарият дарсликларда ушбу атама қадимги юнон тилидаги «философия» сўзидан олингани ва у «донишмандликни севиш» (phileo – севаман ва sophia – донолик) деган маънони англатиши таъкидланади. Диоген Лаэртский (эрамиз II асри охири - III аср бошлари) сўзларига қараганда, ўзини биринчи марта файласуф деб атаган киши – юнон мутафаккири ва олими Пифагордир. Файласуфларнинг қандай эканликларига таъриф бериб, у шундай деган: «Ҳаёт ўйинга ўхшайди: баъзилар унга мусобақалашгани келса, айримлар савдолашгани, энг бахтлилари эса томоша қилгани келадилар; ҳаётда ҳам худди шундай, баъзилар қуллар каби шуҳрат ва бойликка ўч бўлиб дунёга келади, ваҳоланки файласуфлар - фақат ҳақиқат учун келади»1. Фалсафа сўзини Пифагор милоддан аввалги VI асрда тайёр ҳолда (афсоналар, ривоятлар, анъаналар орқали) авлоддан авлодга ўтувчи билим ва инсон ўз ақлига таяниб, мушоҳада юритиш ва борлиқни танқидий тушуниш йўли билан олиши мумкин бўлган билимни фарқлаш мақсадида ишлатган.



Download 83,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish