Физика фанидан замонавий дарсларни ташкил этишда фанлараро узвийлик ва узликсизликни тамийнлаш муаммо ва ечимлар



Download 198,57 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi198,57 Kb.
#228192
  1   2
Bog'liq
107-Article Text-348-1-10-20201016



ФИЗИКА ФАНИДАН ЗАМОНАВИЙ ДАРСЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА 
ФАНЛАРАРО УЗВИЙЛИК ВА УЗЛИКСИЗЛИКНИ ТАМИЙНЛАШ 
МУАММО ВА ЕЧИМЛАР 
 
Бибисара Атамуратовна Арзимбетова 
Қорақалпоғистон Республикаси ХТХҚТ ва УМОҲ Маркази
Аннотация: Мақолада физика дарсларни ўқитишда фанлараро узвийликни 
ва узликсизликни таъминлаш усуллари бўйича тавсиялар берилган. Ушбу 
тавсиялар физика фани ўқитувчиларининг малакасини ва маҳоратини 
оширишга қаратилган. 
Калит сўзлар: Таълим сифатини баҳолаш, ҳамкорлик, фанлараро 
узвийлик, физикавий ҳодиса 
ENSURING THE INTEGRATION OF MODERN PHYSICS LESSONS: 
PROBLEMS AND SOLUTIONS 
 
Bibisara Atamuratovna Arzymbetova 
The regional centre of retraining and qualification upgrading of public education 
staff of the Republic of Karakalpakstan 
 
Abstract: This article research understanding of consistently and constant using 
of connection between subjects in the lessons of physics 
Keywords: Evaluation of the quality of education, cooperation, interdisciplinary 
integration, physical phenomena 
Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш, 
мавжуд тизимни қиёсий ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, тегишли йўналишдаги 
халқаро ва хорижий ташкилотлар, агентликлар, илмий-тадқиқот муассасалари 
билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро 
лойиҳаларни амалга ошириш, замон талабларига жавоб берадиган муносиб 
миллий баҳолаш тизимини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эгадир. Ўз 
навбатида, Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга 
ошириш миллий марказига таълим тизимида ўқиш, математика ва табиий 
фанлардан саводхонлик даражасини ривожлантиришнинг инновацион 
методларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга йўналтирилган илмий изланишлар 
олиб бориш, таълим сифатини баҳолаш соҳасида халқаро алоқаларни ўрнатиш, 
халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ва бошқа вазифалар 
юклатилди. Таълимда интеграция бу бугунги кундаги инсон фаолиятининг 
"Science and Education" Scientific Journal
August 2020 / Volume 1 Issue 5
www.openscience.uz
185


барча саҳаларини тавсифлайдиган тенденциялар аксидир. Интеграциялашган 
дарс натийжалари тингловчиларнинг ижодий фикрлашлари ривожланишида 
намоён бўлади. Ўқув фаолиятини тизимлаштиришга, жадаллаштиришга, 
шунингдек, ахборот маданияти илмини эгаллашга ёрдам беради. Фанлар 
интеграциясининг вазифаси фақатгина бир нечта ўқув предметларининг бир-
бирига тааллуқли соҳаларини кўрсатиш эмас, уларнинг боғлиқлиги орқали 
тингловчиларга атрофимиздаги дунёнинг яхлитлиги ҳақида тасаввур беришдир. 
Интеграция структурасининг муаммоли интеграция-битта муаммони ҳар хил 
ўқув предметларининг восита ва услублари ёрдамида битта концепция кўриб 
чиқилади. Интеграциянинг диалектик даражаси илмнинг турли соҳаларидан 
олинган тушунча ва тамойиллардан фойдаланиши такозо қилади ва дунёни 
яхлит тасаввур этиш имконини беради [1]. Интеграциялашган дарсни 
режалаштираётган ўқитувчининг вазифаси тингловчиларни эркин фикрлашига, 
умумлаштирилган хулосаларни аниқ ҳодисалар билан солиштиришга ўргатиш. 
Бунинг учун тингловчилар воқеа-ҳодисаларга бошқа кўз билан, бир неча 
томондан янгича қарашлари керак. Шу боис ёшлар да креативлик хислатларини 
барқарорлаштириш ва ривожлантириш ҳар қандай даврнинг долзарб 
муамммоси бӯла олади [2]. Физика бу-табиятнинг оддий шу билан бирга 
мураккаб умумий қонуниятларини ўрганувчи фан бўлгани учун амалий ва 
табиий йўналишдаги фанлар билан узвий боғланган. Шунга кўра, айрим 
мавзулар, кимё, биология, география ва бошқа фанларда ҳам ўкитилади, 
такроран ўрганилади. Сифатли таълимни амалга оширишда фанлараро 
алоқадорликни амалга ошириш асосий принциплардан бири бўлиб, уни амалга 
ошириш асосий муаммолардан саналади. Бу муаммони хал қилиш жоиз деб 
хисоблаймиз:
1. Ўкувчиларга физикада ўрганаётган билимлари билан бошқа фанларда 
олган билимлари орасида узвий боғланиш мавжудлигини англатиб, оламнинг 
яхлит манзараси тўғрисида билим куникмалар ҳосил килиш.
2. Физика фанида фанлараро боғланишни амалга оширган ҳолда 
машғулотлар ташкил этишни кандай тартибда қачон ва қандай усулларда 
амалга оширгани маъқул?
3. Машғулотларни фанлараро боғланишда ўтишнинг илмий ва методик 
таъминот асосларини яратиш буни амалга оширишда фанлараро боғланишда 
ўқувчига нима беради? -илмий дунёқарашларни шакллантиришга асос бўлади, 
табиятни тўғри ва тўла англашга ўргатади; -билим олишга бўлган 
қизиқишларни оширади; -ўқувчиларни фойдали мехнатга, ҳаётга тайёрлайди, 
мантиқий фикрлашни ўргатади; -оламнинг табиий-илмий манзарасини яхлит 
тасаввур қилиш асосларини шакллантиради; -илмий-техника ривожланиши 
"Science and Education" Scientific Journal
August 2020 / Volume 1 Issue 5
www.openscience.uz
186


мақсадида амалий фаолиятда физика қонунларининг қулланилиши билан 
таништиради. 
Интеграцияни қуйидаги шаклларда амалга ошириш мумкин. 
1. Айнан бир хил объектни турли фанлар тамонидан ўрганилишини 
хисобга олиб, ўзаро боғлаш. 
2. Билимларни эгаллашда бошқа фанлардаги тушунчалардан, ўргатиш 
усулларидан, билимлардан фойдаланиш. 
3. Дарс жараёнида қизиқишларни ошириш, диққатни жамлаш, тасаввур 
қилишни осонлаштириш мақсадида бошқа фанлардаги билимлардан 
фойдаланиш мумкин. Физика фанида интеграцияни турли хил шаклларда 
амалга ошириш мумкин. Физикавий ходисаларнинг биологик, кимёвий ва 
бошқа ходисалар билан боғланишини кўрсатиш; -Физикавий ҳодисаларнинг 
бошқа фанларда қўлланилиши хакида маълумотлар бериш; -Физикадан 
машғулотларда ўқувчиларнинг бошка фанларда ўрганган билим ва 
куникмаларидан фойдаланиш; 
Физика фанини қайси фанлар билан боғлиқликда ўтиш мумкин? 
Математика, кимё, биология, астрономия, география, табиятшунослик фанлари 
физик билимларни илмий жихатдан чуқуррок ўрганишга ёрдам беради. 
Адабиёт, тарих, мусика, тасвирий санъат каби фанлар билимларни ўргатишда 
қизиқишни ошириш, тасаввур қилишни осонлаштириш воситаси булиб хизмат 
қилади. Интеграция натийжасида қуйидагиларга эришиш мумкин. Билимлар 
тизимлаштирилади. -кўникма-умумлашади, билим қомплекс татбиқ этишга 
мослаштирилади, уларнинг синтези, ғоя ва услублари бир фандан иккинчисига 
олиб ўтилади. Бу замонавий шароитда инсоннинг илмий фаолиятига ижодий 
ёндошиш асосида кечади. [3]. 
Тингловчининг ўқувчининг қизиқувчанлиги ошади. Шахснинг ҳар 
томанлама ривожланишига эришилади. Малака ошириш курсларида дарсларни 
интеграциялаш қиска вақт ичида кўп маълумотларни олиш имконини беради ва 
курс самарадорлигининг ошишига олиб келади. 

Download 198,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish