Фермер хўжаликларида сотилган маҳсулот ҳажмига асосий воситалар билан боғЛИҚ омиллар таҳлили



Download 31,67 Kb.
bet1/3
Sana25.02.2022
Hajmi31,67 Kb.
#278674
  1   2   3
Bog'liq
Жумаева Г.-мақола


УДК 658.511


ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИДА СОТИЛГАН МАҲСУЛОТ ҲАЖМИГА АСОСИЙ ВОСИТАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ОМИЛЛАР ТАҲЛИЛИ


Г.Ж.Жумаева – Қарши мухандислик- иқтисодиёт институти “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси доценти

Қишлоқ хўжалиги тармоғининг жадал ривожланиши мамлакатлар иқтисодий тараққиётини юксалтириш, аҳолини экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда алоҳида аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “...қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги илғор технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифамиздир”1.


Ушбу устувор вазифаларнинг ижросини таъминлашда тармоқда иқтисодий таҳлилдан илмий асосда фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

(Иқтибослик)


Бугунги короновирус пандемияси шароитида қишлоқ хўжалиги тармоғининг асосий субъектларидан бири бўлган фермер хўжаликларининг молиявий натижаларининг асосий бош кўрсаткичи бўлган сотилган маҳсулот ҳажмини таҳлил қилиш долзарб масала ҳисобланади. Чунки, қишлоқ хўжалигининг келажакдаги истиқболи фермер хўжаликларининг молиявий натижаларини яхшилаш ва уларнинг молиявий имкониятларининг оширилишига боғлиқ. Бундай муҳим кўрсаткичлар таҳлилини такомиллаштириш бугунги кунда иқтисодий ишларнинг устувор вазифаси бўлиб ҳисобланади.
Ҳозирги кунда фермер хўжаликлари нафақат қишлоқларда шаклланаётган мулкдорлар синфини ташкил этади, балки ўз ҳудудларида ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришнинг фаол иштирокчилари сифатида ҳам намоён бўлмоқда. Шу туфайли фермер хўжаликларида молиявий натижаларни чуқур таҳлил қилиш, уларнинг шаклланиши ва таркибий тузилишини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш объектив зарурият ҳисобланади. Маълумки, фермер хўжаликлари фаолиятида молиявий натижалар таркибининг асосини сотишдан кўрилган натижа ташкил этади. Шу нуқтаи назардан хам сотилган маҳсулот ҳажмига таъсир этувчи омиллар таҳлилида асосий воситалар билан боғлиқ кўрсаткичларни омилли тадқиқ этиш алоҳида аҳамиятга эга.
Чунки, мамлакат иқтисодиётини эркинлаштириш, модернизация қилиш ва изчил янгилаш жараёнида фермер хўжаликларининг фаолиятида молиявий натижаларнинг, айниқса сотилган маҳсулот ҳажмининг ижобий бўлишини таъминлаш айнан уларнинг асосий воситалар билан таъминланганлиги ва улардан фойдаланиш самарадорлигига боғлиқ. Шу сабабдан ҳам тармоқнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда сотилган маҳсулот ҳажмига асосий воситалар билан боғлиқ кўрсаткичларнинг таъсирини аниқлаш мақсадида уларни омилли таҳлил қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Зеро, агрокластерларнинг ташкил этилиши фермер хўжаликлари ер майдонларини оптималлаштириш, унда замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш имкониятларини ошишига хизмат қилаётганлиги мазкур таҳлилни амалга оширишда муайян услубий асосларни такомиллаштиришни тақазо этмоқда.
Таъкидлаш жоизки, сотилган маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига асосий воситалар билан боғлиқ омиллар таъсири таҳлилга оид иқтисодий адабиётларда2 етарлича ёритилган. Аммо бунда асосан ишлаб чиқариш тармоқлари ва уларнинг умумметодологик усуллари ёритилган. Биз мазкур мақолада ушбу таҳлил усулини фермер хўжаликлари мисолида кўриб чиқамиз, чунки таҳлил жараёнида ушбу хўжаликларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олмаслик мумкин эмас.
Таъкидлаш жоизки, сотилган маҳсулот ҳажми бошқа соҳаларда, асосан ишлаб чиқариш соҳасида ҳар чоракда ҳам алоҳида ҳисоблаб йил бўйича умумий хулоса чиқариш, йил давомида мавжуд имкониятларни босқичма-босқич аниқлаб кетиш мумкин. Фермер хўжаликларида ушбу кўрсаткичнинг ўзига хос хусусияти шундаки, буни ҳар бир чорак бўйича олиб бўлмайди, чунки етиштириладиган маҳсулотимиз мавсумий бўлганлиги туфайли, ушбу кўрсаткични фақат йил якуни бўйича олиш мумкин. Худди шундай ҳолатни асосий воситалар бўйича ҳам айтиш мумкин, чунки уларнинг айримларини мавсум давомида ижарага олиб ҳам ишлатиш мумкин. Бу унинг йиллик ҳисоботида ўз ифодасини топмаслиги тайин. Шу туфайли мазкур омилли таҳлилда шу жараёнларни инобатга олмаслик мумкин эмас.
Тадқиқотларимиз кўрсатадики, фермер хўжалигида қўшимча даромад келтирмайдиган ёки самарали фойдаланилмаётган асосий воситалар молиявий натижаларнинг ёмонлашишига, молиявий нобарқарорликнинг келиб чиқишига ва банкротлик аломатларининг юзага келишига сабаб бўлмоқда. Шунинг учун ҳам мазкур бугунги кунда сотилган маҳсулот ҳажмининг ошишига асосий воситалардан самарали фойдаланиш даражасининг таъсирини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун иқтисодий таҳлилда қўлланилиб келинаётган анъанавий формуладан3 фойдаланишни тавсия қиламиз:
(1)
Бунда: Q-сотилган маҳсулот ҳажми;
Av-асосий воситалар қиймати;
Avs- асосий воситалар самарадорлиги.
Биз таҳлил ўтказаётган фермер хўжалигида молиявий натижаларнинг асосий воситалар билан боғлиқ бўлган жиҳатларида омилли таҳлил ўтказиш учун аввало фермер хўжаликларида асосий воситаларнинг самарадорлик кўрсаткичини аниқлаб олиш мақсадга мувофиқдир. Хусусан, юқоридаги формуладан фойдаланиб асосий воситалар самарадорлигини ҳисоблаб топиш мумкин. бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланишни тавсия қиламиз:
(2)
Ушбу формулалар ёрдамида қуйидаги жадвални тузиш ва ҳисоблаш мумкин (1-жадвал).
Ғузор туманидаги “Отабек ” фермер хўжалигида сотилган маҳсулот ҳажмини асосий воситалар қиймати ва самарадорлиги билан боғлиқлигининг беш йиллик (2009-2013 йиллардаги) динамикаси таҳлили4


Download 31,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish