Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш соҳасидаги давлат сиёсати қандай шаклланади?


Аҳолини тайёрлаш қандай режалаштирилади?



Download 150,1 Kb.
bet22/60
Sana25.02.2022
Hajmi150,1 Kb.
#298540
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   60
Bog'liq
Имтихон саволлари 2021

Аҳолини тайёрлаш қандай режалаштирилади?

ИОда тайёрлашни режалаштириш қуйидагилар асосида амалга оширилади:



  • туман ФМ бошлиғининг буйруғи ва тегишли вазирликнинг ўтган йилги тайёргарлик натижалари ва янги ўқув йилидаги вазифалар асосида тегишли кўрсатмалари;

  • аҳолининг тегишли тоифалари учун ўқув дастурлари;

  • Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги марказлари(ҲФХЎМ)нинг жамлаш режасидан кўчирма;

  • ўтган ўқув йилида ФМ бўйича тайёрлаш натижалари.

Объект штаби ушбу ҳужжатлар асосида қуйидагиларни ишлаб чиқади:

  • Ўтган йилги ФМ бўйича ўқитиш натижалари ва янги ўқув йилидаги вазифалар тўғрисида объект ФМ бошлиғининг буйруғи (буйруққа ўқув машқлар мавзулари, ўқув гуруҳлари ва машғулот раҳбарлари рўйхати илова қилинади);

  • янги ўқув йилида объект раҳбарияти, тузилмалари, ишчилари ва хизматчиларини ФМ бўйича тайёрлаш режаси;

  • ҳар бир ўқув гуруҳининг дарс жадвали.

Бундан ташқари, эркин тарзда ўқув-моддий базадан фойдаланиш жадвали муассаса штаби бошлиғининг ойлик тадбирлар режасига киритилиши мумкин.
Барча режалаштириш ҳужжатлари бутун йил учун ишлаб чиқилади.
Объектда ФМ соҳасида тайёргарликни ҳисобга олиш учун қуйидагилар юритилади:

  • ўқув гуруҳлари учун дарсларни ҳисобга олиш журнали;

  • Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги марказларида раҳбар ходимларни тайёрлаш бўйича журнал

Ҳисобни юритиш учун жавобгарлик объект ФМ штаби раҳбари зиммасига юклатилади.
Ўқув дастурини ўзлаштириш даври (ўқув йили) тугагандан сўнг журнал объектнинг штабига сақлаш учун топширилади. Унинг сақланиш муддати кейинги ўқув йилигача. ҲФХ ўқув марказининг раҳбар ходимларини тайёрлаш журнали узоқ муддатли ҳужжат ҳисобланади (бир неча йил давомида).


  1. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун қандай чоралар кўриш лозим?




  • аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген) ҳаракат қилишга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;

  • имкон даражасида кўп аҳолини қамраб олиш;

  • кўнгилли қутқарувчилар гуруҳларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш;

  • сейсмик вазиятни баҳолаш ва зилзила пайтида ҳаракатларга ўргатиш кўникмаларини жорий этиш;

  • ўқув муассасалари ўқувчилари ва талабалари учун фавқулодда вазиятларда ҳаракатларга тайёргарликнинг яхлит тизимини ишлаб чиқиш;

  • ФМ ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг барча мавжуд шакллари, усуллари ва воситаларидан фойдаланиш:

  1. Оғзаки тарғибот.

  2. Оммавий ахборот воситалари (босма, телевизион, радио).

  3. ФМга оид китоблар, рисолалар нашр этиш.

  4. Фильмлар ва видеолар.

  5. Кўргазмали воситалар (плакатлар, стендлар, фотомонтажлар ва бошқалар).

  6. Корхоналарда, ўқув юртларида, маҳаллаларда машғулотлар ўтказиш.

  7. Аҳолини бошқа инновацион технологиялар, интеграция қилинган ва масофавий ўқитиш усуллари, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан, шунингдек мустақил ўрганиш орқали тайёрлаш.




  1. Download 150,1 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish