Фалсафий антропология (инсон ҳақидаги таълимот) Инсон фалсафий муаммо сифатида



Download 64,43 Kb.
bet11/15
Sana21.02.2022
Hajmi64,43 Kb.
#51849
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
falsafij antropologiya inson aidagi

Социологизаторлик концепциялари. Биологизаторлик ёндашувига зид ўлароқ, социологизаторлик ёндашуви инсон табиатини ижтимоий муносабатларда кўришга ҳаракат қиладилар. Бунда улар баъзан нафақат инсоннинг ижтимоий асосини унинг биологик асосига қарама-қарши қўядилар, балки сўнгги зикр этилган асосни ҳайвоний ва ҳаттоки тубан, шу боис жиддий эътиборга лойиқ эмас, деб ҳисоблайдилар. Асосий эътибор ижтимоий муносабатлар таҳлилига ва индивид, шахснинг шаклланишида жамият қандай рол ўйнашини аниқлашга қаратилади. Пировардида ижтимоий асос индивидуал асосга қараганда устунроқ аҳамият касб этади, уни ўзига бўйсундиради ва қамраб олади. Мазкур ёндашув тотал ижтимоий тизимларга ва уларни асослашга ҳаракат қилувчи фалсафий таълимотларга, хусусан, Платон фалсафаси айниқса хосдир. Умуман олганда, бу индивидуализм ва коллективизм муаммосидир.
Инсоннинг моҳияти. Инсоннинг моҳиятини тушунишга ҳаракат қилиш жараёнида у нафақат ташқи, балки ички, пинҳона хусусиятларга ҳам эга эканлигини, улар жамулжам ҳолда инсоннинг индивид, индивидуаллик, шахс каби тушунчаларда акс этадиган муайян образини шакллантиришини ҳам ҳисобга олиш лозим. Бошқача айтганда, инсоннинг моҳиятини унинг ички ва ташқи борлиғи бирлигида, унинг дунёга фаол муносабатида излаш керак.
Шундай қилиб, индивид муайян инсоннинг умумий образи сифатида амал қилса, индивидуаллик уни муайян ўзига хос хусусиятлар соҳиби сифатида тавсифласа, «шахс» тушунчасига янада торроқ маъно юкланади, чунки айни ҳолда инсон унинг барча ижтимоий сифатлари билан жамулжам ҳолда олинадики, бу фақат ижтимоий муносабатларнинг у ёки бу тизимини назарда тутган ҳолда шахс тўғрисида сўз юритиш имконини беради. Яъни кенг талқинга йўл қўядиган «индивид» ва «индивидуаллик» тушунчалари нафақат инсонга нисбатан, балки индивидуал хусусиятларга эга бўлган айрим тирик мавжудот, ҳайвонга нисбатан ҳам татбиқ этилиши мумкин. «Шахс» тушунчаси эса доим ижтимоий мавжудот сифатидаги инсон билангина боғлиқ бўлиб, фақат шу маънода, айрим инсонни унинг жамиятдаги ўрни, «ижтимоий қиёфаси» нуқтаи назаридан тавсифлайди.
Кези келганда яна шуни ҳам таъкидлаб ўтиш лозимки, ҳар қандай шахс замирида оқилона фаолият ётувчи онгли-ихтиёрий фаоллик тавсифланади. Шунингдек инсон янги моддий ва маънавий бойликлар яратиб, ўз ижодий имкониятларини изчил рўёбга чиқариш орқали шахс сифатида намоён бўлади.
Ҳозирги замон фанида шахснинг шаклланишига таъсир кўрсатувчи уч муҳим омил: ирсият, маданий муҳит ва яшаш шароити фарқланади. Бу омиллар ўзаро таъсирга киришиши натижасида инсон шахс сифатида ўзига хос хусусиятлар мажмуи: тегишли эҳтиёжлар, қизиқишлар, мижоз, қобилиятлар, мақсадлар, мўлжаллар, маънавият ва шу кабиларга эга бўлади. Инсоннинг мазкур бетакрор индивидуал хусусиятлари асосан у яшаётган муҳитдаги ижтимоий ва маданий шарт-шароитлар таъсирида шаклланадики, бу шахснинг шаклланиши ва камол топишида жамият жуда муҳим рол ўйнашини қайд этиш имконини беради. Айни вақтда шахс умумий эътироф этилган меъёрларга мувофиқ ёки уларга зид шаклланиши ва камол топиши мумкин. Бу маънода ижобий шахслар тўғрисида ҳам, салбий шахслар тўғрисида ҳам сўз юритиш мумкин.
Ҳозирги вақтда аксарият олимлар ва файласуфлар инсон эволюциясидаги ижобий жараёнларни ва ижтимоий ўзгаришлар имкониятларини ижтимоий муносабатларнинг инсонпарварлашуви, одамлар онгидан умуминсоний меъёрлар мустаҳкам ўрин олиши билан боғламоқдалар. Бунда инсон ўзининг бутун умри мобайнида, бир томондан, ўз олдига қўйган мақсадларига эришишга ҳаракат қилиб, бошқа томондан эса – ўзини қуршаган ижтимоий ва табиий муҳит таъсирини ҳис этиб, яхлит бир бутун ҳодиса сифатида, узлуксиз тадрижий ривожланишини эътиборга олиш лозим. Бошқача айтганда, ўзининг камол топиш жараёнида у доим ҳам субъект, ҳам объект ҳисобланадики, бу шахснинг ўз имкониятларини рўёбга чиқариши ва ҳаёт мазмунини излаши билан боғлиқ бўлган яна бир муҳим фалсафий муаммо юзага келишини белгилайди.

Download 64,43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish