Физика ўҚитиш методикаси ташкент 2019 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта



Download 6,89 Mb.
bet3/82
Sana31.08.2022
Hajmi6,89 Mb.
#847954
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82
Bog'liq
ФЎМ маъруза матни

Давлат таълим стандарти. Таълим мазмунининг ривожланишида кўзга ташланаётган замонавий тенденцияларидан бири уни стандартлаштириш (давлат миқёсида ягона қоидалар ва талаблар ўрнатилиши) ҳисобланади. Стандартлаштиришда қуйидаги икки омил муҳим аҳамиятга эга:

  1. турли таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларнинг умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар билимлар ҳажмининг бир хиллик даражасини таъминловчи мамлакатда ягона педагогик муҳитни яратиш зарурлиги;

  2. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти тизимига кириши натижасида халқаро таълим амалиётида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мазмунини ривожланиши тенденцияларининг ҳисобга олиниши.

Давлат таълим стандарти:

  1. таълим олиш шаклидан қатъий назар битирувчилар эришишлари керак бўлган таълим даражасини белгиловчи асосий ҳужжат;

  2. ўқув фани бўйича якуний таълимнинг якуний натижаларини белгиловчи асосий ҳужжат;

  3. таълим дастурлари мазмунининг минимуми, ўқувчилар томонидан бажариладиган ўқув ишларининг максимал ҳажми, шунингдек, битирувчиларнинг тайёргарлик даражаларига қўйилувчи талабларни белгилайди.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни билан бир қаторда таълим стандарти асосий меъёрий ҳужжат ҳисобланади. «Стандарт» инглиз тилидан таржима қилинганда «меъёр», «намуна», «андоза», «модел» маъноларини англатади. Стандарт ёрдамида республика миқёсидаги турли таълим муассасаларида таълимнинг барқарорлик даражасини таъминлашга эришилади, ўқув ишлари нормативлари мослаштирилади, ўқувчиларнинг билимларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади. Ўқувчи давлат томонидан белгиланган таълим стандарти билан чекланишлари мумкин, ёки билимларни янада чуқурроқ эгаллаб олиш мақсадида мустақил шуғулланиш имкониятига эга. Унинг учун қийин бўлган ёки қизиқарли бўлмаган фанни ўрганишда ўқувчига стандартга киритилган норматив минимум билан чекланиш имконияти берилади.
Ушбу ҳолатда ўқувчи ўзига мос келадиган таълим йўлини англаган ҳолда ва мустақил танлаб, ўз қизиқишлари, истаги, қобилиятлари ва интилишларини амалга оширишга имкониятга эга бўлади. Шакли ва мазмуни бўйича тушунарли ифода этилган стандарт талаблари олдиндан ўқувчиларга ва уларнинг ота-оналарига етказилади. Таълимни стандартлаштириш дунёнинг ривожланган мамлакатларида аллақачон ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш, таълим маълум даражасини белгилаб билан амалга оширилади. Аммо “стандарт” термини ўзи таълимга нисбатан яқин даврлардан қўлланила бошланган. Давлат таълим стандартлари таълим сифатини оширишга имкон беради. Улар таълим мазмуни минимал ҳажмини қайд этиш ва таълим даражасининг қуйи чегарасини белгилаб беради.
Таълим стандартини киритишдан аввал бундай мажбурий қоидалар мавжуд эмас эди. Ўзлаштиришнинг аниқ белгиланган чегаралари йўқлиги ХХ асрнинг 80-йилларида кўпчилик битирувчиларининг ҳақиқий билим даражалари жуда паст бўлишига олиб келди.
Давлат таълим стандартларини яратиш бўйича ишлар Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунини (1992 йил) қабул қилингандан кейин бошланди. Мазкур ҳужжатнинг 6-бандида жаҳон таълими амалиёти меъёрларига мос келувчи давлат таълим стандартларини яратиш зарурлиги таъкидлаб ўтилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг IX сессиясида (1997 йил) Ўзбекистон Республикасининг янги таҳриридаги “Таълим тўғрисида”ги Қонуни қабул қилингандан сўнг таълим дастурлари янги авлоди яратилди. Жаҳон амалиёти тажрибаси асосида яратилган таълим стандартлари ҳар бир фан бўйича ўзлаштирилиши зарур бўлган билимларнинг минимал даражасини белгилашга имкон берди.
Давлат таълим стандартлари таркибий тузилишига кўра қуйидагилардан иборатдир:
1. Таълимнинг янги ёки аниқлаштирилган мақсадлари, фаннинг ўрганиш объектлари ва асосий мазмунли йўналишлари кўзда тутиладиган ўқув фанининг умумий таърифи.
2. Ўқув фанининг мазмуни, таянч (инвариант) даражасини тасвирлаш.
3. Таълимнинг мажбурий натижаларини ифодалаш, яъни ўқувчиларнинг ўқув тайёргарликлари зарур бўлган минимал даражасига талаблар.
4. Билим, кўникма ва малакаларга қўйилувчи талаблар, бу уларнинг мажбурий тайёргарликлари даражасининг “ўлчамидир”, яъни, текшириш ишлари, тестлар ва алоҳида топшириқларни бажаришларига қараб ўқувчилар томонидан талабларнинг мажбурий даражасига эришилганлиги ҳақида фикр юритиш мумкин бўлади.

Download 6,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish