Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида


Бўлим бошлиғининг ваколатлари



Download 93,5 Kb.
bet3/4
Sana22.02.2022
Hajmi93,5 Kb.
#89194
1   2   3   4
Bog'liq
“Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонуни

Бўлим бошлиғининг ваколатлари:
Бўлимга юклатилган вазифаларнинг бажарилишига шах­сан масъул бўлиб, бўлим иш фаолияти устидан умумий раҳбар­ликни олиб боради, ишларни ташкиллаштиради, Бош прокурор­нинг ўринбосари билан келишилган ҳолда ходимлар ўртасида ва­зифаларни соҳа-минтақа ва ўриндошлик асосида тақсимлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.
Бош прокуратурага фуқаролардан, юридик шахслардан келиб тушган хат, хабар, ариза, шикоят, шошилинчномаларни, шунингдек жиноят, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишлари ҳамда бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилиб, рўйхатдан ўтказишни ҳамда тегишлилиги бўйича таркибий тар­моқларга тарқатилишни ва ҳисоби юритилишини ташкиллашти­ради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратура раҳбарияти томонидан назоратга олинган, шунингдек Ўзтелерадиокомпания, республика миқёсидаги газета ва журналлар муҳарририятлари томонидан юборилган хатлар, фуқароларнинг ариза ва шикоятла­рини белгиланган муддатда ҳал этилишининг ҳисобини юритади.
Фуқароларнинг Бош прокуратура раҳбарияти, тармоқ бошлиқ­лари ва ходимлар томонидан қабулларини ташкиллаштиради.
Ҳужжатларни кўпайтириш, нусха кўчириш ишлари юритилишини таъминлайди.
Ҳужжатларни идоравий архивга топширилиши, улар­нинг муҳимлик қийматини экспертиза қилиш, муҳр ва штамплар­дан фойдаланиш, уларни сақлаш, шунингдек ҳисоби юрити­лишини ташкиллаштаради.
Бош прокуратуранинг иш режасига таклифлар беради, бўлим иш режасини ишлаб чиқади ва раҳбариятга тасдиқлаш учун тақдим этади, режавий тадбирлар ижросини таъминлайди.
Кадрлар бошқармаси билан биргаликда соҳада ишлаш учун кадрларни танлайди, ходимларнинг касб-маҳоратини оши­риш чораларини кўради, аттестация лойиҳаларини ҳамда уларга даражали унвонлар бериш тўғрисидаги тақдимномаларни тайёр­лайди.
Қонунларни тарғиб қилиш ишларини ташкиллаштиради ва бу жараёнда бевосита иштирок этади.
Бўлим бошлиғи ўринбосарининг ваколатлари:
Прокуратура органларида иш юритиш Йўриқнома асосида олиб борилишини, ҳужжатлар билан ишлашнинг ташки­лий ва услубий жиҳатдан такомиллаштирилишини таъминлайди, нозирлар фаолиятини назорат қилади.
Бўлимнинг ҳисобот ишларини олиб боради, ҳисобот кўрсаткичлари ва амалга оширилган ишларни таҳлил қилган ҳол­да умумлаштириб, тегишли таклифлар тайёрлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамасидан юборилган ариза, шикоятларни Бош прокуратура раҳбарияти топшириғига биноан кўриб чиқиш­да иштирок этади.
Қонунларни тарғиб қилиш ишларида иштирок этади.

Download 93,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish