Керамик буюмларни ишлаб чикаришнинг умумий тизими
Сопол буюмларни пишириш туннелли ёки айланма хумдонларда олиб борилади. Тунелли хумдон узун йўлаклардан иборат бўлиб, ички томони ўтга чидамли ашё билан қопланади. Сопол буюмлар вагонларда хумдон бўйлаб аста-секин ҳаракат қилиб қиздириш, пишириш, совутиш зоналаридан ўтади. Тайёр маҳсулот совутиш зонасидан кейин хумдондан вагончаларда чиқариб олинади.
Пишириш ҳарорати ашёнинг турига қараб ҳар хил бўлади. Ғишт ва бошқа деворбоп сопол ашёлар 950-10000С ҳароратда пиширилади. Пишириш ҳарорати ошиб кетса, буюмларнинг юзаси эрий бошлайди ва шакли ўзгаради. Пишириш ҳарорати етарли бўлмаса, буюмлар чала пишган бўлади, уларнинг мустаҳкамлиги, сувга, совуққа чидамлилиги камаяди. Пиширилгандан кейин сопол буюмларнинг хоссалари синаб кўрилади ва стандарт талабига мувофиқлиги аниқланади.
Тунелли ва айланма хумдонлар
Деворбоп сопол буюмлар бутун деворбоп ашёларнинг 50% дан кўпини ташкил қилади.
Деворбоп сопол буюмларга оддий сопол ғишт билан бир қаторда ичи ковакли ғишт, енгил, ғовак ғишт, ичи ковакли сопол тошлар ҳамда, ғиштдан тайёрланган тайёр деворбоп панеллар киради.
Ўртача зичлиги ва иссиқлик ўтказувчанлик хоссаларига кўра деворбоп сопол буюмлар 3 гуруҳга бўлинади:
Оддий пишиқ ғишт - (ρ > 1600 кг/м3)
Шарли самарадор - (ρ = 1400…1600 кг/м3)
Самарадор - (ρ < 1400 кг/м3)
Деворбоп сопол буюмлар ўзининг ғоваклиги билан характерланади. Уларнинг сув шимувчанлиги буюмларнинг тури ва маркасига қараб 6-8% дан кам бўлмаслиги керак. Сув шимувчанлиги бундан паст бўлган сопол ашёларнинг ғоваклиги етарли бўлмайди, иссиқ ўтказувчанлиги катта бўлади ва у қоришма билан яхши ёпишмайди.
Деворбоп сопол ашёларнинг совуққа чидамлилиги 15 даврдан (енгил ғовак ғишт учун 10 даврдан) кам бўлмаслиги керак.
Деворбоп сопол буюмлар
Ғишт тўғри бурчакли параллепипед шаклида бўлиб қирралари текис бўлиши керак. Ғиштнинг ўлчамлари 250х120х65 мм ёки 250х120х88 мм бўлади. Қалинлиги 88 мм ли ғишт модуль ғишт деб аталади. Унинг массаси 4 кг дан ошмаслиги керак, шунинг учун тешикли қилиб чиқарилади.
Деворбоп сопол буюмлар ўзининг ғоваклиги билан характерланади. Уларнинг сув шимувчанлиги буюмларнинг тури ва маркасига қараб 6-8% дан кам бўлмаслиги керак. Сув шимувчанлиги бундан паст бўлган сопол ашёларнинг ғоваклиги етарли бўлмайди, иссиқ ўтказувчанлиги катта бўлади ва у қоришма билан яхши ёпишмайди.
Деворбоп сопол ашёларнинг совуққа чидамлилиги 15 даврдан (енгил ғовак ғишт учун 10 даврдан) кам бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |