Физика ўҚитиш методикаси ташкент 2019 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


§-2. «Физика ўқитиш методикаси» фанининг ривожланиш тарихи



Download 6,89 Mb.
bet5/82
Sana31.08.2022
Hajmi6,89 Mb.
#847954
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82
Bog'liq
ФЎМ маъруза матни

§-2. «Физика ўқитиш методикаси» фанининг ривожланиш тарихи.

Физика ўқитиш методикаси ўз ривожланиш тарихига эга. Физика ўқитиш методикасига оид дастлабки илмий ғоя ва қарашлар XVIII асрда пайдо бўлди. Физика соҳасида буюк кашфиётлар қилган атоқли олимлар ўша вақтдаги физикага оид ўқув юртларида дарс олиб борган, ўқув қўлланмалари ёзган.


Рус олими М.В.Ломоносов атом-молекуляр таълимотни яратиб, моддаларнинг хоссаларини уларнинг ички тузилиши ёрдамида асослаш мумкин эканлигини кўрсатди. Ўзининг "Чин физик-физика муқаддимаси" асарида физика фанининг вазифалари, мазмуни ва методларини кўрсатиб беради. У физикавий билимларни эгаллашда физикавий экспериментдан фойдаланиш муҳим эканлигини кўрсатади.
А.Лавуазье, Ж.Далтон, С.Каниццаро ва бошқалар ўзларининг яратган назарий концепциялари ва қонунлари асосида физика ўқитиш методикасини асослаб берганлар.
Д.И.Менделеев "Элементларнинг даврий қонуни ва системаси" ни кашф этиб, элементларнинг хоссалари орасидаги боғланишларни аниқлайди. Унинг даврий қонун асосида ёзган "Физика асослари" дарслигида элементларни даврий жадвал гуруҳлари бўйича ўрганишни кўрсатиб берган. Бу усул ҳозирги кунда ҳам Анорганик физикани ўрганишнинг асоси ҳисобланади.
А.М.Бутлеров турли органик бирикмалар орасидаги ўзаро боғлиқликни ўзи яратган физикавий тузилиш назарияси ёрдамида асослаб беради. Органик моддаларни физикавий тузилишлари асосида синфларга бўлиб ўрганишни таклиф қилади.
Собиқ иттифоқда 1920 йилларда физика фанидан мактаб дастурини ва дарсликларини яратиш масаласи кўтарилди. Бу вазифани ҳал қилиш учун икки комиссия ишлади:
1. Петроград комиссиясига В.Н.Верховский, Москва комиссиясига П.Лебедов раҳбарлик қилди. 1920 йилда физика бўйича икки хил дастур яратилди.
Петроград муаллифлари физикани ўрганишда ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга эътибор берадилар. Дастурда моддаларнинг синфлари, физикавий элементларининг белгиларини ўрганишга катта аҳамият берилган. Демонстрацион ва лаборатория тажрибаларини ҳамда амалий машғулотларни ўтказишга эътибор қаратилган ва даврий қонун дарсликнинг охирида берилган.
Москва лойиҳасида эса физика ўқишда асосий эътибор унинг ҳалқ хўжалигида ишлатилишига қаратилган.
Дастлаб, Москва лойиҳаси қабул қилинди. Лекин педагогик тажрибаларда бу лойиҳа ўзини оқламаган. Шунинг учун 1932 йилда Верховский лойиҳаси қабул қилинди ва шу лойиҳа асосида "Анорганик физика"дан биринчи барқарор дарслик В.Н.Верховский, Л.М.Сморганский, Я.Л.Гольдфарб томонларидан яратилди ва узоқ вақт ундан фойдаланилди.
1935-йиллардан бошлаб, Республикамиз ҳудудларида педагогика институтларини очилиши, уларда физика ўтиш методикаси фанини ўқитила бошланиши, улар учун илмий педагогик кадрлар тайёрлаш масаласини келтириб чиқарди. 1940 йилда Тошкент Педагогика фанлари илмий текшириш институти фаолият кўрсата бошлади.
Ўзбекистонда педагогика олий ўқув юртлари учун физика ўқитиш методикаси бўйича илмий педагогик кадрлар тайёрлаш 60-йиллардан бошланди.
1964 йилда А.Мамажонов "Ўрта Осиё қишлоқ мактабларида агрофизика бўйича синфдан ташқари ишлар" мавзусида педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ёқлайди. Мазкур диссертацион ишга Б.В.Ходаков раҳбарлик қилган.
Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика институти физика кафедрасининг мудири, профессор Р.Қ.Қодиров рахбарлигида Ўзбекистон мактабларида маҳаллий хом-ашё ресурсларидан маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалаларини физика ўқитишда ёритишга бағишланган илмий педагогик тадқиқотлар олиб борилиб, бир қатор фан номзодлари тайёрланди.
1965 йилда Ж.Фаёзов "Ўзбекистон мактабларида физика курсининг қишлоқ хўжалиги билан боғланиши", 1970 йилда Т.Хангелдиев "Туркманистон мактаблари физика курсида маҳаллий физикавий хом-ашё ресурслари ва уларни қайта ишлашни ёритиш методикаси", 1972 йилда М.Умаров "Пахта физикаси махсус факультатив курси" мавзуларида физика ўқитиш методикаси бўйича педагогика фанлари илмий даражаларини олиш учун диссертациялар ёқладилар.
1995 йилда доцент Х.Т.Омонов физика ўқитиш методикаси бўйича педагогика фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ёқлади ва унинг рахбарлигида илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш давом эттирилди. Педагогика фанлари доктори, профессор Х.Т.Омонов рахбарлигида физика ўқитиш методикаси бўйича 5 та педагогика фанлари номзодилари тайёрланди.
Илмий педагогик кадрлар тайёрлаш ҳозирги Ўзбекистон миллий университетида ҳам амалга оширилди. 1967 йилда проф. Х.Р.Раҳимов раҳбарлигида 2 та фан номзоди, 1997 йилда проф. Ў.Н.Мусаев раҳбарлигида 1 та фан номзоди тайёрланди.
Мактабда физика ўқитиш Ўзбекистон мустақилликка эришгунча Собиқ иттифоқда яратилинган физика дарсликларининг ўзбек тилига ўгирилган таржимаси асосида олиб борилди.
1990-йиллардан бошлаб мактаб физика курси 8,9,10,11-синфлари учун Г.Э.Рудзитис, Ф.Г.Фельдманларнинг мактаб физика дарсликлари илғор мактабларда тажриба синовларидан ўтказилгандан сўнг ўқув жараёнига тадбиқ этилди.
Ўзбекистон мустаққилликка эришгандан сўнг мактаблар учун миллий физика дарсликларини яратиш физика таълимининг асосий вазфаси қилиб белгиланди.
1993 йилдан бошлаб республикамиз мактабларида 8–синфлар учун "Анорганик физика" дарслиги, 2000 йилдан 9–синф "Анорганик физика" дарсликлари А.Мамажонов, М.Нишонов, С.Тешабоевлар томонидан яратилиб ўқув жараёнларига жорий қилинган. Биринчи яратилган миллий дарсликлар, албатта, камчиликлардан холи бўлмаган.
2004 йилдан бошлаб 7,8,9–синфларда физика ўқитиш И.Асқаров, Н.Тўхтабоев, К.Ғофиров томонидан яратилган дарсликлар асосида амалга оширилди.
Миллий дарсликларда Республиканинг табиий – физикавий заҳиралари ва улардан маҳсулотлар ишлаб чиқариш, қадимий шарқ мутафаккирларининг физикага оид қолдирган мерослари, Республика физикагар олимларининг кашфиётлари ўз ўрнини топган.



Download 6,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish