Геометрик шакллар асосида одам расмини чизиш



Download 20,93 Kb.
Sana16.03.2022
Hajmi20,93 Kb.
#498989
Bog'liq
мавзу 13




ГЕОМЕТРИК ШАКЛЛАР АСОСИДА ОДАМ
РАСМИНИ ЧИЗИШ

Қуйида берилган геометрик шакллардан фойдаланиб одам расмини чизинг. Ҳар бир шаклни кичрайтириш ёки катталаштириш мумкин, уларни бир-бирига бирлаштириш мумкин, лекин шакллар сони ўнтадан ошмасин; кам бўлса чизинг, кўп бўлса ўчиринг.



Расмни баҳолаш учун учбурчаклар сонини юзлик, айланалар сонини ўнлик, квадратни эса бирлик билан ҳисобланг (мисалан, учбурчак 6 та, айлана 3 та, квадрат 1 та бўлса, 631 бўлади).
1-тип – 901, 910, 820, 811, 703, 712, 721, 730, 604, 613, 622, 631, 640-«раҳбар»
2-тип – 505, 514, 523, 532, 541, 550 – “тартибли бажарувчи”.
3-тип – 406, 415, 424, 433, 442, 451, 460 – “интеллектуал”.
4-тип – 307, 316, 325, 334, 343, 352, 361, 370 – “олим”.
5-тип – 208, 217, 226, 235, 244, 253, 262, 271, 280 – “интуицияли”.
6-тип – 109, 118, 127, 136, 145, 019, 028, 037, 046 – “ихтирочи, лойиҳачи, мусаввир”.
7-тип – 550, 451, 460, 352, 361, 370, 253, 262, 271, 280, 154, 163, 172, 181, 190, 055, 064, 073, 082, 091 – “эмотив”.
8-тип – 901, 802, 703, 604, 505, 406, 307, 208, 109 – “эмотив эмас”.


Типлар характеристикаси


1-тип. “Раҳбар” – ўз номидан маълумки, раҳбарлик, ташкилотчиликка қобилиятли одамлар бўлиб, ижтимоий ахлоқ асосида ўзини тутувчи, яхши маърузачи, ҳар қандай жойда тез мослашувчи, яшил рангни яхши кўради.
901, 910, 802, 811, 820 – ўзгаларнинг ўзига бўйсунишини яхши кўради, 703, 712, 721, 730 – сўз билан таъсир этувчи, 604, 613, 622, 631, 640 – ўқитувчи раҳбар.


2-тип. “Бажарувчи” – раҳбарга ўхшаш томонлари кўп, лекин бир қарорга кела олмаслиги билан фарқ қилади, юксак касбий, ташкилотчилик, ўзига ва бошқаларга нисбатан талабчанлик кучли, ҳақиқатпарвар, тез-тез асаб тизими касалланиб туради (зўриқиш натижасида).


3-тип. “Интеллектуал” – турли хил қобилият ва талант эгаси, бир неча касбларни билади, бир фан билан чекланмайди, тартибсизли, ифлосликни ёмон кўради (шу масалада тез-тез жанжаллашиб туради), тез хафа бўлади, кўнгли юмшоқ.
415- “шоир”, 424-“ўта ишчан”.


4-тип. “Олим”- ўз исмидан маълумки илмий ишга лаёқатли, изланувчан, интеллекти кучли, назарий билими кучли, ўз ишининг пухтаси.
316-назарий жиҳатдан ҳар қандай теория ишлаб чиқадиган, кўп ишловчи.
325- ҳаётини ўрганувчи олим, тиббий ходим, биолог, бу типга кино, цирк, театр, режиссёр ва ҳоказолар киради.


5-тип. “Интуицияли”- асаб тизими яхши ишлайдиган, лекин чарчайдиган, бир ишдан иккинчи ишга тез ўта оладиган, янгиликка интилувчан, ўзгаларни ҳимоя қилувчи, техник ижодкорлик билан шуғулланувчи, ўзинниг ахлоқ нормасига эга бўлиб, ўшанга бўйсунади ва кучли назорат қилади, ўз озодлгини ҳеч нарсага алмашмайди. 235- психология, 244- филолог, 217- тасвирий санъат, 226- янгиликка ўч.


6-тип. “Ихтрочи, лойихача, мусаввир”- буларда идрок, тасаввур (асосан фазовий тасаввур) кучли, техник, бадиий, интеллектуал ижодкорлик билан шуғулланувчи. Ўз ғояларига эга, ҳиссиётли, ўз ахлоқ нормасига эга. 109- яхши маърузачи, 118- конструктор.


7-тип. “Эмпатик” – ўзгаларнинг ғами ва шодлигига шерик, юмшоқ характерли, мулойим, ўзгаларни ўйлаб ўзини унутиб қўядиган шахслар типи.


8-тип. “Эмпатик эмас”эмпатик типнинг тескариси, эгоистик хусусиятли, бошқаларни ўзига бўйсундирувчиси, агар шундай қилолмаса ўз муаммоси билан ўзи овора бўлиб, яккаланиб қолувчилар типи.

Булардан ташқари расмда ажралиб турувчи тасвирлар бўлса:


Бўйин – тез хафа бўлувчи;


Қулоқ – тинглашни билувчи;
Чўнтак – болаларни ўйловчи;
Шляпа – ташвишли;
Юзда фақат оғиз бўлса – кўп гапирувчи;
Юз тўлиқ (кўз, қош, бурун, оғиз) – давранинг гули;
Фақат бурун – ҳидни сезувчи;
Фақат кўз – яхши кўрувчи.
Download 20,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©www.hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish