Фуқаролик жамиятининг иқтисодий асослари Режа: Фуқаролик жамиятининг шаклланишида хусусий мулк, ўрта қатламнинг ўрни


Фуқаролик жамиятида хусусий мулкчилик ва ижтимоий муносабатлар



Download 126 Kb.
bet3/5
Sana21.02.2022
Hajmi126 Kb.
#27263
1   2   3   4   5
Bog'liq
fuarolik zhamiyatining itisodij asosl

2. Фуқаролик жамиятида хусусий мулкчилик ва ижтимоий муносабатлар
Инсон эркинлиги унинг моддий фаровониги билан узвий боғланган. Очликдан, камбағалликдан азият чекадиган одамни тўлақонли эркин дейиш мушкул. Шахс эркинлиги хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликнинг кафолатланганлиги шароитида тўлиқ намоён бўлади. Бунда хусусий мулк нафақат фуқаролик жамиятини иқтисодий асосини ташкил этади, балки сиёсий, ахлоқий, маданий янгиланишларга ҳам асос бўлади. Фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий онгининг ўсишида хусусий мулкнинг аҳамияти ниҳоятда юксакдир. Зеро хусусий мулк:

  • инсоннинг хусусий ҳаёт тарзини белгилаб беради;

  • ташаббускорлик ва ишбилармонликни ўзаро боғлайди;

  • мулкдорда ўзига ишонч пайдо қилади;

  • инсонга меҳнатга ижодий ёндашиш ва ватанга муҳаббатни уйғотади;

  • инсонларга ўтроқликни ўргатиб, ижтимоий маданиятни ўстиради;

  • оилани жамиятнинг хўжалик “ячейка”си сифатида мустаҳкамлаб, уни мулкий муносабатларга жалб қилади;

  • инсонда давлатга нисбатан ҳурмат ҳиссини оширади;

  • инсоннинг ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантириади;

  • инсонда фуқаролик мустақиллик ҳиссини тарбиялайди;

  • сиёсий эркинликка бўлган тўғри ёндашувни тарбиялайди.3

Шундай қилиб хусусий мулк институти шахс эркинлигига ижобий таъсир кўрсатиб, у фуқароларнинг ўзини ўзи англаш ҳиссини шакллантириади. Қонунчиликда инсонларнинг ҳуқуқий тенглигининг мустаҳкамланганлиги ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ҳуқуқ ва эркинликларнинг барчага тенг амал қилиши фуқаролик жамияти етуклигининг асосий мезонидир.
Фуқаролик жамиятининг иқтисодий асослари ҳақида гап кетар экан, мулкдорларнинг эркинлиги ҳам муҳим жиҳатлардан ҳисобланади. Бир қарашда бу белги жуда соддадек туюлади. Ҳар қандай жамиятда ҳам ишлаб чиқариш воситаларига эга бўлган мулкдорлар мавжуд бўлиб ишлаб чиқариш воситаларига эга бўлган мулкдорлар эркин ҳисобланишади. Бироқ мулкдорларнинг эркинлиги кўпгина даврларда жиддий шубҳа остига олинганлиги ҳам маълум. Фуқаролик жамиятида шахснинг эркин фаолияти барча соҳаларда ўз манфаатларини амалга оширишга хизмат қилади. Аввало, инсонларнинг иқтисодий соҳага тааллуқли бўлган орзу ниятлари рўёбга чиқади. Хусусий мулкдорда эркин ирода яққол намоён бўлади.
Аслида мулкдорларнинг эркинлиги бир қатор муҳим саволларга жавоб беради. Айнан мулкдорларнинг эркинлиги шароитида эркин мулкдорлар уюшмалари ўртасидаги, уюшмалар доирасида мулкдорлар орасидаги алоқалар ҳамда уларнинг сиёсий тузилмалар билан муносабатлари ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади.
Бу ердаги биринчи масала, жамиятда мавжуд мулкдорларнинг миқдори ва улар эгалик қилаётган мулкнинг қиймати билан боғлиқ. Иккинчидан, фуқаролик жамиятининг субъектига айланиши учун мулкдор нимадан озод бўлиши кераклиги навбатдаги муҳим масаладир. Қадимги мутафаккирлар бу саволга якдиллик билан ишлаб чиқариш жараёнига давлатнинг, сиёсий ҳокимиятнинг аралашуви ва назоратидан озод бўлишлари кераклигини уқтиришади.4 Мулкдор ва ишчилар ўртасидаги мураккаб муносабат билан бир қаторда тарихнинг барча босқичларида ишлаб чиқариш воситалари эгалари сиёсий соҳанинг иқтисодиётга таъсирини бартараф этиш ёки ҳеч бўлмаганда уни чеклаш учун курашиб келган. Бу курашда иқтисодиёт ва сиёсатни бир-бирига тенг даражада таъсир кўрсатиши умуман жамият ва унинг барқарор ривожланиши учун энг мақбул йўлдир. Ўтган аср тажрибасининг кўрсатишича, мулкдорларнинг давлат назоратидан чиқиб кетиши иқтисодиётда бошбошдоқликни кучайтириб юборди, натижада эса 30-йиллар ва 70-йилларда иқтисодий инқирозларга олиб келди. Давлатнинг мутлақ устунлик қилиши эса инсониятни бундан ҳам оғир инқирозлар, жумладан Биринчи ва Иккинчи Жаҳон уруши каби бўҳронларга олиб келади. Шунинг учун ҳам бугунги ривожланган мамлакатларда сиёсат ва иқтисодиёт ўртасидаги муносабатларда мувозанатни сақлашга катта эътибор қаратилмоқда.
Россиялик файласуфлардан бири А.Мигранянга кўра жамиятда иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳанинг талаб даражасида ривожланмаслиги оқибатида янги тизимга ўтиш даврида фақатгина давлат жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳаларини тубдан янгилашга қодир ягона куч сифатида намоён бўлади. Натижада давлат ва фуқаролик жамият функциялари инверсияси рўй беради. Фуқаролик жамияти бевосита ҳал қилиниши зарур бўлган муаммоаларни мустақил равишда кун тартибига қўйиш ва ҳал қилишга қодир бўлмай қолади ва давлат ўз вазифалари қаторида жамиятнинг вазифаларини ҳам ўз зиммасига ҳам олади. Жамият шу тариқа давлатга гўёки “сингиб” кетади5.
Давлат томонидан жамиятни қаттиқ назорат остига олиниши собиқ тизим даврида айниқса яққол намоён бўлди. Ишлаб чиқариш воситаларини ўз эгаларидан маҳрум этган шўролар халқ оммасини ишлаб чиқариш воситаларининг эгасига айлантиришга ишонган ҳолда ҳаракат қилдилар. Аммо том маънодаги мулкдорсиз ишлаб чиқариш воситалари такомиллашмаслиги, эркин бозор муносабатлари ва соғлом рақобатсиз ишлаб чиқариш ривожланмай қолишини тарих исботлади. Шўро тизими даврида барча воситаларга давлатнинг монопол тарзда эгалик қилиши бошланди, давлат халқники, демак мулк ҳам умумхалқники эканлиги деган мавҳум тушунча ўрнашди. Иқтисодиётда давлат монополияси ишлаб чиқариш воситаларини ўзлаштириш орқали шахсий ва корпоратив ишлаб чиқаришга, бу билан эса мулкчиликка барҳам берди.6
Шунинг учун шўро тизимини бошидан кечирган мамлакатларнинг аксариятида фуқаролик жамияти ривожланишининг асосий муаммоларидан бири – ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилувчи мулкдорлар қатламини тезлик билан шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат. Замонавий дунёқараш, хорижий етакчи тажрибага эга бўлган мулкдорлар қатламигина ўз мамлакатида ишлаб чиқаришни ривожлантирар экан, янгича миллий анъана ва кўникмаларни шакллантирган ҳолда саноати ривожланган мамлакатларда мулкдорлар қилган ижобий ишларни амалга оширадилар. Бошқача айтганда, улар амалга оширадиган асосий вазифа давлат билан паритетга эришиш ва иқтисодиётни ривожлантиришдан иборат.
Айни вақтда хусусий мулкнинг мутлақлаштирилиши ҳам салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда ўтиш даврига хос бўлган ҳодиса рўй берса, яъни давлат назоратининг сусайиши кузатилса, жамиятда бир ёқлама табақалашув, ўта бойлардан иборат бир гуруҳ олий табақа ва камбағаллардан иборат улкан халқ массаси шаклланади. Бундай ҳолатда хусусий мулк жамиятни бирлаштиришга қаратилган вазифасини бажара олмай қолади. Оқибатда ижтимоий табақалар ўртасида кескин қутблашув рўй беради ва жамият бир-биридан холи ҳамда ўзаро қарама-қарши бўлган уч гуруҳга бўлиниб кетади. Гарчи шўровий тизимни бошидан кечирган мамлакатларда ўтиш даврида айнан ана шундай ҳолат кузатилган бўлса-да, фуқаролик жамияти тараққиётида хусусий мулкнинг аҳамиятини бутунлай инкор этиш этиш ҳам ярамайди.
Ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги қутблашувнинг олдини олиш вамувозанатни сақлаб туриш давлатчиликнинг табиати ҳамда миллатнинг маънавий-маърифий қиёфасига боғлиқ. Бу ерда ғаррб мамлакатларида кузатилган муҳим бир жараёнга эътибор қаратиш лозим. Маълумки, ғарб жамиятида азалдан хусусий мулкчиликка асосланган ижтимоий муносабатлар шаклланган. Ғарб жамиятида тарихдан мулкий муносбатлар, яъни иқтисодий адабиётларда келтирилгани сингари, ишлаб чиқариш воситалари эгалари ва ишчилар ўртасида рўй берадиган ишлаб чиқариш муносабатлари устига қурилган. Эркин бозор муносабатларига асослаанганлиги туфайли бундай жамиятларда мулкдорлар ва ишчилар ўртасидаги қутблашув кучая борган. Натижада ўта бойлар ва ўта қашшоқлардан иборат турли ижтимоий қатламли жамиятлар шаклланган. Табақалашувнинг чуқурлашувини олдини олишнинг ҳуқуқий механизмлари мавжуд бўлмаган ва давлат ҳам бундай мураккаб вазифани ўз зиммасига олмаган. Бошқача айтганда, ғаарб жамиятларида табақалашув жараёни табиий жараён сифатида қабулланган. Шарқ жамиятларида, айниқса мусулмонлар жамиятларида ҳам гарчи ижтимоий табақалашув мавжуд бўлса-да, кўпгина диний институтлар, жумладан “закот” сингари амалиётлар ижтимоий қатламлар ўртасидаги “жарлик”нинг олдиини олишга озми-кўпми хизмат қилган.
Бизнинг жамиятда ижтимой табақалашувнинг кучайишига қарши давлат томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Халқнингмиллий қадриятлари, бағрикенглиги ҳам ижтимоий заиф қатламларни қўллаб қувватлашга хизмат қилмоқда. Демак, ҳуқуқий давлатчилик ривожлангани сари фуқаролик жамиятининг иқтисодий асослари ўз ўрнини топа боради. Мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти жадаллашган ўтиш даврида давлат, хусусий сектор ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида келишувга эҳтиёж кучая боради. Бу мумтоз тадқиқотларда таъкидланган жамоавий шартнома назариясининг замонавий кўринишидир. Бугунги кунда мамлакатимизда рўй бераётган ислоҳотларга назар ташланса қуйидаги манзара кўзга ташланади. Масалан, давлат бош ислоҳотчи сифатида майдонга чиқар экан, имкон қадар ўрта мулкдорлар қатламини шакллантиришнинг ҳуқуқий ва ташкилий заминини яратишга интилмоқда.
- ўрта мулкдорлар қатламининг шаклланиши жамиятда ўзиннг яратувчилик салоҳиятига ишонган иқтисодий қатламнинг шаклланишига олиб келади;
- ўрта қатламнинг шаклланиши билан иқтисодий соҳада фаолият юритадиган фуқаролик институтларининг роли кучайиб боради;
- фуқаролик жамияти институтлари билан хусусий мулк эгалари ўртасида манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилади;
- жамиятда мавжуд, мамлакат тараққиёти учун қўллаш мумкин бўлган, аммо қўлланилмай келаётган кўплаб имкониятлар фуқаролик жамиятининг ривожланиши билан ишга солинади.


Download 126 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish