Фалсафа турмуш тарзи ва дунѐни англаш усули” Фалсафа дунёни англаш усули сифатида


Дунёнинг илмий манзараси тузилиши. Тизимлилик дунёнинг илмий манзарасининг хусусиятларидан бири



Download 83,82 Kb.
bet9/14
Sana17.07.2022
Hajmi83,82 Kb.
#816719
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
FALSAFAAAA30

Дунёнинг илмий манзараси тузилиши. Тизимлилик дунёнинг илмий манзарасининг хусусиятларидан бири.
Дунёнинг илмий манзарасининг парадигмал хусусияти. Дунё илмий манзарасининг бирлаштирувчи норматив, психологик функциялари. Дунёнинг ҳозирги илмий манзараси эволюцияси. Дунёнинг классик илмий манзарасида ҳақиқий билимга эга бўлиш имтиёзи. Дунёнинг классик илмий манзарасида «онтос» масаласи. Дунёнинг ноклассик илмий манзарасида термодинамиканинг бошланғич назариялари. Дунёнинг ҳозирги замон постноклассик манзарасида ижтимоий тузилмаларни таҳлилдан ўтказиш очиқ чизиқсиз тизимларни тадқиқ қилиши. Постноклассик методологияда бифуркация, флуктуация, тартибсизлик, диссипация, ғалати аттракторлар, чизиқсизлик сингари тушунчалар. Синергетика –ўз-ўзини ташкил этиш назарияси. Хаоснинг энг оддий тури – «кичик ўлчамли хаос». Турбулент режимда вақт ва фазо кўрсаткичлари. Тартиб ва хаос тушунчаларини ижтимоийлаштириш оқибатлари. Оламнинг релятивистик концепцияси. Космология ривожланишининг ҳозирги босқичи релятивистик космологиянинг устуворлиги. Ҳозирги «кўп сонли дунёлар» концепциялари.
Билишнинг энг олий шакли фандир. Айрим фанларнинг вакиллари фанни таърифлар эканлар, уни муайян тадқиқотлар соҳаси билан боғлайдилар. Илмий билим бошқа билим турларидан ўзининг аниқлиги билан ажралиб туради. Илмий билим, маънавий ишлаб чиқаришнинг барча шакллари каби, пировардида инсон фаолиятини тартибга солиш учун зарур. Билишнинг ҳар хил турлари бу вазифани турлича бажаради ва мазкур фарқнинг таҳлили илмий билимнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашнинг биринчи ва муҳим шарти ҳисобланади. Фан амалий фаолият предметларининг (бошланғич ҳолатдаги объектнинг) тегишли маҳсулотларга (пировард ҳолатдаги объектга) айланиш жараёнини олдиндан кўра билишни ўз олдига пировард мақсад қилиб қўяди. Бу ўзгариш ҳар доим объектларнинг ўзгариш ва ривожланиш қонунлари билан белгиланади, фаолият шу қонунларга мувофиқ бўлган тақдирдагина муваффақиятли бўлиши мумкин. Шу сабабли фаннинг асосий вазифаси объектларнинг ўзгариш ва ривожланиш қонунларини аниқлашдан иборат. 34 Табиатнинг ўзгариш жараёнларига татбиқан бу вазифани табиий фанлар ва техника фанлари бажаради. Ижтимоий объектларнинг ўзгариш жараёнларини ижтимоий фанлар ўрганади. Ҳамонки фаолият жараёнида ҳар хил объектлар – табиат предметлари, инсон (ва унинг онги ҳолатлари), жамиятнинг кичик тизимлари, маданият ҳодисалари сифатида амал қилувчи белгилар кўринишидаги объектлар ва ҳоказолар ўзгариши мумкин экан, уларнинг ҳаммаси илмий тадқиқот предметлари бўлиши мумкин. Фаннинг фаолиятга жалб қилиниши мумкин бўлган объектларни ўрганиш ва уларни фаолият ва ривожланишнинг объектив қонунларига бўйсунувчи объектлар сифатида тадқиқ қилишга қараб мўлжал олиши илмий билимнинг биринчи энг муҳим хусусияти ҳисобланади. Илмий билим ўзининг айни шу хусусияти билан инсон билиш фалиятининг бошқа шаклларидан ажралиб туради. Масалан, борлиқни бадиий ўзлаштириш жараёнида инсон фаолиятига жалб қилинган объектлар субъектив омиллардан ажратилмайди, балки уларга ўзига хос тарзда боғланади. Объектив дунё предметларининг санъатдаги ҳар қандай инъикоси айни вақтда инсоннинг предметга муносабатини акс эттиради. Бадиий образ – бу объектнинг шундай бир инъикосики, унда инсон шахси, унинг қадриятларга муносабати акс этади, бу хоссалар акс эттирилаётган борлиқ тавсифидан ўрин олади. Бу муштаракликни истисно этиш – бадиий образни бузиш демакдир. Фанда эса, билим яратаётган шахс ҳаёт фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, унинг мушоҳадалари яратилаётган билим таркибига бевосита кирмайди (Ньютон қонунлари Ньютонга нима ёққани ва ёқмаганлиги ҳақида хулоса чиқариш имконини бермайди, ваҳоланки, масалан, Рембрандт мўйқаламига мансуб портретларда Рембрандт эссе, унинг дунёқараши ва ўзи тасвирлаётган ижтимоий ҳодисаларга шахсий муносабати ўз 35 ифодасини топади; буюк мусаввир томонидан яратилган портрет доим унинг автопортрети сифатида ҳам амал қилади). Илмий билим борлиқни моддий ва объектив ўрганишга қараб мўлжал олади. Бироқ бу олимнинг шахсий хусусиятлари, унинг қадриятларини белгилашда, илмий ижодида рол ўйнамайди ва унинг натижаларига таъсир кўрсатмайди, деган маънони англатмайди. Илмий билим нафақат ўрганилаётган объектнинг ўзига хос хусусиятлари, балки ижтимоий-маданий хусусиятга эга бўлган кўп сонли омиллар билан ҳам белгиланади. Илмий билимнинг тарихий ривожланиши маданиятнинг ўзгариши илмий билимни баён этиш андозалари, фанда борлиққа ёндашиш усуллари ва тафаккур услубларнинг ўзгаришга боғлиқ. Бу андозалар, усуллар ва услублар маданият контекстида, унинг ҳар хил ҳодисалари таъсирида шаклланади. Бу таъсирни илмий билимнинг ривожланиш жараёнига ҳар хил ижтимоий-маданий омилларнинг қўшилиши сифатида тавсифлаш мумкин. Бироқ ҳар қандай билиш жараёнида объектив ва субъектив нарсалар ва ҳодисаларнинг алоқаларини қайд этиш ҳамда фанни инсон маънавий фаолиятининг бошқа шаклларига боғлаб ўрганиш зарурлиги фан билан бу шакллар (кундалик билиш, бадиий тафаккур ва ш.к.) ўртасидаги фарқ масаласини кун тартибидан чиқармайди. Илмий билимнинг объективлиги ва моддийлиги бундай фарқнинг биринчи ва энг муҳим хусусияти ҳисобланади. Фан инсон фаолиятида фақат унинг моддий тузилишини фарқлайди ва ҳамма нарсани шу тузилиш нуқтаи назаридан кўриб чиқади. Қадимги афсонада подшо Мидас нимага қўл теккизмасин, ҳаммаси олтинга айланганидек, фан ҳам нимага мурожаат этмасин, ҳамма нарса унинг учун объектив қонунларга кўра яшайдиган, фаолият кўрсатадиган ва ривожланадиган предметдир. 36 Шу ерда дарҳол савол туғилади: хўш, бу ҳолда фаолият субъектининг мақсадлари, ҳолатлари, билимлари нима бўлади? Буларнинг барчаси фаолият субъектларининг унсурлари ҳисобланади, бироқ фан бу унсурларни ҳам ўрганишга қодир, чунки унинг учун амалда мавжуд ҳодисаларни тадқиқ қилишга ҳеч қандай тақиқ мавжуд эмас.
“Дунѐни эстетик идрок этишда бадиий асарларнинг аҳамияти” мавзусида

Эстетиканинг фалсафий моҳиятини яна унинг санъат асарига ёндошувида кўриш мумкин. Маълумки ҳар бир санъатшунослик илми ўз тадқиқот объектига уч томонлама- назарий, тарихий, танқидий жиҳатдан ёндошади. Масалан, адабиётшуносликни олайлик. Адабиёт назарияси фақат адабиётгагина хос бўлган бадиий қонуниятларни, бадиий қиёфа яратиш усули ва воситаларини ўрганади. Адабиёт тарихи муайян тарихий-бадиий жараёнлар орқали бадиий адабиётнинг ривожланиш қонуниятларини очиб беради. Адабий танқид эса адабий-бадиий ижоднинг замонавий жараёнларини тадқиқ этади ва ҳар бир янги асарни баҳолайди, асар ижодкорининг ижодий ривожланишини кузатиб боради. Мусиқада ҳам, тасвирий санъатда ҳам ва ҳ. к санъат турларида шундай. Эстетикада эса тадқиқот объектига ёндошув уч эмас, биргина–назарий жиҳатдан амалга оширилади: тарих ҳам, танқид ҳам назарияга бўйсундирилади. Тўғри, эстетика тарихи деган ибора ва шу номда курслар ўқитилади. Лекин бу ном, ибора–шартли тарзда қўлланилади. Ваҳолангки, у фаннинг тарихи эмас, балки тарихан даврларга бўлинган нафосат назарияларининг таҳлилидир.


Нафосат. Нафосат бир томонлама, реал воқеликни, иккинчи томондан илмий тушунчани англатади. У реал воқелик сифатида инсон ҳаётининг барча соҳаларини нурлантириб турувчи қамровли маънавий ҳодиса, тушунча сифатида эса эстетика фанига оид юзлаб, эҳтимол, минглаб атамаларни ўз ичига олган энг йирик истилоҳ, европача таърифда –метакатегория, эстетика фанининг тадқиқот объекти. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, нафосатнинг «ҳудуди» ниҳоятда кенг, у объектив воқелик сифатида нарса-ҳодисаларнинг эстетик хусусиятларини англатса, субъектив воқелик тарзида инсоннинг ана шу эстетик хусусиятларини англаш ва идрок этиш борасидаги ботиний фаолиятидир.
Бироқ, бу нафосатнинг бир томони, уни шартли равишда ташқи нафосат ёки объектдаги нафосат дейишимиз мумкин. Нафосатнинг иккинчи томони ҳам борки, ўзини ички нафосат ёки субъектдаги нафосат тарзида намоён қилади. Ана шу иккинчи жиҳат эстетик жараённи вужудга келтиришлик хусусиятига эга бўлган фалсафий ҳодиса-воқеликни эстетик англаш билан белгиланади.
Эстетик англаш инсон руҳиятида ўзига хос, чуқур ижобий руҳий ўзгаришларни вужудга келтирадиган эстетик ҳолат.

Download 83,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish